29-расм. Қорамол солитёрининг гермафродит проглоттиди:
1-тухумдон; 2-тухум йўли; 3-мелис таначаси; 4-сариқдон; 5-уруғ қабул қилувчи; 6-қин; 7-жинсий клоака; 8-бачадоннинг оотипдан чиқадиган бошланғиқ қисми; 9-бачадон; 10-сиррус; 11-уруғйўли; 12-уруғдонлари; 13-чиқарувчи системанинг найчаси; 14- нерв томири.
Эркаклик жинсий органлари ҳар бир бўғинда паренхима тўқимаси орасида жойлашган уруғдонлардан иборат. Улардан жуда ингичка уруғ ўтказувчи найчалар бошланади ва улар бир-бири билан қўшилиб, тоқ умумий уруғ йўлини ҳосил киладн. Уруғ йўли бир қанча бурмалар ташқил қилиб, проглоттиднинг ён томонида циррус қопчиғи ичида жойлашган қўшилиш органи - циррусга келиб тўташади.
Урғочилик жинсий органлари проглоттиднинг пастки қисмида жойлашган бир жуфт тухумдондан бошланади. Тухумдон бўлаклари кушилган жойдан тухум йўли чиқади, у эса ингичка найсимон қинга туташади. Киннинг бошланғич қисми бироз кенгайган бўлиб, уруғ қабул қилувчи пуфакчани ҳосил қилади. Унинг қарама-қарши учи эркаклик жинсий системасининг тешиги ёнида битта умумий тешикка, жинсий клоакага очилади. Бўғиннинг энг пастки қисмида учбурчак шаклидаги сариқдон жойлашган. Унинг юқори томонига қараб йуналган найчаси тухум йўли билан қўшилиб оотипни ҳосил қилади. Оотипга Мелис таначаси ва бачадон келиб очилади. Бу ерда тухум ҳужайралари сариқ модда билан таъминланади ва пўстга ўралади. Бундай уруғланган ва ривожланган тухумлар бачадонга ўтади. Натижада бачадон кенгайиб, унда жуда кўп ён шохчалар пайдо бўлади. Бу даврда кўпчилик жинсий аъзоларнинг фаолияти тугайди ва улар аста-секин йўқолиб кетади. Фақат шохчали бачадон сақланиб қолади. Булар етилган бўғинлардир.
Мол солитёрининг ривожланиши хўжайинларнинг алмашиши билан ўтади. Вояга етган чувалчанг одамларнинг ингичка ичагида паразитлик қилади. Танасининг охирги қисмидаги проглоттидлар етилган тухумлар билан тўлган ҳолатда узилиб ташқарига чиқади. Бундай тухумларда шар шаклидаги ва олти илмоқли эмбрион — онкосфера ривожланади. Бу оралиқ хўжайин - қорамолларни зарарлашга қобилиятли личинкалардир. Қорамоллар ем-хашак билан бундай тухумларни ютганидан кейин ҳазм ферментларининг таъсиридан тухумнинг қобиғи чирийди ва ундан чиқадиган личинка - онкосфера ичак деворини тешиб қон томирларга ўтади.
Қон оқими билан у юрак, ўпка, жигар ва кейинчалик мускуллар орасига кучади. Ана шу даврда онкосфенинг илмоқлари йуқолади ва у узига хос личинка-финна ёки цистицеркка айланади. Цистицерк нухат катталигича келадиган пуфак бўлиб, унинг ичи суюқлик билан тўлган. Бундан ташқари пуфак ичига солитёрнинг тўрт сўрғичга эга бўлган боши -сколекс қайрилиб кирган бўлади. Мол солитёрининг охирги хўжайини одамлар, меъёрига етиб пиширилмаган финнали гўштларни истеъмол қилиш натижасида зарарланадилар. Одамларнинг ичагида пуфак эриб ҳазм бўлиб кетади, солитёрнинг бош қисми эса ундан чиқиб ичак деворига ёпишади ва бўйин қисмидан янги ёш бўғинларни ҳосил кила бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |