Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

2. 3. Каломий (ақидавий) тафсирлар.
Ушбу тафсирларнинг хусусияти шундаки, ақидавий оятлар кенгроқ 
шарҳланади, айрим фалсафий йўналиш ва оқимларга раддия берилади. 
Шунингдек уларда тавҳид, пайғамбарларнинг гуноҳдан озодлиги, илоҳий 
адолат, имомат, қайта тирилиш, ҳидоят ва залолат, уларнинг ўрталаридаги 
муносабатларнинг инсон ихтиёри ва эркинлигига боғлиқлиги, Аллоҳни 
моддий кўз билан кўриб бўлмаслик, муташобиҳ оятлар ва шу сингари бошқа 
масалалар кенг ёритилган бўлади. 
Ақидавий тафсирлар орасида энг муҳимлари қаторида қуйидагиларни 
санаб ўтиш мумкин: 
1. Абу Мансур ал-Мотуридийнинг “Таъвилотил Қуръон”; 
2. ал-Фахр ар-Розийнинг “Мафотиҳул ғайб”; 
3. Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарийнинг “ал-Кашшоф”; 
4. Қози 
Абдулжаббор 
ал-Ҳамадоний 
ал-Мўътазилийнинг 
“Муташобиҳул Қуръон”; 
5. Абдулжаббор ал-Мўътазилийнинг “Танзиҳул Қуръон анил матоин”; 
6. Шайх Абу Жаъфар ат-Тусийнинг “Тафсирул Қуръон” асарлари. 
Булар ичида ал-Фахр ар-Розийнинг жадал ва баҳс борасида қарашлари 
чуқур бўлгани сабабли ҳам “Мафотиҳул ғайб” асарида жуда кўп ҳолларда баҳс 
ва мунозараларни кўриш мумкин. Ҳатто ўқувчи тафсирдан кўра кўпроқ 
мубоҳаса китобини ўқимоқдаман, деб ўйлаб қолиши эҳтимолдан холи эмас. У 


103 
ашъария ақидавий таълимотини қўллаб-қувватлаб, мўътазила ва бошқа 
оқимларга калом илмидаги баҳс услубида раддиялар беради. Деярли барча 
саҳифаларида каломга оид баҳслар учрайди. Бақара сурасининг 31-ояти – “Ва 
Одамга барча исмларни ўргатди” тафсирига ўттиз тўрт саҳифа ажратилган 
бўлиб, уларнинг аксариятида баҳс ва мунозаралар кўзга ташланади. 
 
2. 4. Ботиний тафсирлар.
Бундай тафсир турида зоҳирдаги маънога эътибор берилмай, гўё 
айримларга маълум бўлган ички ва махфий ишорий маънолар асосида оятлар 
изоҳланади ҳамда зоҳир ва ботиндаги маънолар орасини жамлаш имконияти 
умуман мавжуд бўлмайди. Бунга мисол тарзида айрим сўфий файласуфлар ва 
ботинийлар айтиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, ақлий илмларнинг ривожи бевосита тафсирларга 
ҳам таъсир этиб, бугунги кунгача ҳам ақлий тафсирлар ёзилиши давом этиб 
келмоқда. Келажакда ҳам ақлий илмлар қанчалик ривожланса, тафсирларнинг 
тури ва сони ҳам ортиб бораверади. Бу ҳолда тадқиқотчиларнинг яна янги 
тадқиқот олиб боришлари ва тафсирларни таҳлил этиб боришлари 
муҳимлигича қолади.
Саволлар: 
1. Ақлий тафсирларнинг пайдо бўлиши сабалари нимада? 
2. Қандай ақлий тафсир йўналишлари мавжуд? 
3. Луғавий тафсирлар қандай тафсирлар саналади?
4. Фиқҳий тафсирлар қандай тафсирлар саналади?
5. Каломий (ақидавий) тафсирлар қандай тафсирлар саналади?
6. Ботиний тафсирлар қандай тафсирлар саналади? 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish