Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


Муфассир эҳтиёж туғилганда ва айрим ҳолларда мурожаат



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

2. Муфассир эҳтиёж туғилганда ва айрим ҳолларда мурожаат 
қиладиган илмлар. 
Муфассир эҳтиёж туғилганда ва айрим ҳолларда мурожаат қиладиган 
илмлар ҳам бўли, улар қуйидагилардир: 
1. Қироат илми
16
. Қироат оятларнинг ўқилиши билан боғлиқ тушунча 
бўлиб, унинг ҳам икки хил кўриниш мавжуд: биринчиси, талаффуз қилиш, 
айрим ҳаракатларни чўзиш, ҳамза белгисин билинар ёки билинмайдиган 
тарзда ўқиш, идғом билан боғлиқ ҳолатлар бўлиб, уларни турлича ўқиш оят 
мазмунига ҳам, тафсирга ҳам таъсир қилмайди. Иккинчиси, маълум даражада 
оятнинг маъносини ўзгартирса ҳам, бироқ унинг асл мазмуни ва умумий 
тушунчасига таъсир қилмайди. Шу боис ҳам тафсир ва қироат илмлари олими 
саналган Ибн Ошуро шундай дейди: “Менинг наздимда, қироатнинг икки тури 
бор: биринчиси тафсирга ҳеч ҳам боғлиқ бўлмагани; иккинчиси эса, турли 
даражада боғлиқ бўлганидир”. Мисол учун Фотиҳа сурасидаги “Молики 
явмиддин” ва “Малики явмиддин” деб ўқиш орасидаги фарқни айтиш мумкин. 
Малик” сўзи “подшоҳ” маъносини берса, “молик” сўзи “эга”, “хўжайин” 
маъноларини англатади. Бироқ бу икки ҳолатда ҳам ўқиш хато саналмайди ва 
энг асосийси, қироатлардаги фарқлар ҳар бир оятда бўлмагани сабабли унга 
ҳар доим ҳам эҳтиёж туғилмайди. 
2. Айрим сура ва оятларнинг фазилатини билиш илми. Қуръони 
каримдаги айрим суралар Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтган ёки 
кўп ўқиган бўлишлари, шунингдек унинг мазмуни муҳимлиги ва 
кенгқамровлиги билан ажралиб туриши мумкин. Бундай суралар табиийки, 
бошқаларидан кўра қайсидир жиҳатдан фазилатлироқ саналади. Мисол 
тариқасида Фотиҳа, Ихлос суралари ёки Оятал курси кабилар бошқа сура ва 
оятлардан фазилатлироқ ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Бақара сурасида 
келган “Сизларнинг илоҳингиз ёлғиз илоҳдир. Ундан бошқа илоҳ йўқ. У Раҳмон 
ва Раҳимдир” оятини Масад сурасидаги “Абу Лаҳабнинг қўли қурисин ва 
қуриди ҳам” ояти билан мазмунан тенглаштириб бўлмайди.
Фазилатли сура ва оятларни тафсир қилишга ҳар доим ҳам эҳтиёж 
туғилмайди. 
3. Насх, яъни бекор қилиш илми. Айтиб ўтилганидек оятлар воқеалар ва 
маълум бир ҳолатларга боғлиқ ҳолда нозил бўлган. Агар бир воқеълик вақт 
16
“Қироат” сўзи Қуръонни ўқиш маъносини англатиб, қироатлардаги турлилик айрим сўзларнинг ўқилишида 
учраши мумкин холос. Қироатдаги турлилик лафзий, яъни ўқилиш билан боғлиқ бўлиб, у оятнинг умумий 
мазмунига путур етказмайди. 


67 
ўтиши билан ўзгарса, унга боғлиқ тарзда кейинчалик оят ҳам нозил бўлган ва 
табиийки, олдинги оятнинг ҳукми ҳам ўзгарган бўлади. Бу ҳолда олдинги 
оятнинг ҳукми ўзгариб, бироқ унинг илоҳийлиги сақланиб қолган. Шу сабаб 
ҳам бундай оятларни намозда ўқиш билан ибодатлар адо этилаверган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳукмнинг ўзгариши ҳукмий 
оятларгагина боғлиқ. Унинг ақидавий, тарихий, одоб-ахлоқ, ибодат ва 
муомалат оятларига тааллуқли эмас. Шунинг учун ҳам ушбу илмга доимо ҳам 
эҳтиёж туғилмайди. 
4. Оятлардаги сўзларнинг айрим оятларни бошқа ердаги оятлар, айрим 
сураларнинг бошқа суралар билан боғлиқлиги борасидаги илм. Дарҳақиқат, 
айрим суралар нозил бўлишида ёки Қуръонда кетма-кет келганлиги ва ҳамда 
баъзи оятларнинг мазмуни бошқа оятларда очилгани сабабли уларнинг 
ўртасида боғлиқлик кузатилади. Бироқ бундай ҳолатлар доимо ҳам 
такрорланавермагани сабабли бу илмга эҳтиёж пайдо бўлгандагина мурожаат 
қилинади холос. 
5. Қуръоннинг мўъжизакорлиги ва унинг сирларини билиш илми. 
Муфассир ушбу илмдан бохабар бўлиши, унга мурожаат этиб туриши ва 
шундай қисмларини ёритиб бориши лозим бўлади. Айниқса, ҳозирги техника 
ривожланган даврда оятлардаги мазмун янада кенгроқ очилиб бораётгани 
кўпчиликка маълум. Лекин бундай оятлар ҳамма жойда ҳам келвермагани 
сабабли ушбу илмга доимо ҳам эҳтиёж сезилмайди. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish