Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

 
 


78 
ҚУРЪОН ТАФСИРЛАРИДАГИ ТУРЛИЛИК ВА ИХТИЛОФЛАР
ҲАМДА УЛАРНИНГ САБАБЛАРИ 
 
Режа: 
1. Тафсирлардаги фарқлар. 
2. Тафсирлардаги фарқ ва ихтилофлар сабаблари ҳамда омиллари. 
 
Мавзунинг ўқув мақсади: асрлар оша бир қатор тафсирлар ёзиб 
келинаётгани, Қуръони карим ягона китоб бўлишига қарамай унга бир қанча 
турдаги тафсирларнинг ёзилиш сабаблари, улардаги фарқлар ҳақида 
атрофлича тасаввурларни етказиш. 
 
Таянч иборалар: ихтилоф, фарқ, ўхшашлик, тафаккур доираси, араб 
тили, сабаб ва омиллар.
 
1. Тафсирлардаги фарқлар. 
Аслида ихтилоф, бир фикрга бошқа бир фикрнинг зид бўлиши инсон 
табиатидаги хусусиятлардан саналади. Чунки одамнинг яратилишида турли-
туманлик, ҳар хилликмавжуд. Шунга яраша уларнинг ақллари, тафаккур 
доираси, маълумотларни қабул қилиши ва тушуниши ҳам турличадир. 
Пайғамбар (с.а.в.) ҳам “Умматимнинг ихтилофи раҳматдир” деганлар. Бу 
ердаги ихтилофдан мақсад фиқҳий масалаларда қарашларнинг турлилиги 
тушунилади. Бироқ ақидада ихтилофга бориш хато ва залолат саналади. 
Эътиқод билан боғлиқ масалаларда қарама-қаршилик мумкин эмас, балки 
мўътабар манбаларда нима дейилган бўлса, шуни олишга чақирилади. 
Тафсир илми ривожланиши баробарида Қуръон шарҳларида ҳам турли-
туманлик, ихтилофлар пайдо бўла бошлаган. Бу турличалик шу даражага 
бориб етдики, ҳозирда бир қатор соҳа ва илмий йўналишларда юзлаб 
тафсирлар вужудга келган. Айрим олимларушбу жараённитабиий санаганлар 
ва шунга доир тадқиқотлар ҳам яратганлар. Жумладан, доктор Саду ибн 
Абдуллоҳ Фанисоннинг “Ихтилофул муфассирин: асбобуҳу ва осоруҳу”, 
Муҳаммад Шоеънинг “Ихтилофул муфассирин” китобларида, шунингдек Ибн 
Жавзийнинг Тафсири китоби муқаддимасида буларга тўхталган. 
Саҳобаларнинг араб тилини, оятларнинг нозил бўлиш сабабларини 
билишлари, Пайғамбар (с.а.в.) билан қай даражада кўп бўлгани ва яқинлиги 
ҳамда ақлий мушоҳада даражаларига қараб Қуръонни тушунишлари ҳам 
турлича бўлган. Шу боис улар ўртасида айрим оятларни англашда ҳар хиллик 
кузатилган. Бироқ бу ҳолат асло қарама-қаршилик бўлмай, балки илмий 
савиянинг турли даражалигидан келиб чиққан.
Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, саҳобалар даврида ихтилофлар жуда 
ҳам кам бўлган. Чунки, биринчидан, улар ҳар қандай тушунарсиз ёки 
ихтилофли масалаларда Пайғамбар (с.а.в.)нингўзларига мурожаат этганлар. 
Иккинчидан, улар оятларнинг нозил бўлиш тафсилотларигабевосита 
гувоҳ 
бўлганликлари 
учун 
кўзланган 
мақсадни 
ҳам 
яхши 


79 
билганлар.Учинчидан, Пайғамбар (с.а.в.) Қуръон борасида ихтилоф қилишдан 
қайтарганлар. Анас (р.а.)дан ривоят қилинади: Бир куни Пайғамбар (с.а.в.) 
уйдан чиқиб, хона томон кетаётган эди. Шунда бир қавмни тақдир масаласида 
тортишиб, “Аллоҳ таоло бу оятда бундоқ, бу оятда мана бундоқ деганку?” деб 
турганликларини эшитиб қолди. Пайғамбар (с.а.в.) хонанинг эшигини очди ва 
ғазабланганидан юзида анорнинг рангидек қизиллик бўлган ҳолда: “Сизлар 
шунга буюрилганмисизлар ёки шу учун юборилганмисизлар? Сизлардан 
олдингиларшу каби нарсалар сабабли ҳалок бўлдилар. Улар Аллоҳнинг 
китобини баъзисини баъзисига қўшдилар. Аллоҳ сизларга буюрган ишни 
қилинглар, қайтарганидан қайтинглар”, – деди.
Тўртинчидан, саҳобалар билмай туриб, оятлар мазмуни ҳақида бирор сўз 
айтишдан жуда ҳам эҳтиёткор бўлганлар. Бу борада саҳобаларнинг 
ҳаётларидан бир қатор ривоятлар келтирилган. Жумладан, Анас (р.а.) айтади: 
“Бир куни Умар ибн Хаттоб (р.а.) минбарда туриб ва факиҳатан ва 
аббаноятини ўқиди. Бу факиҳа (мева) биз уни биламиз, лекин аббаннима экан. 
Кейин, буниси ошиб кетди, эй Умар”, – деб қўйди. 
Убайдуллоҳ ибн Умар айтади: “Мен Мадина фақиҳларинингоятларни 
тафсир қилиш энг оғир иш деб билганларини кўрдим. Улар орасида Солим ибн 
Абдуллоҳ, Қосим ибн Муҳаммад, Саид ибн Мусайяб, Нофеъ бор эдилар”. 
Ибн Абу Мулайкадан ривоят қилинади: “Ибн Аббос бир оят ҳақида 
сўралганда у ўша оят ҳақида гапиришдан бош тортди. Агар сизлардан ўша оят 
ҳақида сўрашганида, албатта гапирар эдингизлар”. 
Бешинчидан, тафсирга кенг киришишга эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли 
ихтилофга ҳам кам боришган. Чунки улар тилни яхши билар, илмлари 
мукаммал бўлган ва керакли нарсаларни яхши англар эдилар. 
Бироқ улардан кейин Қуръон оятларини тушунишда хилма-хиллик, 
фарқлар пайдо бўла бошлади. Бунинг ҳам ўз навбатида бир қанча сабаблари 
бўлиб, уларни асосан қуйидаги икки катта қисмга ажратиш мумкин: 
-биринчиси, мазмун ва моҳияти бир, бироқ ёндашувда фарқли бўлган 
тафсирлар. Бундай тафсирлар илмнинг турли-туманлиги, ижтиҳод, истинбот 
масалалари билан боғлиқ бўлиб, уларнинг барчаси рухсат этилган тафсирлар 
қаторига киради; 
иккинчиси, моҳиятан бир-бирига зид ва инкор этувчи тафсирлар. Бу тур 
тафсирлар Қуръоннинг ўзида ҳам, ҳадисларда ҳам, қолаверса мусулмон 
олимларининг келишуви билан тақиқлангандир. Бу борада Оли Имрон 
сурасининг 105-оятида: “Аниқ далиллар келганидан кейин фирқаларга 
бўлинган ва ихтилоф қилганлардан бўлиб қолманглар. Ана ўшаларга улкан 
азоблар бордир”; Анъом сурасининг 159-оятида: “Динларида фирқаларни 
пайдо қилиб, гуруҳларга ажралганлар борасида сиз ҳеч қандай нарсада 
эмассиз (алоқангиз йўқ)” каби оятлар айтилган бўлиб, уларда ўзаро ихтилофга 
бориш қораланган.
Ҳадисларда ҳам шундай мазмун акс этганини кўриш мумкин. Масалан, 
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: “Бир куни 
Пайғамбар (с.а.в.) олдиларига бордим. Ўша пайтда икки киши бир оят устида 


80 
баҳслашаётган эди. Шунда Росулуллоҳ (с.а.в.) олдимизга юзида ғазаб билинар 
даражада чиқди ва: “Сизлардан олдинги умматлар илоҳий китобларда 
ихтилоф қилганликлари боис ҳалок бўлди”, - дедилар. 
Демак, тафсирлар икки қисмга, яъни рухсат этилган ва рухсат 
этилмаганларига бўлинади. Рухсат этилмагани мутлоқ инкор этилгани боис 
улар ҳақида сўз юритишга эҳтиёж сезилмайди. Лекин рухсат этилган ва 
маълум даражада бир-бирига тўғри келмайдиган тафсирларнинг жоизлиги 
борасида олимлар томонидан бир қатор фикрлар берилган. Жумладан, машҳур 
муфассир олим Заркаший айтади: “Айрим тушунмайдиган кишилар баъзи 
тафсирлардаги турлиликни ихтилоф деб қабул қилиб, бир нечта фикрларни 
келтиради. Аслида ундай эмас. Турличабўлган бундай фикрларнинг ҳаммаси 
ҳам оятдан англашилган ёки унга яқинроқ маънолардир. Шундай бўлишига 
қарамай ушбу маъноларнинг ҳаммаси ҳам аксарият ҳолларда бир мақсадга 
олиб боради. Фарқлар эса, ибораларни қўллаш, ёндашувларда кузатилади 
холос”. 
Имом Шотибий эса: “Ихтилофлидек кўринса-да, аслида ихтилофли 
бўлмаган тафсирлар икки хилдир: бири, айрим сўзларда хато бўлгани; 
иккинчиси, зоҳири ихтилофли бўлса-да, ҳақиқати бир бўлган оятлардир. 
Чунки муфассирлар салафи солиҳлардан оятлар шарҳлари борасида келтирган 
нақлларнинг зоҳири ихтилофли кўринса-да, бироқ маъноси бир хилдир”. 
Бунга мисол тариқасида қуйидагиларни келтириш мумкин. Масалан, 
Фотиҳа сурасидаги “ас-сирот ал-мустақим” иборасини кимдир “Қуръонга 
эргашучилар”, яна кимдур “Ислом”, бошқалари “аҳли сунна вал жамоа” ёки 
“бандалик” ва “Аллоҳга ва Русулига итоат қилиш” дея шарҳлаган.
Такосур сурасининг 8-оятида «Сўнгра неъматлар ҳақида сўраласизлар» 
дейилади. Бу ердаги неъматлар сўзи “тинчлик”, “саломатлик”, “таом ва 
ичимликлар”, “шариатнинг енгилликлари”, “қулоқ, кўз неъмати”каби шарҳлар 
билан изоҳлаган. Шу тарзда неъматларни чексиз санаш мумкин. Демак, шунга 
мувофиқ тафсирлар кўпайиб бораверади. 
Оятлардаги “асъас” сўзидан кечанинг келиши ва кетиши, “қуруъ” сўзидан 
ҳам поклик ва ҳам ҳайз маънолари тушунилади. 
Қоф сурасининг 38-оятидаги “луғуб” сўзини Ибн Аббос ва Мужоҳид 
“таъб” (чарчоқ), Ибн Зайд “ино” (идиш), Суфён Саврий “сома” (зерикиш) 
деб шарҳлайдилар. Бироқ ушбу тафсирларнинг ҳаммаси ҳам рухсат этилган 
тафсирлардан саналади. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish