64
аниқлаганлар. Шу сабабли айрим ўринларда бу турдаги шарҳдан сунна билан
қилинган шарҳ мақбулроқ саналади.
Сунна билан тафсир қилиш бевосита оятни очиқдан-очиқ ёки саволга
жавоб тариқасида амалга оширилган бўлиши мумкин. Шу билан бирга ғайб,
буйруқ, таъқиқ, миқдорларни белгилаш каби масалалар борасида келган
оятлар борки, уларнинг изоҳини фақатгина ҳадислар орқалигина билиб олиш
мумкин. Бу ҳақда машҳур муфассир олим Ибн Жарир Табарий шундай дейди:
“Қуръондаги айрим оятларни фақатгина Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи
васаллам) изоҳлари орқали тушуниш мумкин”.
Дарҳақиқат, Қуръонда келган ғайбиёт масалаларини ҳамма ҳам
тушуниши осон бўлмаган. Уларни бевосита Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи
васаллам)нинг ўзларигина изоҳлаб тушунтириб берганлар холос.
2) Оятларни тафсир қилишда муфассир билиши лозим бўлган иккинчи
тур илмлар
саҳобаларнинг оятлар тафсирида айтган ривоятлари
ҳисобланади. Чунки Қуръонни шарҳлаётган шориҳ саҳобаларнинг нақлларига
ҳам алоҳида эътибор қаратишлари керак. Чунки саҳобалар оятларнинг нозил
бўлишига гувоҳ бўлганлар, уларнинг мазмунини бевосита Пайғамбар
(соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг оғизларидан эшитганлар.
Тавба
сурасининг 100-оятида ҳам уларнинг фазли ва камолоти борасида шундай
дейилади: “Муҳожир ва ансорлардан дастлабкилари ва уларга яхшилик ила
эргашганлардан Аллоҳ рози бўлди”.
Аллома Шотибий саҳобаларнинг ривоятларига таянишнинг қуйидаги
асосий икки сабабини келтиради: биринчиси, уларнинг араб тилини яхши
билиб, ўзлари ҳам фасоҳатли тил эгалари бўлганликлари, иккинчиси уларнинг
оятларни нозил бўлиш жараёни ва сабабларига бевосита гувоҳ
бўлганликларидир.
3)
Оятларнинг нозил бўлиш сабабларини яхши билиш. Муфассир оятнинг
тушиш пайтида унга туртки бўлган ҳолат ва ўша жараёндаги воқеалардан
хабардор бўлиши алоҳида талаб қилинадиган мавзудир. Чунки Қуръон
бевосита маълум бир воқеа, ҳодиса, эҳтиёжга биноан туширилган. Буларни
билиш эса Қуръонни тўғри англашда муҳим рол ўйнайди.
Машҳур олим Воҳидий ўзининг “(Қуръоннинг) Нозил бўлиш сабаблари”
номли китобида айтади: “Воқеалар ва нозил бўлиш
сабабларини билмай
тафсирни билиб бўлмайди”.
Аллома Букайр машҳур тобеин Нофеъдан
15
ўша пайтда пайдо бўлган
ҳарурий (хорижий) оқими ҳақида саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос қандай фикр
билдирганини сўрайди. Нофеъ: “Абдуллоҳ ибн Аббос ҳарурийларни энг ёмон
инсонлар дея атайди. Чунки улар кофирлар ҳақида нозил бўлган оятларни
мўминларга нисбат берганлар”, - деб айтади.
Демак, оятларнинг сабаби нузулини билиш тўғри тафсир қилишнинг
асосий шартларидан бири ҳисобланар экан. Ҳозирги пайтда айрим мутаассиб
гуруҳлар ҳам ғайридинлар ҳақидаги оятларни барча мусулмонларга татбиқ
15
Нофеъ машҳур муфассир тобеинлардан саналиб, саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббоснинг қули бўлган. Шунга
қарамай, у хожасидан ислом илмларини пухта ўзлаштириб, энг эътирофли олимлар даражасига етган.
65
қилиш билан хато талқинларни бермоқдалар.
Бу борада гапирганда, яна Макка ва Мадинада нозил бўлган оятларни
аниқ фарқлаш кераклиги, чунки бу икки давр бошқа-бошқа босқичлар бўлиб,
уларга хос алоҳида хусусиятлар мавжудлигини ҳам таъкидлаш керак.
Даврларни
чалкаштиришлик эса, нотўғри тушунишга олиб келиши табиий
ҳолдир.
4)
Тафсир қоидалари ва усулларини билиш. Оятларни шарҳлашда
тафсир
қоидалари, уларнинг баъзиларини баъзиларидан равшанлаштириш, янада
кўпроқ изоҳлаш ва ижтиҳодга эҳтиёж туғилади. Масалан, муташобиҳ
оятларни муҳкам, мутлоқни муқайяддан, омни хосдан ва мазмуни мужмал
оятларни батафсил ёритилган оятлардан ажратиб тушуниб олиш каби
тафсирнинг бир қатор қоидалари мавжуд бўлиб, уларни мукаммал билишлик
тафсирнинг тўғри ва мукаммал бўлишидаги асосий омиллардандир. Бироқ
турли оқим ва тоифа вакиллари ушбу қоидаларни билмай талқин қилишлари
натижасида оятлар бузиб шарҳланмоқда.
Муфассир олим Заркаший айтади: “Тафсир қоидалари
ичида ихчам
сўзларни кенг шарҳлаш, маъноларини ёритиш, айрим эҳтимолий шарҳларни
бошқа эҳтимоллардан устун қўйиш ёки мураккаб сўзларни бошқаларидан
ажратиш, сўзларнинг қандай мазмунларга эгалиги, зоҳирий ва ботиний
маънолари кабилар ҳам мавжуд. Ушбу қоидаларни аниқ билиш зарурки,
уларни таҳмин ёки хаёл қилиш билан тушунилиб қолинмайди”.
5)
Араб тили қоидаларини мукаммал билиш. Сир эмаски, Қуръон араб
тилида туширилган. Шу сабабли олимлар Қуръон нозил бўлган тилни, унинг
таъбир қилиш услублари, баён этиш йўлларини билмай тўлақонли тафсир
қилиб бўлмаслигини таъкидлаганлар. Машҳур муфассир тобеинлардан
Мужоҳид айтади: “Имонли кишига араб тилини билмай, Қуръон ҳақида
гапириши мумкин эмас”. Бу каби фикрларни Ибн Форис, Заркаший, Абу
Ҳайён Андалусий каби бир қатор машҳур муфассирлар ҳам айтиб ўтганлар.
6)
Оятларнинг орасидаги боғлиқлик ва уларнинг айнан нимага далолат
қилаётганини билиш. Кетма-кет келган оятларнинг бир-бирига боғлиқлигини
билиш ва уни юқорироқда келган оятга боғлаш, оятда нима ҳақида гап
кетаётганини англаб олиш лозим саналади. Шу сабаб ҳам Қуръони каримдан
бир оятни олиб, уни бошқалари билан боғламаган ҳолда “бу оятнинг маъноси
мана бундай” дейиш ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Акс ҳолда нотўғри
тушунча ва талқинлар кўпаяверади. Бунга мисол тариқасида Икримадан
келтирилган ушбу ҳикояни айтиш мукин. Бир куни хорижий эътиқодидаги
Нофеъ ибн Азрақ машҳур саҳоба Ибн Аббоснинг олдига келиб: “Эй кўзи ва
қалби кўр, сен дўзахтга кирганлар ундан қайтиб чиқади деб ўйлайсанми?
Ваҳоланки, Аллоҳ таоло уларни “улар ундан чиқувчи эмаслар”
деб айтган
бўлса” (Моида, 37), – дейди. Шунда Ибн Аббос: “Ҳолингга вой бўлсин, ундан
олдин келган тепадаги оятни ўқимайсанми, ахир у кофирлар ҳақида нозил
бўлганку?”, – деб жавоб беради.
7)
Истинбот илми. Айрим тушунилиши қийиниш бўлган оятларни
фақатгина етук илм эгалари бўлган олимларгина билиб, уларни ҳамма ҳам
66
тушуна олмайдилар. Чунки Қуръонда шундай оятлар ҳам борки, уни
фақатгина чуқур тадаббур ва тафаккурдан кейингина тушиниш ва англаш
мумкин саналади.
Кўриниб турганидек юқорида санаб ўтилган етти хил илмлар Қуръонни
тафсир қилмоқчи бўлган ҳар бир олим билиш зарур саналади. Акс ҳолда
бундай тафсирлар моҳият англанмаган шарҳлар қаторидан ўрин олиши
табиийдир.
Do'stlaringiz bilan baham: