Тадбирлар номи


Чор Россиясининг Фарғона водийсидаги мустамлакачилик сиёсати ва унинг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,7 Mb.
bet5/38
Sana10.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#770369
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Фарғона водийси чор Россияси мустамлакачилиги даврида 2010

3. Чор Россиясининг Фарғона водийсидаги мустамлакачилик сиёсати ва унинг ўзига хос хусусиятлари.
1876 йил 19 февралда Россия императори Александр II нинг Фарғона вилоятини ташкил этиш ҳақидаги фармони эълон қилинади. Фармонда Қўқон хонлиги тугатилиши, унинг ҳудуди Россия империяси таркибига қўшиб олинганлиги ва хонлик ўрнида Фарғона вилояти ташкил этилганлиги эълон қилинади.
Туркистон генерал-губернатори К.П. Кауфманнинг 1876 йил 6 мартдаги буйруғига асосан Фарғона вилояти 7 та уезд (Қўқон, Марғилон, Андижон, Ўш, Наманган, Чимён ва Чуст)лардан иборат қилиб ташкил этилади. Кейинчалик Чимён ва Чуст уездлари бошқа уездларга қўшиб юборилади.
Фарғона вилоятининг майдони 81032 кв. верстни ёки бутун Туркистон ўлкасини 1/7 қисмини ташкил этарди.
Туркистон ўлкасини, унинг вилоятлари ва уездларини харбийлар бошқарганлар. Фарғона вилоятининг биринчи ҳарбий губернатори этиб генерал-майор Д.М. Скобелев тайинланди. Ҳарбий губернаторларни шахсан императорнинг ўзи тайинлаган ҳарбий губернаторлар ўзларида ҳарбий ва фуқаро ҳокимиятини мужассамлаштирган. Улар ҳарбий соҳада вилоятлардаги қўшинлар (дивизия ёки корпус) қўмондони фуқаро ишларида кенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлишган. Барча маъмурий, полиция ва суд ҳокимияти ҳам улар қўлида жамланган.
Ҳарбий губернаторлар қошида вилоят бошқармалари бўлиб, улар губерна бошқармаси ҳуқуқларига эга бўлишган. Вилоят ҳаётининг барча масалалари шу бошқармаларда кўриб чиқилган. Вилоятлар ўз навбатида уездларга бўлиниб, уларни уезд бошлиқлари идора этишган. Уездлар Туркистон генерал-гyбернаторлиги маъмурий тузилмасининг ўзагини ташкил этган. Улар рус амалдорлари томонидан аҳоли турмуши, ҳудуд хусусиятлари, миллий, тарихий анъаналарга зид тарзда ўзбошимчалик билан тузилаверган. Чор ҳукумати бу масалага мустамлакачилик нутаи назаридан ёндошган.
Муаммоли савол:
Туркистон ўлкасини бошқаришда ички Россиядан фарқ қилувчи томонларини биласизми?

Ҳaр бир уезд ўз таркибидаги шаҳар, қишлоқлари билан уезд ҳокимига буйсунган. Уезд бошлиги Россия империясидаги исправник, земство бошлиғи, полицмейстер, шаҳар бошкармаси бошлиғи ҳуқуқларига тенг вазифаларни ўз қиёфасида мужассам этган. Уезд бошлиғи вилоят ҳарбий губернатори тавсияси билан бевосита генерал-губернатор томонидан тайинланган. Туркистон ўлкасидаги уезд бошлиқларининг Россиядаги ҳамкасбларидан фарқли томонлари шунда эдики, улар маъмурий, полиция ва ҳарбий ҳокимиятни ўзларида бирлаштирганлар. Уларнинг жуда кенг ваколатлари ва зўравонларча иш юритганликларини юксак лавозимдаги рус амалдорларининг эътироф этишгани диққатга лойиқ. Сенатор граф К. Пален Туркистондаги уезд бошлиқларини ўзбек хонликларидаги “бекларнинг худди ўзгинасидир” деб атагани бежиз эмас. Улар қўл остидаги аҳолидан истаган кишига жарима солишлари ва 7 кунгача қамаб қўйишлари мумкин эди. Улар рус армияси катта зобитларидан, асосан майор, ротмистрдан полковник унвонигача эга бўлганлардан тайинланган. Халқи уларни «ҳоким тўра» деб атаганлар.


Уездлар бир неча участкаларга бўлиниб идора қилинган. Участкаларни кичик унвондаги (поручик – штабс-капитан) ҳарбий зобитлар бошқарган. Улар участка приставлари сифатида «Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақидаги Низом»да тилга олинади. Император томонидан 1886 йилда тасдиқланган мазкур Низомда участка приставларига маҳаллий аҳолидан исталган одамга жарима солиш (5 сўмдан 10 сўмгача) ва 3 кунгача ҳибсда сақлаб туриш ҳуқуқи берилган эди.


Адабиётлар:
1. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб, «Шарқ», Тошкент, 2000.
2. Ҳамид Зиёев Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. «Шарқ», Тошкент, 1998.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish