Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

АҚЛИЙ ТАФСИРЛАР.
РАЪЙ-ИЖТИҲОД БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ТАФСИР 
АСАРЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ 
 
Режа: 
1. Ат-тафсир бир райъ. 
2. Ақлий тафсирларнинг икки тури: рухсат этилган ва тақиқланган. 
3. Рухсат этилган ақлий тафсирлар. 
4. Рухсат этилмаган ақлий тафсирлар. 
 
Мавзунинг ўқув мақсади: ақлий тафсирлар ҳақида маълуотларни 
тақдим этиш, ақлий тафсирларнинг ўзи ҳам рухсат этилган ва 
этилмаганларга ажралишини кўрсатиб бериш ҳамда уларга хос далилларни 
келтириш, бундай тафсир китобларини санаш мавзунинг мақсади 
ҳисобланади.
 
Таянч иборалар: ақлий тафсир, рухсат этилган, рухсат этилмаган, 
мазаммат қилинган, ижтиҳодий тафсир, ат-тафсир бир райъ, сабаб ва 
омиллари. 
 
1. Ат-тафсир бир райъ. 
Тафсир турининг иккинчиси ат-тафсир бир райъ – ақлий тафсир бўлиб, 
унга олимлар қуйидагича таъриф берадилар: тафсир қилувчи олимнинг ўз 
ақлий фаолиятини Аллоҳ таолонинг Қуръондан кўзланган мақсадини очиб 
беришга йўналтириши ва бунда шариат ҳамда тил қоидаларига амал 
қилишидир. Тафсирнинг ушбу турида ақл ва ижтиҳоддан фойдаланилгани 
сабабли у “ақлий тафсир”, “ижтиҳодий тафсир”, “дироя (билим) тафсири” 
каби номлар билан аталган. Унда муфассир оятлар ҳукмларидан олинадиган 
ақлий натижаларга, бир нечта эҳтимолли бўлган маъноларнинг бирини 
аниқлаштириш ва танлаши орқали Қуръонга маъно беради. 
Аслида, тафсирнинг ушбу тури Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) 
даврида пайдо бўлган. Саҳобалар Қуръондан кўзланган маъноларни 
тушунишда ўзларининг араб тилини билиш даражаларидан келиб чиқиб, 
ижтиҳод қилганлар. Бу ҳолат Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан 
кейин ҳам давом этди ва модомики, ақлий тафсирлари Қуръон ва суннага зид 
бўлмас экан ижтиҳод қилганлар.
Тобеинлар даврида ҳам оятларнинг нозил бўлиш ҳолати, шариат ва 
тилнинг тақозосига риоя этган ҳолда ақлий тафсирлар ривожланди. Шу тарзда 
аҳвол бузғунчи фирқа ва оқимлар пайдо бўлгунича давом этди. Ҳатто баъзилар 
Қуръонни ақлий ва ижтиҳод ила тафсир қилиш нотўғри, деган хулосага бориб 
қолдилар. Шундан кейин олимлар ақлий тафсирларни чуқур ўрганиб, уларни 
иккига ажратдилар. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish