Тадбиркорлик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши тушунчаси ва моҳияти



Download 37,65 Kb.
bet7/17
Sana24.02.2022
Hajmi37,65 Kb.
#247552
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 6-мавзу

Текширувлар муддатлари
Тадбиркорлик субектлари фаолиятини текширишни ўтказиш муддатлари ўттиз календар кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас.
Текширишни ўтказиш учун асос бўладиган ҳужжатлар текширилаётган тадбиркорлик субектига тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади. Текширилаётган тадбиркорлик субектининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Текширилаётган тадбиркорлик субекти мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган тадбиркорлик субекти имзолайдиган далолатнома тузилади.
Текширилаётган тадбиркорлик субекти мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) текширилаётган тадбиркорлик субектига топширилган кун текширишни ўтказиш тугаган кун ҳисобланади. Текширилаётган тадбиркорлик субекти тешириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан бош тортганда назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақида текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан э’’тиборан текшириш тугаган ҳисобланади. Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси тадбиркорлик субектига почта орқали буюртма хат билан юборилади.
Режадан ташқари текшириш
Режадан ташқари текшириш назорат қилувчи органлар томонидан қуйидаги асослар мавжуд бўлган ҳолларда:
жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида ёки тадбиркорлик субектлари фаолиятини “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида назорат қилувчи органлари ташаббуси билан ўтказиладиган текшириш бир кундан ўн кунгача муддатда амалга оширилади. Мазкур текшириш ваколатли орган билан келишилган ҳолда ўтказилади;
етил спирти, алкогол ва тамаки ишлаб чиқарувчи, шунингдек, алкогол маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилувчи тадбиркорлик субектларини текшириш уч кундан ошмаган муддатда;
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш, кон ишларини геология-маркшейдерлик билан таъминлаш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини текшириш ўн кундан ошмаган муддатда амалга оширилади. Ушбу текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказилади.
Махсус ваколатли органнинг текширилаётган обектнинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текшириш ўтказишнинг мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш сабабларининг асослилиги кўрсатилган қисқа муддатли текшириш ўтказишга доир қарорлари, шунингдек, текширишни амалга оширувчи тегишли назорат қилувчи органнинг махсус ваколатли органнинг қарори асосида чиқарилган мансабдор шахсларнинг таркиби ва текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи тадбиркорлик субектлари фаолиятини қисқа муддатли текширишдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Download 37,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish