Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


Муфассир эҳтиёткорлик билан фойдаланиши керак бўлган



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

3. Муфассир эҳтиёткорлик билан фойдаланиши керак бўлган 
илмлар. 
Юқоридагилардан ташқари муфассир жуда эҳтиёткорлик билан 
фойдаланиши керак бўлган илмлар ҳам бўлиб, уларни қўллашда зийрак бўлиш 
талаб қилинади. Бундай илмлар қуйидагилар:
1. Ақида илми. Эътиқод илми биринчи ўринда Қуръондан олинади. Шу 
сабабли ҳам бундай оятларни эҳтиёткорлик билан тўғри шарҳлаш лозим. Аҳли 
сунна вал жамоага зид бўлган оқимлар Қуръонни бузиб талқин қилишга, 
ўзларининг эътиқодларига мос равишда шарҳлашга ҳаракат қиладилар. 
Шундай экан бундай оятларни тафсир қилишга жиддий эътибор қаратиш 
лозимдир. Акс ҳолда ақидада бузиқликлар пайдо бўлади. 
2. Ихтиёрлилик ва эҳтимоллилик илми. Айрим оятларнинг бир нечта 
эҳтимоли бўлган маънолар бор. Муфассир олим бир нечта эҳтимолли 
маънолардан қай бирини танлаш ва уни айнан нима сабабдан бошқалари 
орасидан ажратиб, бошқасидан устун қўйишини яхши англаб етиши лозим. 
Шу сабабли шориҳ мазкур илм турини пухта билиши, маънолардаги ҳар бир 
эҳтимолнинг мазмунини англаши талаб қилинади.
Аллома Заркаший айтади: “Икки ва ундан ортиқ маъноси бўлган ҳар бир 
сўзнинг қай бир маъносини танлаш буни мукаммал билган олимгагина 
жоиздир. Олим ўз навбатида далилларни солиштиради, яқин келган 
маъноларни таққослайди, бунда фақатгина ўз фикригагина таяниши ҳам 
дуруст бўлмайди”.


68 
3. 
Исроилиёт, яъни аҳли китоблардан саналган яҳудий ва 
насронийларнинг ривоятлари илми. Саҳобалар ўз даврида аҳли китобларнинг 
ривоятларига мурожаат қилганлар. Айниқса Қуръонда маъноси мужмал 
бўлган тарихий воқеаларнинг ҳақиқатини билишда Абдуллоҳ ибн Салом ва 
Каъбул Аҳбор сингари яҳудий олимларнинг ривоятларидан фойдаланганлар. 
Чунки Қуръонда ҳар бир жузъий масалаларга алоҳида тўхтаб ўтилмаган ва 
тарихий қиссалар атрофлича ёритилмаган. Балки улар ихчам шаклда ва 
ибратли жойларигина баён этилган.
Исроилиётлар ҳам ўз навбатида уч қисмга бўлиб ўрганилади: биринчи 
қисми – Қуръон ва суннага зид келмаган ривоятлар бўлиб, улардан 
фойдаланиш мумкин ҳисобланган; иккинчиси – эътиқодга тўғри 
келмайдигани бўлиб, уларни олмаслик керак; учинчиси – Қуръон ва суннада 
айтилмаган воқеалар бўлиб, уларни ривоят қилиш мумкин, бироқ тўғри ёки 
нотўғри деб баҳоланмайди, балки шу каби ривоятлар мавжудлиги маълумотга 
олинади холос. 
4. Илмий тафсир. У тажриба натижасида ҳамда фалакиёт, физика кабилар 
билан боғлиқ ҳолда оятлар мўъжизалари кенгроқ очиладиган илм туридир. 
Тўғри, олимлар орасида уни қўллаб-қувватловчи ва инкор қилувчилари ҳам 
мавжуд. Илмий тафсирни маъқул санагувчилар у орқали оятларнинг 
мўжизакорлиги очилади ва Қуръонни кенгроқ тушунишга имконият 
яратилади дейишса, инкор қилувчилар эса, Қуръон аслида ҳидоят манбаи, у 
асло назария китоби эмас, дейдилар. Бироқ бугунги кунда илму фан 
ривожлангани сари Қуръонда келган масалалар тобора ўз тасдиғини топиб 
бормоқда. Шу боис илмий тафсир оятлардаги мўъжизаларни янада кенгроқ 
очишга хизмат қилиб бормоқда. 
Илмий тафсирни рақиблари илм ўзгариб боради, кечаги кашфиётни 
бугунгиси бекорга чиқаради, яна янги кашфиётлар пайдо бўлиб бораверади. 
Бу ҳолда ўзгаришлар оятларга ҳам тааллуқли бўлиб қолиши мумкин, Қуръон 
эса ўзгаришсиз қоладиган илоҳий китоб. Шундай экан илмий кашфиётларни 
Қуръон билан боғлаш мутлақо дуруст эмас, дейдилар.
Бироқ илмий тафсир тарафдорлари Қуръони карим мунтазам равишда 
инсонларни тафаккур, тадаббур, мушоҳада қилишга чақиради. Жумладан, 
Намл сурасининг 93-ояти, Фуссилатнинг 53-ояти, Аърофнинг 175-ояти каби 
қатор оятларда бунга чақириқлар учрайди. Шундай экан, Қуръони карим фикр 
қилмайдиганларни тафаккур қилишга, мулоҳаза юритишга, ўйлашга ундайди. 
Акси, яъни тафаккурсизлар эса Юсуф сурасининг 105-оятида қораланади. 
Бундан ташқари Қуръон оятларини билувчи, улар борасида ақл юритувчи 
олимлар Анкабут сурасининг 43-оятида ҳурмат билан тилга олиниб: “Биз 
келтираётган бу мисоллардир. Уларда олимлардан бошқалар ақл 
юритмайдилар”, - дейилади. 
5. Ишорий тафсир. Оятларнинг ҳам зоҳирий ва ҳам ботиний маънолари 
бўлиб, ишорий тафсирларда зоҳирий маънога зид бўлмаган айрим ботиний 
маъноларгагина ишора қилинади. Бу ҳолда зоҳирий маъно очилгачгина ишора 
қилинаётган ботиний маъно ёритилади. Агар зоҳирий маънолар эътиборга 


69 
олинмаса, бундай шарҳлаш ботиний оқимлар тафсирлари каби нотўғри бўлиб 
қолади. Чунки ботинийлар зоҳирий маънолардан воз кечиб, фақатгина 
ботинийларигагина урғу берадилар. Бундан ташқари, ишорий шарҳлар араб 
тили қоидаларига зид бўлмаслиги, оятда ишорий маънони ҳам қувватловчи 
далилнинг бўлиши, умуман олганда ишорий тафсирнинг шарит талабларига 
мувофиқ келиши шарт қилинади.
Бу тафсир тури тасаввуф аҳлига мансуб бўлиб, уни дарс ва турли 
қоидалар ёрдамида ўрганиб бўлмайди, балки бу руҳий ҳолатнинг кучлилиги 
ва бу борадаги саъйи ҳаракатлар натижасидагина тушуниб олинади. 
Ўз навбатида ишорий тафсирларни баъзи олимлар мақбул санаб, 
баъзилари эса рад қилганлар. Мақбул санаганлар орасида Ҳазрати Умар билан 
Абдуллоҳ ибн Аббосдек улуғ саҳобалар ҳам бўлган. Жумладан, Ҳазрати 
Умарнинг Наср сураси яна қандай маънолар бўлиши мумкинлиги борасидаги 
саволига жавобан Абдуллоҳ ибн Аббос суранинг бошқа ишорий маъносини 
ҳам айтиб берган. Буни Умар ибн Хаттоб ҳам маъқуллаган. Бироқ бу ҳолатда 
ишорий маъно зоҳирий маънога асло зид келмаган.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish