Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

 
 
1. Тобеинлар тафсирларининг аҳамияти. 
Тобеинлар тафсирларининг ўзига хос аҳамияти бўлиб, Қуръонни Қуръон 
билан, ҳадислар ва саҳобалар сўзлари билан тафсир қилишдан кейинги 
тўртинчи ўринда туради. Кўплаб олимлар тобеинлар сўзларига мурожаат 
қилганлар. Жумҳур уламолар сўзларини олиш ва далил сифатида келтиришга 
иттифоқ қилганлар. Муфассир олимлардан Ибн Жарир ат-Табарий, Ибн Абу 
Ҳотам, ал-Бағавий, Ибн Касир кабилар шундай қилганлар. Бунинг бир нечта 
сабаблари бўлиб, жумладан: 
- тобеинлар саҳобалардан илм ўрганганлар ва уларнинг пешволари 
сафида Мужоҳид, Қатода, Ҳасан Басрий, Икрима, Ато ибн Абу Рабоҳ, Товус 
ибн Кайсон, аз-Заҳҳок, Масруқ ибн ал-Аждаъ, Саид ибн ал-Мусайяб, Абул 
Олия Рабиъ ибн Анас, Исмоил ибн Абдурроҳман ас-Саддий, Зайд ибн Аслам 
ва бошқалар бор эди; 
- улар «олтин давр» давр деб аталган асри саодатга яқин пайтда 
яшаганлар; 
- улар Қуръон тили саналган араб тили соф бўлган даврда яшаганлар; 
- тобеинлар илм ва амалда пешво, йўллари ва эътиқодлари мустаҳкам, 
омонатли, тақволи, тўғрисўз бўлганлар. Масалан, Ибн Умар Саид ибн ал-
Мусайяб ҳақида: «Агар Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) буни 
кўрганларида (тобеинлар назарда тутилмоқда) албатта хурсанд бўлардилар», 
Макка аҳли савол сўраб келганида эса, уларга қараб: «Эй Макка аҳли, 
орангизда Ато бўлиб, сизлар нима учун олдимда тўпланиябсизлар?» деган 
экан. 
 
2. Тобеинларнинг тафсир услублари ва ўзига хос жиҳатлари 
Тобеинларнинг тафсир услублари саҳобалар услубларидан жуда ҳам 
катта фарқ қилади. Фақатгина давр ўтиши билан айрим янгиликлар бўлган 
холос. Жумладан: 
- Қуръонни Қуръон билан тафсир қилиш; 
- Қуръонни ҳадис билан тафсир қилиш; 
- Қуръонни саҳобалар сўзлари билан тафсир қилиш; 
- ижтиҳод асосида тафсир қилиш; 
- исроилиёт асосида тафсир қилиш. Чунки бу даврда ислом фатҳлари 
кенгайиб, бошқа халқлар ҳам исломга кирганлар ва аҳли китобларнинг 
ривоятлари ҳам кўпайган эди.
Тобеинлар тафсирларининг ўзига хос жиҳатлари қуйидагиларда намоён 


61 
бўлади: 
А) тобеинлар саҳобалардан келган ривоятларга таянишлари билан 
ажралиб турардилар; 
Б) улар саҳобалардан кўра кўпроқ ижтиҳод, истинботга таянганлар, 
деярли барча оятларни шу асосда тафсир қилганлар ва ҳар бир оят изоҳи 
бўйича тобеинлардан ривоятлар сақланиб қолган. Бошқа халқлар исломни 
қабул қилишлари натижасида ижтиҳод қилишга эҳтиёж туғилган; 
В) тадвин даврининг бошланганлиги. Саид ибн Жубайр, Мужоҳид ас-
Садйи кабилар тафсирларни ёзганлар. Мужоҳид доимо ўзи билан ёзиш учун 
лавҳ кўтариб юрар ва Ибн Аббосдан эшитганларини китобат қилиб оларди; 
Г) нақлий тафсирларнинг сақланиб қолинганлиги. Чунки тобеинлар 
даврида ҳам нақлга асосланган тафсир сақланган, кейинчалик эса ўзгаришлар 
бўлган эди; 
Д) жузъий масалалардаги ихтилофларнинг саҳобалар давридагига 
нисбатан кўпайганлиги.

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish