Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

Тафсирнинг тузи (милҳут тафсир) деб номланган атама ҳам тафсир 
илмида қўлланилиб, ушбу илм тафсирнинг латифлари ва нозик жойлари деб 
ҳам аталади. Бунда баъзи оятларнинг латиф ва нодир услубда тафсир 
қилиниши тушунилади.
Таъвил – «Таъвил» сўзи «авл» сўзидан олинган бўлиб, қайтиш 
маъносини ҳамда тафсир, шарҳлаш маъноларини билдиради. 
Тақдим ва таъхир – бир сўзнинг бошқа сўздан олдин ёки кейин келиши. 
Тиловат – Қуръони каримни ўқиш. Қироат билан тиловатнинг фарқи 
шундаки, араб тилида қироат илоҳий оятлар, ваҳийни ўқишга ҳам, инсон 
томонидан битилган ёзув ва шеърларни ўқишга ҳам ишлатилиши мумкин. 
Тиловат эса, асосан ваҳий этилган оятларни ўқишга ишлатилади.
Тобиий (араб. қарам, издош) – саҳобалардан кейин уларнинг ишини 
давом эттирган илоҳиётчилар қатлами.
Усмон мусҳафи – Қуръони каримнинг халифа Усмон ибн Аффон ра 
даврларида кўчирилган нусхалари.
Фатво (араб тушунтириш, изоҳ, ҳукм, қарор) – муфтий ёки уламолар 
кенгаши томонидан диний, ҳуқуқий, сиёсий ҳамда ижтимоий масалаларда 
бериладиган қарор, ҳукм ёки изоҳ. Исломнинг дастлабки даврида Муҳаммад 
сав сафдошлари, айниқса, дастлабки тўрт халифа (чорёрлар)нинг турли 
ҳуқуқий масалалар юзасидан берган изоҳлари, шунингдек, уларнинг фиқҳга 


171 
доир чиқарган қарорлари фатво деб айтилган. Фатво барча диинй-ҳуқуқий 
мазҳаб асосчилари томонидан фиқҳга оид қўшимча манба сифатида қаралган. 
Ҳуқуқий масалаларда берилган фатво диний жасоалар, муассасалар ва 
мусулмонлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади. Фатво Қуръон, 
ҳадислар ва шариатга ёки илгари берилган фатволарга асосланиб чиқарилади.
Шариат – Аллоҳ жорий қилган амалий ҳукмлар мажмуаси, шу маънода 
шариат фиқҳ маъносида ҳам тушунилади. Самовий динларнинг барчасидаги 
амалий қисм шариат деб аталади. Ислом шариати ҳукмлари Қуръон, суннат, 
ижмоъ ва қиёсдан олинади. 
Шозз - “ҳақиқий бўлмаган”, “жамоатдан ажралган”, “яккаланган” 
маъноларини беради. Қироатда “саҳиҳ бўлсада, якка тартибда ривоят 
қилинган қироат” деб тушунилади. Шу каби “шозз қироат” атамасига бир 
нечта шарҳлар берилган бўлиб, асосан, араб тилига мос келадиган, аммо 
Усмон мусҳафига мос келмайдиган қироат тушунилади ва унга “тафсирий 
қироат” деган ном ҳам берилган. Мутавотир қироатнинг акси. 
Эъжом белгилари (эъжом нуқталари, забт нуқталари) – араб ҳарфлари 
устидаги нуқталар. Бу нуқталар Қуръони каримни ўқишда турли ихтилофлар 
ва қарама-қаршиликлар чиқиши натижасида янглишишларга чек қўйиш 
мақсадида ёзувга киритилган. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish