Мисол: "Тадқиқотлар ва инновация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш агентлиги"нинг товар белгиси (10 расмга қаранг).
Талабнома берилаётган белги квадрат майдончага жойлаштирилган тасвирий ва сўз орқали ифодаланган қисмлардан иборат. Тасвирий қисм қадимий ёзув белгиларини билдирувчи ва тадбиркор корхона муваффақиятини ифодаловчи учта руна комбинациясидан; сўз билан ифодаланган қисми эса Агентлик номининг инглиз тилидаги (АРШР - А§епсу Гог Рготойоп оГ Резеагсй апс! Ьтоуайуе Рго)ес18) қисқартмасидан иборат".
10-расм. Товар белгисининг намунаси
Шуни қайд этиш зарурки, тасвирий товар белгиси учун турли-туман рангларнинг уйғунлиги унинг ўзига хослигини, кишиларни ўзига жалб этишини ва фарқланувчи қобилиятини оширади. Шу билан бирга ранг сўзлар билан ифодаланган, ҳажмий ва цўшма товар белгилари учун ҳам муҳимдир.
Назорат саволлари
Қандай белгилар товар белгилари сифатида рўйхатга олиниши мумкин?
Товар белгисини рўйхатга олитттни рад этиттт учун мутлақ ва бошқа асослар нималардан иборат?
Товар белгисини рўйхатга олиттт учун бериладиган талабнома қандай хужжатларни ўз ичига олиши керак?
Рўйхатга олиниши талаб қилинаётган белгининг тасвирига қандай расмий талаблар қўйилади?
Рўйхатга олиниши талаб қилинаётган белгининг тавсифи қандай тузилади?
Товар белгисини итттлаб чиқишда талабнома берувчи риоя қиладиган асосий тамойилларни кўрсатиб беринг?
Modul-3. Patent axborotining ahamiyati.
14-Tematik ma’ruza
Mavzu: Patent axborotining axamiyati. Patent axboroti manbalari
Бугунги кунда замонавий техник билимлар, ихтиролар, саноат намуналари ва ҳоказолар тўғрисидаги ахборотнинг қанчалик муҳимлиги барчага аён. Аниц ва ўз вацтидаги ахборотга эга бўлиш аксарият ҳолларда муваффацият ва маглубият ўртасидаги фарцни билдириши мумкин. Масалан, янги ихтиролар тўррисида ахборотга эга бўлмаган ҳар қандай тадқиқот институти кимдир аллақачон ҳал қилиб қўйган муаммо устида тадқиқот олиб бораётганини аниқлагунча қанча вақт ва маблағни беҳуда сарфлаши мумкин. Худди шундай инвестор ҳам ташкил этиш учун анча маблағ сарфлаган корхона итттлаб чиқарадиган маҳсулот рақобатчиларнинг патенти билан муҳофазаланганлиги сабабли уни сотиш мумкин эмаслигини жуда кеч аниқласа ўзи сарфлаган маблағларни хавф остига қўяди. Тегишли ахборотга эга бўлмай туриб янги технологиялар ва буюмларни итттлаб чиқиш, янги итттлаб чиқаришни ташкил этиш, ускуналарни сотиб олиш, корхоналар ташкил этиттт билан боғлиқ ҳар қандай ишларни олиб бориш жуда таваккалчилик бўлиб, деярли ҳамма вақт фақат зарар келтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |