Бундай ўзини оқламайдиган таваккалчиликларга фақат бир усул - ҳар цандай лойиҳани тегишли ахборот тадцицотлари ўтказишдан бошлаш билан йўл цўймаслик мумкин.
Аммо ахборот оқими йил сайин кўпайиб бормоқда. Зарур маълумотларни (техник, иқтисодий, ҳуқуқий) излаш мақсадида жаҳонда эълон қилинаётган ахборот манбаларининг барчасини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш жуда сермеҳнат ва самарасиздир.
Шунинг учун жаҳонда патент ахборотининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Патент ахборотидан фойдаланиб, тезда илғор илмий ишланмалар, ихтиролар, фойдали моделлар ва ҳоказолар билан танишиш, бу объектларнинг тижорат қимматини баҳолаш, у ёки бу бозор конъюнктурасини ўрганиш, потенқиал рақобатчилар тўғрисидаги маълумотларни билиттт мумкин.
Патент ахборотини универсал ахборот ресурси деб аташ мумкин, чунки у ҳам техник, ҳам катта тижорат қимматига эга, хусусан:
Патент ахбороти доимий равишда ҳажми ошиб бораётган замонавий техника ютукларидан тез ва тўла хабардор бўлиб бориш имконини беради. Патентлар ҳамма вақт энг сўнгги ахборотни беради, чунки бозор иқтисодиёти ва рақобат кураши ихтирочилар (ёки уларнинг иш берувчилари)ни ўз ғояларини патентлашни биринчи навбатдаги вазифа деб ҳисоблашга мажбур қилади. Чунки бир хил ихтирога талабнома берувчилар ичида биринчи бўлиб талабнома берган киши патент олади ва демак бу патентдан келиб чиқадиган ҳуқуқларга эга бўлади;
Муҳим ҳуқуқий ахборотлар, масалан, патент билан муҳофазаланган ихтиро ҳажми, мутлақ ҳуқуқларнинг амал қилиш муддати ва ҳоказо тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига олади;
Нафақат муайян интеллектуал мулк объектларини иқтисодий таҳлил қилиш, балки техника, итттлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик фаоллигининг ривожланишини кузатиш имконини беради ва ҳоказо;
Бундан ташқари, патент ахбороти патент эгалари, ихтирочилар, уларнинг патент агентлари билан алоқа боғлаш учун улар тўғрисидаги (манзили, телефонлари ва ҳ.к.) фойдали ахборотларни ҳам ўз ичига олади. Бу лицензия шартномалари тузиш, патентланган маҳсулотни сотиш ёки сотиб олиш, ҳамкорликда илмий тадқиқот ишлари ёки инновақия лойиҳаларини бажариш учун зарур бўлган амалий алоқаларни тезда ўрнатиш имконини беради.
Патент ахборотинн талабнома берилган ва саноат мулки объектлари (ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари) сифатида тан олинган турли техник ечимлар ва игиланмалар тўгрисидаги, шунингдек патентлар ва ушбу мулкка тегишли субъектларнинг ҳукуций мацоми тўгрисидаги ахборот деб аташ мумкин.
Тузилиши жиҳатидан патент ахбороти шартли равишда қуйидаги ахборот ресурсларига бўлинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |