Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши тушунчаси ва моҳияти


Тадбиркорлик субектлари фаолияти устидан давлат назорати шакллари



Download 37,65 Kb.
bet5/17
Sana24.02.2022
Hajmi37,65 Kb.
#247552
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 6-мавзу

Тадбиркорлик субектлари фаолияти устидан давлат назорати шакллари
Тадбиркорлик субектлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:
• текшириш, шу жумладан тафтиш, назорат тартибида текшириш;
• статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш;
• идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш.
Тадбиркорлик субектлари фаолиятини статистика ахборотларини ва бошқа ахборотларни таҳлил қилиш орқали давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, идора қарамоғидаги органларни текширишдан ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


Текшириш деганда тадбиркорлик субектлари томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши тушунилади.


Молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) деганда солиқ ва валюта тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик субектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳамда бошқа ҳужжатларини ўрганиш ва таққослаш тушунилади.
Тадбиркорлик субектлари фаолиятини текшириш уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслиги керак.
Текширишларни ўтказиш учун асос
Назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахс бўлган тадбиркорлик субектлари фаолиятини режали текшириш, шу жумладан молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларни истисно этганда қуйидагилар асос бўлади:

      • махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган, тадбиркорлик субектлари фаолиятини текшириш ўтказишнинг мувофиқлаштирувчи режасидан кўчирма;

      • назорат қилувчи органнинг мувофиқлаштирувчи режа асосида чиқарилган, текшириш мақсади, текширувчи мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи.

      • прокуратура, ички ишлар ва давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субектлари фаолиятини текшириш учун қўзғатилган жиноий ишнинг мавжудлиги. Бунда текширувга тадбиркорлик субектларининг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин, бу ҳақида текширувни тайинлаш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши лозим.

Тадбиркорлик субектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текшириш давомида буджет, солиқ ва валютага оид қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ жиноятлар аломатларини аниқлаганда эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.
Тадбиркорлик субекти томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботини, шунингдек, тадбиркорлик субектининг фаолияти тўғрисида давлат солиқ хизмати органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш асосида ўтказиладиган камерал назорат натижалари бўйича қоидабузарликлар аниқланган ҳоллардагина давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субектларининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Тезкор-қидирув фаолияти натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ўзбекистон Республикаси буджет тизими буджетлари маблағларини, донор мамлакатлар, халқаро, чет эл ҳукумати ва ноҳукумат ташкилотлари билан тузилган давлатлараро ва ҳукуматлараро шартномалар доирасида тақдим этиладиган чет эл грантларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб этиладиган чет эл кредитларини сарфлаш масалалари юзасидан мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субектлар молия-хўжалик фаолиятининг текширувларини ўтказиш ташаббуси билан чиқиши мумкин.
Тадбиркорлик фаолияти субектлари текширув ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларнинг текширув ўтказишига йўл қўймаслик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг ваколатига кирмайдиган масалалар бўйича уларнинг талабларини бажармаслик ҳамда текширув предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга.
Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилиб, текшириш тугаган куни унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субектида қолдирилади.

Download 37,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish