Таъкидлаб ўтамизки, Ўзбекистон Республикасида ҳеч ким муҳофаза цилинадиган товар белгисидан эгасининг розилигини олмасдан туриб фойдаланиши мумкин эмас.
Товар белгисини ёки унга адаштириб юбориш даражасида ўхшаш белгини рухсатсиз хўжалик оборотига киритиш товар белгиси эгасининг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади.
Товар белгисининг эгаси ўз ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида товар белгиси ёнига огоҳлантирувчи белгини қўйиши мумкин, у товар ёки унинг жойлаш буюмида қўлланилган белги Узбекистонда рўйхатга олинган товар белгиси эканлигини кўрсатади. Бундай огоҳлантирувчи белги доира ичига олинган лотинча "К" ҳарфидан иборат - ®.
Товар белгисининг эгаси ўз белгисидан фойдаланиши шарт. Товар белгиси қайси товар учун рўйхатга олинган бўлса, унинг шу товарларда, уларни жойлаш буюмларида, рекламада, босма нашрларда, расмий бланкаларда, кўргазма ва ярмаркаларда экспонантларни намойиш қилишда қўлланиши товар белгисидан фойдаланишга киради.
Товар белгисининг эгаси исталган вақтда гувоҳномада кўрсатилган барча товарлар ёки уларнинг бир қисмига нисбатан ўз белгисига мутлақ ҳуқуқларни бошқаларга бериши ёки тегишли лиқензия шартномаси асосида бошқа шахсларга вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини бериши мумкин.
Лицензия шартномаси Патент идорасида рўйхатга олиниши зарур. Шуни қайд этиб ўтамизки, жамоа белгиси ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи бу белгига эгалик қилувчи барча шахсларнинг розилигисиз бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин эмас.
Юридик шахслар қўшилиб кетадиган ҳолларда товар белгиси янгитдан рўйхатга олинган юридик шахсга ўтади.
Юридик шахс - товар белгиси эгаси бўлиниб кетадиган ҳолларда товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш қайси шахсга ўтса, товар белгиси ҳам шу шахсга ўтади.
Товар белгисининг рўйхатга олинганлиги тўгрисидаги гувоҳнома устуворлик санасидан боитаб ўн йил мобайнида амал цилади.
Бунда товар белгисининг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати белги эгасининг гувоҳнома амал қилиш муддатининг охирги йили мобайнида берган аризасига кўра ҳар сафар ўн йилга узайтирилади.
2. Товар белгисини рўйхатга олишга талабнома тузиш ва рўйхатга олиш
Товар белгисини рўйхатга олишга талабнома фақат бир товар белгисига оид ва қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
Ариза берувчининг жойлашган ёки яшаш жойи кўрсатилган ҳолда белгини товар белгиси сифатида рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза;
Рўйхатга олиттт сўралаётган белги ва унинг тавсифи;
Товар белгиси қайси товар ва хизматлар учун сўралаётган бўлса, шу товар ва хизматларнинг МКТУ (Халқаро товар ва хизматлар классификацияси) синфлари бўйича гурухдарга ажратилган рўйхати.
Агар талабнома жамоа белгисига берилаётган бўлса, талабномага жамоа белгисининг устави илова қилинади, у ўз ичига жамоа белгисини ўз номига рўйхатга олишга ваколатли бирлашма номи; бу белгини рўйхатга олиттт мақсади; бу белгидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладиган субъектлар номи; жамоа белгиси билан белгиланадиган товарларнинг рўйхати ва ягона сифат ва умумий хусусиятлари; белгидан фойдаланиш шартлари ва ундан фойдаланишни назорат қилиш тартиби; шунингдек устав қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни олган бўлиши зарур.
Талабномага шунингдек белгиланган миқдордаги бож тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.
Агар талабномада конвенқия устуворлиги сўралаётган бўлса, хорижий патент идорасига топширилган ва тегишлича тасдиқланган биринчи талабнома нусхаси илова қилинади. Бундай нусха талабнома Патент идорасига топширилган вақтдан бошлаб уч ой ичида тақдим этилиши мумкин.
Агар талабномада кўргазма устуворлиги сўралаётган бўлса, унинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бунда талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжат расмий ёки халқаро расмий тан олинган кўргазма мақомини тасдиқлаши ва унда товарлар намойиш этган шахснинг номи, белги тасвири, шу белги қўйиладиган товарлар рўйхати, шунингдек кўргазмада бу товарлар очиқ намойиш қилина бошланган сана кўрсатилиши зарур. Ҳужжат тегишли кўргазма маъмурияти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Энди талабнома ҳужжатлари мазмунига қўйиладиган асосий талабларни кўриб чиқамиз.
Талабнома берилган белги тасвири.
Талабнома берилган белги қалин ва мустаҳкам қоғозга туширилган ўлчами 5x5 форматдаги фотография ёки босма оттиск (белгининг кўринишига қараб фотография ёки оттискининг ўлчами 5-10 см ни ташкил этиши мумкин) шаклида тақдим этилади.
Агар товар белгиси сифатида рўйхатга олиш учун этикетка (ёрлиқча)га талабнома берилган бўлса, табиий ўлчамдаги этикетканинг ўзини топшириш мумкин.
Агар товар белгиси сифатида рўйхатга олиш учун ҳажмий (уч ўлчамдаги) белги тақдим этилган бўлса, объектнинг 5x5 см дан 9x12 см гача бўлган форматдаги умумий кўриниши фотографияси ва барча зарур проекциялари тақдим этилади.
Талабнома берилган белгиларнинг фотография ва босма оттисклари товар белгисини қандай ранг ёки ранглар уйғунлигида рўйхатга олиш сўралаётган бўлса, шу рангларда тақдим этилиши керак.
Тасвир сифатли график ижрода бажарилган, ундан чекланмаган миқдорда нусха олиб кўпайтириш имконини бериши керак.
Товар белгиларини рўйхатга олиш учун талабнома тузиш ва бериш қоидаларига мувофиқ рўйхатга олинадиган белгининг тасвири 25 нусхада тақдим этилиши керак.
Илгари қайд этиб ўтилганидек, бир қатор мамлакатларда овозли ёки ёритиладиган товар белгиларини рўйхатга олиш мумкин. Агар рўйхатга олиттт учун шундай белгилар тақдим этилаётган бўлса, улар аудио (видео) кассетада фонограмма (ёки видеоёзув) шаклида тақдим этилади.
Белги ва унинг ранги (ранглар гаммаси)нинг тавсифи.
Бундай тавсиф талабнома берилган объектнинг моҳиятини тушуниш ва уни идентификациялаш учун хизмат қилади.
Тавсифномада рўйхатга олиттт учун тақдим этилган белгининг сўзлар билан ифодаланган хусусиятлари: унинг кўриниши (сўзларда ва тасвири), таркибий қисмлари тавсифи, умуман белги ва қисмлари (элементлари)нинг қандай маъно билдириши кўрсатилади. Масалан, тавсифлашда қуйидаги тамойилларга амал қилиш зарур:
агар сўзларда ифодаланган белги ёки унинг қисмлари ҳеч қандай маъно касб этмаса, унинг ҳосил бўлиш усули, масалан, бир неча сўзларнинг бошланғич бўғинлари, аббревиатура, ўйлаб топилган сўз ва ҳоказо кўрсатилади;
агар ўзбек ёки рус тилидан бошқа тилдага сўзлар билан ифодаланган белги рўйхатга олиниши сўралаётган бўлса, унинг ўзбек алифбоси ҳарфлари билан берилган транслитерацияси келтирилади;
агар белги ёки унинг қисми тасвирий характерга эга бўлса, унинг таркибига кирувчи барча элементларининг тавсифи келтирилади ва маънолари кўрсатилади;
агар белги мавҳум характерга эга бўлса, унинг нимани ифодалаши ва билдириши кўрсатилади;
агар рангларда ижро этилган белгининг рўйхатга олиниши сўралаётган бўлса, унинг ранги ёки уйғунлашган ранглари кўрсатилади. Қайд этиб ўтамизки, рангларнинг тавсифи белгини тасвирлашда фойдаланилган рангларга мос бўлиши керак;
агар товар белгиси сифатида рўйхатга олиш учун овозли белги (Узбекистонда эмас) тақдим этиладиган бўлса, овознинг тури (мусиқий асар ёки унинг қисми, қандайдир шовқинлар ва ҳоказо) кўрсатилади. Мусиқий асардан фойдаланилган белгилар учун унинг тавсифида белгининг нота ёзуви ҳам келтирилади;
агар товар белгиси сифатида ёритиладиган белги (Узбекистонда эмас)ни рўйхатга олиш сўралаётган бўлса, ёруғлик рамзи (сигнал)ларининг хусусиятлари, уларнинг ёритиш кетма-кетлиги, ёритиш давомийлиги ва бошқа ўзига хос хусусиятлари келтирилади.
Товар ва хизматлар рўйхати.
Товар ва хизматлар рўйхати қайси товарлар учун товар белгисини рўйхатга олиш сўралаётганини аниқлаш учун мўлжалланган бўлади.
Рўйхатда кўрсатилган товар ва хизматлар МКТУ (Халқаро товар ва хизматлар классификацияси) синфлари бўйича гуруҳларга ажратилган ва товар ҳамда хизматларни идентификациялаш имконини берадиган аниқ атамалар билан (имкон қадар МКТУ атамаларидан фойдаланиш керак) белгиланган бўлигаи керак.
Энди талабнома берувчи ўз товар белгисини ишлаб чиқишда қандай асосий тамойилларга амал қилиши зарурлигини кўриб чиқамиз. Одатда товар белгиси цуйидаги хусусиятларга эга бўлиши зарур:
ифодалилик ва маънодорлик (ўзига хослик), яъни товар белгиси уни бошқалардан ажратиб турувчи белгига эга бўлиши, осон ўқилиши (сўз билан ифодаланган товар белгилари учун) ва ёдда қолиши керак;
қисқа ва аниқлик, яъни товар белгиси қисқа бўлиши (сўзли белгилар учун) ва тасвир элементлари сони ҳаддан ташқари кўпайиб кетмаслиги (тасвирий белгилар учун) керак;
эстетиклик, яъни товар белгиси идрок этилиши бўйича замонавий ва тушунарли ҳамда кўргазмали бўлиши керак;
барқарорлик (узоқ муддатлилик), яъни товар белгиси узоқ муддат, ҳатто маҳсулот ассортименти ўзгарган ҳолларда ҳам, фойдаланиш учун яроқли бўлиши керак;
тасаввур уйғотадиган, яъни товар белгиси истеъмолчида товар ёки унинг бирор-бир хусусияти тўғрисида тасаввур ҳосил қилиши зарур.
Бундан ташқари, сўз билан ифодаланадиган товар белгиси учун унинг янги бўлиши билан бирга, оҳангдорлиги ва талаффузи қулай бўлиши ҳам зарур сифатлардан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |