Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и


-расм. Жигар қурти (Фасcиола ҳепатиcа) тери қатлами тузилишининг



Download 10,27 Mb.
bet20/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

23-расм. Жигар қурти (Фасcиола ҳепатиcа) тери қатлами тузилишининг
(електрон микроскоп остида) кўриниши.

1-тегументнинг ташқи тузилиши; 2-базал мембрана; 3-тегументнинг ботиб кирган қисми; 4-қалқонсимон мускуллар; 5-бўйлама мускуллар; 6-тегументнинг ташқи ва ботиб кирган қисмларини ўраб турувчи ситоплазматик тортмаси; 7-ядро;8-митохондриялар; 9-кутикула тикани


Сўрғич томоқ олди бўшлиғи ва томоқ булар ҳаммаси биргаликда овқат сўрувчи аппаратни ҳосил қилади. Эндодермадан ривожланган ўрта ичак иккита асосий шохчага бўлинади, улар эса бир неча ён кўр ўсимталар ҳосил қилади. Анал тешиги йўқ, овқат қолдиқлари оғиз тешиги орқали чиқади (24-расм, А).


Айирув органлари протонефридий тарзида тузилган. Тананинг ўрта қисмида ток айирув найчаси бўлиб, унга бир неча майда йиғувчи найчалар келиб қўшилади.
Асосий айирув найчаси тананинг орқа учидан ташқарига очилади (24-расм, В).
Қон айланиш ва нафас олиш органлар системаси ривожланмаган. Нерв системаси киприкли чувалчангларга нисбатан суст ривожланган. Халқум олди нерв тугунидан оғиз сўрғичига ва тананинг орқа учнга қараб уч жуфт (қорин, елка ва ён) бўйлама нерв толалари тарқалган. Бу нерв толалари ўзаро комиссуралар билан боғлангандир. Сўрғичлиларнинг кўпчилигида, шу жумладан, жигар қуртида ҳам оотип бўлмайди. Бундай ҳолатда оотип вазифасини бажарувчи тухумдоннинг охирги учидаги кенгайган қисмига сариқдонларнинг чиқариш найчаси келиб қўшилади. Тухумдоннинг бу қисмини устки томондан коплаб турган бир ҳужайрали майда безлар эса Мелис таначасини ҳосил қилади. Уруғланган тухумлар шу ерда сарик моддага ўралади ва пўст билан копланади.
Тухумдоннинг шу қисмида жуда кўп бўралган орган — бачадон бошланади. У қорин сўрғичи олдида ингичкалашиб бориб жинсий клоакага очилади. Жигар қуртлари қўшилиши пайтида бачадон орқали сперматозоидлар ўтади, демак у яқин вазифасини ҳам бажаради. Етилган жигар қуртида уруғланган тухумлар бачадонда сақланади ва дастлабки ривожланиш даврини шу ерда ўтказади.
Эркаклик органлар системаси жуда кўп майда шохчалар ҳосил қиладиган ва жигар қурти танасининг марказий қисмида жойлашган жуфт уруғдондан иборат. Ҳар бир уруғдондан чиққан уруғ йўллари қорин сўрғичига яқин жойда ўзаро қўшилиб, уруғ пуфагини ҳосил қилиб, кейин ингичка уруғ чиқариш найчасига айланади. У эса қўшилиш органи циррусга очилади. Циррус одатда циррус халтасининг ичида жойлашган, у фақат қўшилиш вақтидагина ташқарига буралиб чиқади (24-расм, Д).
Иш тартиби. 1. Фиксацияланган жигар қуртини соат ёки буюм ойнаси устига қўйиб, қўл лупаси ёки бинокуляр ёрдамида кузатинг. Унинг ясси икки томонлама симметрик тана тузилишига эътибор беринг, оғиз ва қорин сўрғичларини ва уларнинг ўрта қисмида жойлашган жинсий клоакани топинг. 2. Жигар қурти ички органларнинг тузилишини ўрганиш учун овқат ҳазм қилиш, айирув ва жинсий органлар системасини кўрсатувчи алоҳида бўялган микропрепаратлардан фойдаланиладн. Жигар қуртининг овқат ҳазм қилиш системасида танасининг олдинги қисмидаги оғиз сўрғичининг ўртасида жойлашган оғиз тешиги, ҳалқум ва ундан кейин бошланадиган ичакнинг иккита асосий ва жуда кўп майда ён шохчаларини кузатинг. Айирув органининг бўялган микропрепаратларини кузатганда асосий айирув найчаси ва унинг атрофидаги майда йиғувчи найчаларга эътибор беринг. Жинсий органлар системасини кузатганда, аввало тананинг ўрта қисмида жойлашган жуфт уруғдонлари, улардан чиқиб циррусга борувчи уруғ йўлларини топинг. Цирруснинг циррус халтаси ичида ётишига эътибор беринг. Тананииг иккала ён томонидаги сариқдонларни, уларнинг Мелис таначасига келиб қўшиладиган бўйлама ва кўндаланг найчаларини кузатинг.






Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish