Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish



Download 7,05 Mb.
bet52/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

15-Tematik ma’ruza
Mavzu: Xalqaro patent tasnifi. Patent xujjatlari bibliografiyasi.


Халцаро патент таснифининг мацсади ахборотни тезда цидириб топиш ва ишлов бериш имкониятини таъминлаш учун патент ҳужжатларини системалаштириш (тартибга солиш) тизимини яратишдан иборат. Қабул қилинган таснифлаш тизими асосида патент фондларида патент ҳужжатлари индексацияланади ва жой-жойига қўйилади, маълумотлар базаларида ахборот қидирилади ва ҳоказо.
ХПТ ташкил этиттт тарихи 1951 йилдан, Европа патент ишлари бўйича кенгаши томонидан Патент таснифи бўйича кичик комитет ташкил этилган вақтдан бошланади. Бу комитет, бир қатор Европа давлатлари ўртасидаги келишувга мувофиқ, ўша вақтда қўлланилаётган ихтироларни таснифлашнинг турли миллий тизимларини унификациялаштириш ишларини бошлади.
1954 йилда ХПТнинг асосий схемаси тузилди. 1966 йилда ХПТни кичик гуруҳларгача бўлган аниқликдаги ишланмаси (тўлиқ схемаси)ни итттлаб чиқиш ишлари тугалланди ва у 1968 йилнинг 1 сентябридан бошлаб кучга кирди. 1971 йилда Халқаро патент таснифи бўйича Страсбург битими тузилди. Ушбу битимнинг иштирокчилари фақат 29 давлатдан иборат бўлса ҳам, аслида жаҳоннинг 70 дан ортиқ мамлакатидаги Патент идоралари, шунингдек тўртта минтақавий патент идораси ҳам ХПТдан фойдаланади. ХПТнинг доимий равишда қайта кўриб чиқиш ва унинг замон талаблари даражасида бўлишини таъминлаш учун Страсбург битимига мувофиқ Экспертлар комитети таъсис этилган бўлиб, Битимнинг барча иштирокчи давлатлари вакиллари унинг аъзосидир. ХПТ мунтазам равишда ҳар беш йилда бир марта қайта кўриб чиқилади. 2000 йилнинг 1 январидан бошлаб ХПТнинг еттинчи таҳрири амал қилмоқда.
ХПТ ўз тузилиши бўйича иерархик таснифларга киради ва умумийдан хусусийга тамойили бўйича ташкил этилган предметли-мавзувий рукнларнинг кўп босқичли тақсимлаш тизимидан иборат. ХПТда ихтиролар иккита асосий: предметли-мавзувий (тармоққа хослиги) ва функционал (бажарадиган вазифаларининг ўхшашлиги тамойили) тамойили бўйича таснифланади.
ХПТ бўйича асосий нашр бу Синфлар кўрсаткичи бўлиб, ҳар бири лотин алифбосининг бош ҳарфлари билан белгиланадиган 8 та бўлимдан иборат:
А - Инсоннинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш;
В - Турли технологик жараёнлар;
С - Кимё ва металлургия;
Б - Тўқимачилик ва қоғоз;
Е - Қурилиш;
Ғ - Амалий механика; ёритиш ва иситиш; двигателлар ва насослар; қурол ва ўқ-дорилар;
О - Техник физика;
Н - Электр.
ХПТнинг ҳар бир бўлими синфларга бўлинади. Синф рамзий ифодасига бўлим индекси ва иккита рақам киради. Ҳар бир синф шунингдек ўз номига эга. Мисол, А - Инсоннинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш бўлими ўз ичига "А 01 Қишлоқ хўжалиги", "А 61 Тиббиёт" ва ҳоказо синфларни олади.
Уз навбатида синфлар кичик синфларга бўлинади, уларнинг рамзий ифодасига лотин ҳарфи билан белгиланадиган бўлим номи, икки хонали сондан иборат синф белгиси ва кичик синфни билдирувчи лотин ҳарфлари киради. Мисол, "А 01 Қишлоқ хўжалиги" синфи "А 01 Б Ҳосилни йиғиб- териб олиш, ўрим,..." ва ҳоказо кичик синфлардан иборат.
Кичик синфлар ўз ичига гуруҳларни олади. Гуруҳларнинг рамзий белгисига бўлим индекси, синф, кичик синф белгисидан ташқари битта, иккита ёки учта рақамдан иборат ифода киради, бу рақамли ифодадан кейин қия чизиқ ва иккита ноль қўйилади. Мисол: "А 01 Б 46/00 Мевалар, сабзавотлар, хмель ва ҳоказоларни йиғиштириб олиш, дарахт ва буталарни силкитиш қурилмаси".
Ҳар бир ХПТ гуруҳи биттадан бир нечтагача кичик гуруҳларга эга бўлиши мумкин. Мисол: "А 01 Б 46/08 Пахта терими" ва ҳоказо.
Муайян кичик гуруҳ индекси ва унинг матн билан очиб бериладиган (масалан, индекс Н 01 Н 23/00; унинг моқияти Тумблер қайта улагичлар) моҳияти ХПТ рукнси деб аталади.
Одатда, ХПТ рукни қуйидаги тушунчалар тоифасини билдиради:

  1. Муҳофаза қилинадиган объектлар, яъни қурилмалар, усуллар, моддалар турларига мувофиқ равишда маҳсулотлар ва жараёнлар (мисол: "А 01 Б 46/10 Гўза кўсагини поядан ажратиш учун пахта териш машиналари");

  2. Фаолият соҳасининг белгиси (мисол: "А 61 Тиббиёт ёки

ветеринария").
Биринчи гуруҳ белгиларидан ХПТнинг барча даражалари учун фойдаланилади. Иккинчи гуруҳ, одатда, иерархиянинг юқори даражаларида (кичик синф ва ундан юқори) уларга қўшилади.
ХПТ иерархик тузилма бўлганлиги сабабли, кичик гуруҳлар ҳам бир- бирига нисбатан бўйсунишда иерархик тузилишга эга. Бунда бир кичик гуруҳнинг ундан юқори гуруҳга бўйсуниши ХПТда махсус белги - нуқта билан белгиланади. Кичик гуруҳ матни олдидан бир ёки бир нечта нуқта қўйилади, бу унинг бўйсуниш даражасини, хусусан кичик гуруҳ унга нисбатан битта кам нуқтага эга бўлган яқин юқори рукнга бўйсунадиган рукн эканлигини кўрсатади. Бунда рукнлар матни олдидаги нуқта иерархия бўйича каттароқ гуруҳнинг матнини такрорламаслик учун унинг ўрнида қўлланилади. Масалан, Н 01 Ғ 1/00 - "Таркибида қаттиқ магнитли кукунсимон металлар ёки қотишмалар бўлган магнитлар ёки магнит жисмлар" рукнининг матни қуйидагича ташкил топади:
Н 01 Ғ 1/00 Магнит материали бўйича фарқланадиган магнитлар ёки магнит жисмлар
1/02. таркибида қаттиқ магнит материаллар
1/04.. металлар ёки қотишмалар
1/06... заррачалар шаклида, масалан кукун.
ХПТ рукнлари матнининг ўзига хос муҳим хусусияти объектларни белгилаш учун фақат умум қабул қилинган техник атамалардан эмас, балки уларнинг вазифасини кўрсатадиган атамалардан фойдаланилишидир, масалан, ўзиюрар транспорт воситалари ("автомобиллар" ўрнига) ёки иссиқликни изоляцияловчи қобиқли идишлар ("термослар" ўрнига). Бу хусусият патент ҳужжатларининг ҳуцуций характери, хусусан ихтиро ҳажмини аниц белгилаш талаблари билан боглицдир.
ХПТнинг баъзи бир рукнлари изоҳлар ва ҳаволалар шаклидаги "ички маълумот-қидирув аппарати" билан таъминланади. Бундай ҳаволалар қуйидагича бўлиши мумкин:


  1. Download 7,05 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish