Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

2. 2. Фиқҳий тафсирлар.
Маълумки, фиқҳ илми шариатнинг амалий масалалари билан боғлиқ 
бўлиб, унда ислом манбаларида келган ҳукмлар баён қилинган бўлади. 
Шундан келиб чиқиб, фиқҳий тафсирларда ҳам фиқҳ ҳукмлари, уларнинг 
истинбот қилиш йўллари кенг ёритилади ва бошқа мазҳабларга раддиялар 
берилади. Бу борада Имом ас-Суютийнинг қуйидаги гапи келтирилади: 
“Фақиҳ ўз тафсирида таҳоратдан бошлаб оятга тааллуқли бўлмаган фиқҳий 
масалаларни ёритишга киришиб кетадилар. Шунингдек Имом Қуртубий каби 
бошқа мазҳабларга раддия берадиганлари ҳам бор».  
Қуръонда келган баъзи оятлар аниқ бир ҳукмга далолат қилмаганидек, 
айрим ҳадисларнинг заиф ва соғломлиги борасида ихтилофлар ҳам учраб 
туради. Бундай ҳолда олимлар ўртасида мунозара бўлиши табиий ҳол. Шундан 
келиб чиқиб, фиқҳий масалаларда ҳам баҳслар давом этаверади. Ўз даврида 
саҳобалар ҳам Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) вафотларидан кейин 
айрим масалаларда ижтиҳод қила бошладилар. Натижада уларнинг тафаккур 
ва билим даражаларига боғлиқ ҳолда турли қарашлар ҳам пайдо бўлди. 


101 
Жумладан, Бақара сурасининг 234-ояти – “Сизлардан ким вафот этса ва 
улардан аёллар қолса, улар (аёллар) тўрт ою ўн кун идда ўтирадилар” билан 
Талоқ сурасининг 4-ояти – “Ҳомиладорларнинг муддати ҳомилаларини 
қўйгунигачадир» борасида саҳобалар ўртасида икки хил қараш бўлган. Али 
ибн Абу Толиб ва Ибн Аббос (р.а.) ушбу икки оятдан келиб чиқиб, энг узоқ 
муддат – тўрт ою ўн кун ёки ҳомилани қўйишдан бирини танлаб, иддани 
белгилаганлар. Ибн Масъуд, Абу Ҳурайра ва Абу Саламалар эса, ҳомилани 
қўйишни танлаганлар. Бунга далил сифатида Талоқ сурасининг Бақара 
сурасидан кейин нозил бўлгани ҳамда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи 
васаллам)нинг видолашув ҳажида эри вафот этган ва айни пайтда ҳомиладор 
бўлган Субайа ал-Асламийнинг ҳадисларини келтирадилар. Видолашув ҳажи 
пайтида Субайанинг эри вафот қилади. Кўп ўтмай у фарзандини ҳам дунёга 
келтиради. Нифосдан поклангач, безанишни бошлайди. Шунда Абдуд Дор 
қабиласилик Абус Санобил ибн Баъкак деган киши унинг олдига кириб: “Сен 
нега безаниб олдинг, турмуш қурмоқчимисан? Аллоҳга қасамки, тўрт ою ўн 
кун ўтмагунича турмушга чиқолмайсан”, - дейди. Ривоятнинг давомида 
Субайянинг қуйидаги сўзлари келтирилади: “Кеч тушганида уст-бошимни 
кийиб, Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг олдиларига келдим ва 
ушбу масаланинг ҳукмини сўрадим. Шунда У зот ҳомиламни қўйганимда 
иддадан чиққанимни айтиб, рухсат бердилар ва хоҳласам турмушга чиқишим 
мумкинлигимни билдирдилар”. 
Фиқҳий мунозаралар тобеинлар даврида ҳам кенг тарқалиб, фақиҳлар 
орасида шу даражада кучайиб кетдики, ҳижрий биринчи аср охири ва иккинчи 
аср бошларида пайдо бўлган мазҳабларнинг баҳс-мунозара марказига 
айланди. Ҳар бир мазҳаб давомчилари қоидаларидан келиб чиқиб, ўз 
қарашларини исботлашга киришдилар. Шу тарзда фиқҳий мазҳаб қоидаларига 
биноан тафсирлар ёзилиши бошланди. Натижада тафсир билан фиқҳ 
китоблари ўртасида катта фарқ ҳам қолмадиган даражага етди. Бироқ билиш 
лозимки, ушбу мазҳабларнинг ақидалари ва истинбот қоидалари тўғри 
бўлгани тўртта ҳисобланади. Булар, ҳанафийлар, моликийлар, шофиийлар ва 
ҳанбалийлардир.
Ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий тафсир китобларидан қуйдагиларни санаб 
ўтиш керак: 
1. “Ал-Жассос” номи билан машҳур бўлган Абу Бакр ар-Розий (ваф. 270 
ҳ.й.)нинг “Тафсир аҳкомул Қуръон”; 
2. Мулло Жуюннинг “ат-Тафсиротул Аҳмадия фи баёнил оятиш 
шаръия” асарлари. 
Моликий мазҳабидаги фиқҳий тафсирлар: 
1. Абу Бакр ибн ал-Арабий (ваф. 543 ҳ.й.)нинг “Тафсир аҳкомул 
Қуръон”; 
2. Абу Абдуллоҳ ал-Қуртубий (ваф. 671 ҳ.й.)нинг “ал-Жоми лиаҳкомил 
Қуръон” асарлари. 
Шофиий мазҳабидаги фиқҳий тафсирлар: 
1. Жумъа Абу Бакр ал-Байҳақийнинг Имом Шофиий далилларидан 


102 
иборат бир жилдлик “Аҳкомул Қуръон” асари; 
2. “Илкияал-Ҳарос” номи билан машҳур бўлган Абул Ҳасан ат-Табарий 
(ваф. 405 ҳ.й.)нинг икки жилдли “Аҳкомул Қуръон”; 
3. Жалолуддин ас-Суютийнинг “ал-Иклил фи истинботит Танзил»; 
4. Аҳмад ибн Юсуф ал-Ҳалабий ас-Саминнинг “ал-Қовлул важиз фи 
аҳкомил Китобил азиз” асарлари. 
Ҳанбалий мазҳабидаги фиқҳий тафсир китоблари: 
1. Абу Яъло Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ал-Фарронинг “Аҳкомул 
Қуръон»; 
2. Ибн Одил ал-Ҳанбалийнинг “Оятул аҳком” асарлари. 
Бугунги кунда ҳам фиқҳий оятларга оид кўплаб тафирлар ёзилмоқда. 
Бироқ уларда бирор бир мазҳабга боғлиқликдан кўра, далиллар ёритишлик 
услубини кўриш мумкин. Жумладан: 
1. Муҳаммад Сиддиқ Ҳасаннинг бир жилдли “Найлул маром фи тафсири 
оятил аҳком”; 
2. Муҳаммад Али ас-Собунийнинг икки жилдли “Равоиул баён тафсиру 
оятил аҳком”; 
3. Муаллифи келтирилмаган, бироқ Муҳаммад Али ас-Сияс томонидан 
таҳрир этилиб, нашр қилинган “Тафсир оятил аҳком”; 
4. Манноъ ал-Қаттоннинг “Тафсир оятил аҳком”; 
5. Доктор Камол Жуда Абл Маотийнинг “Диросот фи тафсири баъзи 
оятил аҳком” асарлари. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish