Аюпов Равшан Хамдамович 53
Қон томирлари ва юрак касалликларида тоза асал билан ширин анор
қўшиб истеъмол қилиш фойда келтиради. Муттасил асал истеъмол қилган
киши танасининг иммун фаоллиги ошади ва унинг турли юқумли
касалликларга қаршилик кўрсата олиш қобилияти ҳам ортади.
Юрак касалликларига чалинган
беморларга ялпиз асали, ошқозон-ичак
касалланганда гул асали, буйрак касалланганда эса турли хил гиёҳлар ва
мевали дарахтлар асали тавсия этилади.
Сил касаллиги, ошқозон яраси, грипп ва нафас олиш йўллари
касалликларида қуйидаги усулда малҳам тайёрлаш тавсия этилади: 3-5
ёшли 1кГ алоэ баргини ювиб, қуритиб, биқинидаги
тиканларини кесиб,
гўштмайдалагичдан ўтказиб, шиша банкага солинади. Кейин унга 0,5 кГ
тоза асал ва 1,2 литр кучли қизил шароб қўшилади. Банка оғзи яхши
беркитилиб, 5 кун давомида совуқроқ жойда сақланади. Тайёрланган
доривор малҳам биринчи беш кунликда 1 чой қошиқдан овқат ейишдан 1
соат олдин, кейинчалик эса 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳал истеъмол қилиб
турилади.
Тана аъзолари урилишнинг (
лат ейишнинг) бақлажон тусли изларини
кетказиш учун асалга тенг миқдорда ош тузи қўшиб, 15 кун давомида
кунига 2 маҳал суртилса, ёрдам беради.
Асалнинг аччиқтош билан қайнатилгани 10 кун давомида кунига 2 маҳал
суртилса, темираткини тузатади.
Тоза асални 20 кун давомида кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан наҳорда
овқатдан 1
соат олдин ейилса, кўз хиралашиши кетади.
Асалнинг илиқ сувда эритилгани меъдани яхшилайди ва иштаҳани очади.
Аммо асални бир кунда ейиш миқдори 68 граммдан ошмаслиги тавсия
этилади.
Асалга индов (
кресс посевной) талқонини баробар миқдорда қўшиб, 8 кун
давомида 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал оч холда истеъмол қилинса,
ичдаги ҳар қандай қурт ва гижжалар тушади. Бунинг парҳези 8 кун бўлиб,
бунда нон ва чойдан бошқа нарсалар ейилмайди.
Аюпов Равшан Хамдамович
54
Асални сиркага аралаштириб, оғиз бўшлиғининг
ички деворларига
такроран ва давомли равишда суртилса ёки уни оғизда тутиб турилса,
тишлар милкини мустаҳкамлайди, соғлом гўшт ундиришга ёрдам беради,
шунингдек, тишни ўз ўрнида мустаҳкам сақланишига имкон яратади.
Асал ари уяси қайнатмасини 15 кун давомида кунига 3 маҳал 50 граммдан
оч ҳолда ичилса, зеҳнни кучайтиради.
Шолғом уруғини ховончада янчиб, асал билан аралаштириб ейилса, ични
юмшатади.
Зулукни қуритиб, асалга солиб, яланса, буйракдаги тошларни майдалайди.
Петрушка уруғи, нўхат ва асалдан истеъмол қилиб юрган кишининг қовуғи
мустаҳкам бўлади.
Кунига уч донадан аччиқ бодомни асалга қўшиб ейилса,
жигар
хасталикларига даво бўлади.
10 грамм сариқ седанани сувда қайнатиб, суви асал билан истеъмол
қилинса, астмага шифо бўлади.
2 грамм горчица уруғини эзиб, асал билан истеъмол қилинса, нафас
танглиги (
астма) дан халос бўлинади.
Ҳар куни 8-9 грамм райҳон сувини асал билан қўшиб ичган одам астмадан
шифо топади.
Бир граммдан мўмиё, асал ва алоэдан тайёрланган аралашма ҳар куни
наҳорга истеъмол қилинса, нафас қисишига даво бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: