1-расм. Гидра (Ҳйдра олигаcтис) нинг тузилиши:
1-куртакланаётган гидра; 2-гидранинг ҳар хил усулда ҳаракат қилиш схемаси
Гидранинг танаси икки қават ҳужайраладан, ташқи-эктодерма, ички-эндодермадан иборат. Ҳар иккала қават орасида структурасиз дилдирок модда-мезоглея ёки таянч пластинка жойлашган (2-расм). Эктодерма ҳужайралари майда, бир-бирига зич жойлашган бўлади. Бу қаватда отилувчи ҳужайраларнинг борлиги диккатга сазовордир. Химоя ва хужум қилиш вазифасини бажарадиган бу ҳужайралар айникса, пайпаслагичларда туда-туда бўлиб жойлашади. Мусқўл ҳужайралари гидра танасининг қисқариши ва чузилишини таъминлайди. Буларни копловчи мускул ҳужайралари дейилади. Булардан ташқари эктодермада интерстициал ҳужайралар (жинсий ва бошқа ҳужайраларни ҳосил қиладиган) ва майда юлдузсимон шохланган нерв ҳужайралари мавжуд. Булар энг содда тузилган тарқоқ ҳолатдаги нерв снстемасини ташқил қилади. Шунинг учун гидра ташқи таъсирларга қисқариб жавоб беради. Эндодерма ҳужайралари гидра тана /гастрал/ бўшлиғининг ички юзасини коплаган йирик хивчинли ҳужайралардан таркиб топган. Хивчинлар сув оқими ҳосил қилишга ёрдам беради. Шунингдек, бу ҳужайралар орасида овқат бўлакчаларини сохта оёқчалар — псевдоподийлар ҳосил қилиб қамраб оладиганлари ҳам бор. Бундай ҳужайраларда озуқа зарралари ҳазм бўлади. Ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари ҳар бир ҳужайра томонидан мустақил равишда гастрал бўшлиққа, ундан эса сув билан биргаликда оғиз орқали ташқарига чиқарилади. Гидраларда бу тарзда овқатнинг ҳужайра ичида ҳазм бўлиши бир ҳужайрали ҳайвонларнинг овқат ҳазм қилишига ўхшаб кетади.
Шундай қилиб эктодерма ва эндодерма икки хил махсус ҳужайралардан ташқил топган бўлиб, улар кўп ҳужайрали ҳайвонлар танасида маълум бир вазифани бажаришга мослашган ҳолатда тубан тузилган тўқималарни ҳосил қилади.
Овкат моддалари қисман эндодермадаги ҳазм қилувчи ҳужайралар томонидан истеъмол қилинади, қисман эса иккала қават оралигида мезоглея ёрдамида бошқа органларга тарқалади. Эктодерма ҳужайралари ҳам ана шу мезоглея орқали озиқланади.
Эндодермадаги безсимон ҳужайралар овқат ҳазм қилувчи шира ишлаб чиқаради ва гастрал бўшлиқдаги йирик овқат зарраларини парчалайди. Демак гидраларда овқат ҳазм қилиш икки хил: ҳужайра ичида (юқорида кайд қилинган) ва фақат кўп ҳужайрали ҳайвонларга хос бўлган ҳужайралардан ташқарида ёки махсус бўшлиқда. Бу эса ковакичли ҳайвонларда биринчи марта кузатилади. Морфологик тузилиши ва бажарадиган вазифаси жиҳатидан гидранинг тана бўшлиғи олий ҳайвонларнинг ичагига ўхшайди. Шунинг учун уни гастрал бўшлиқ деб аташ ҳам мумкин. Лекин гидраларда озуқа ташувчи махсус органлар системаси йўқ. Бу вазифапи ҳам қисман гастрал бўшлиқ бажарганлиги учун гастровасқуляр система дейиш ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |