Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и



Download 10,27 Mb.
bet25/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

Иш тартиби. 1. Солитёрнинг цилиндрсимон идишдаги нам препаратни қўл лупаси ёрдамида кузатиб, уни танасининг олдинги, ўрта ва охирги қисмидаги проглоттидларнинг шакли ва улчамига эътибор беринг. 2. Мол солитёри сколексининг аччиктошли кармин билан бўялган микропрепаратларини микроскопнинг кичик объективи орқали кузатиб, ундаги сўрғичларнинг жойлашишига ва илмоқчаларнинг йўқлигига эътибор беринг. Мол солитёрининг бош қисмини бошқа солитёрларнинг сколекси тузилиши билан таққослаб кўриш учун чўчқа солитёри ва эхинококклар бош қисмининг микропрепаратларини микроскоп ёрдамида кузатинг. Мол солитёри сколекси тузилишининг расмини чизинг. 3. Қорамол солитёрининг аччиқтошли кармин билан бўялган гермафродит бўғинининг микропрепаратларини бинокуляр ёрдамида ва микроскопнинг кичик объективи орқали кузатинг. Проглотттиднинг олдинги ва икки бўлакдан иборат тухумдон жойлашган кейинги томонларини аниқланг. Ундаги бошқа жинсий органларнинг жойлашиши урнига эътибор беринг. Гермафродит бўғимнинг расмини чизинг. 4. Аччиктошли кармин билан бўялган етилган проглоттиднинг микропрепаратини кузатинг ва унинг энига нисбатан бўйининг анча узун эканлигига эътибор беринг. Кейин уларни бинокуляр ёки микроскопнинг кичик объективи орқали кузатиб, бачадон ва унинг ён шохчаларини топинг. Шунингдек, бундай бўғинларда жинсий системанинг кўпгина қисмларининг қисқарганлигига эътибор беринг ва расмини чизинг.


2 – иш.
Тасмасимон чувалчангларнинг айрим вакилларининг ривожланиши.


Керакли жиҳозлар: Қорамол солитёри билан зарарланган гушт, бўлаклари, эхинококк пуфагининг фиксация қилинган кургазма материаллари, қорамол ва чўчқа солитёри цистицеркларининг микропрепаратлари, микроскоплар, бинокулярлар, қорамол, чўчқа солитёрлари, сербар (кенг) гижжа, эхинококк ва куй мия солитёрининг ривожланишини ва бир хўжайиндан иккинчисига ўтиш йўлларини акс эттирувчи жадваллар.

Тасмасимон чувалчанглар тухумининг уруғланиши одамнинг ичагидаги чувалчангларнинг сонига кўра ҳар хил бўлади. Агар ичакда битта чувалчанг бўлса, уларнинг бўғинлари бир-бирини уруғлантириши мумкин. Агар ичакдаги чувалчангларнинг сони иккита ёки ундан ҳам кўпроқ бўлса, улар бир-бирини уруғлантиради. Гижжаларнинг тухуми чувалчанг бачадонида ривожланади, лекин сербар гижжа тухумининг ривожланиши чувалчанг бачадонида бошланиб, ташқи муҳит— сувда тугалланади.


Тасмасимон чувалчангларнинг ривожланиши хўжайин алмаштириш йўли билан бўлади. Айрим гижжалар учта хўжайинда ривожланиб, улардан биттаси асосий ёки охирги, иккитаси эса оралиқ хужайин бўлади. Баъзи турлари иккита хўжайинда ривожланади, уларнинг бири асосий, иккинчиси эса оралиқ хужайин бўлади. Асосий хўжайинда жинсий вояга етган гижжалар паразитлик қилади, оралиқ хўжайинда эса уларнинг личинкалари яшаб паразитлик қилади. Куйидаги тасмасимон чувалчанглар асосий вақилларининг ривожланиши билан танишиш тавсия қилинади:
1. Чучка солитёри (Таениа солиум) танасинннг охирги қисмидаги етилган бўғимлари 5—6 тадан бирга узилиб, нажас (экскремент) билан бирга ташқи муҳитга чиқади. Бу бўғинларла мускуллар ривожланмаган, улар мустақил ҳаракатлана олмайди. Бўғинларнинг 7—12 та ён шохчалик бачадони ривожланаётган тухумлар билан тўлган бўлади. Бундай тухумларнннг кейинги ривожланиши учун улар оралиқ хўжайин — чўчқаларга ўтиши керак. Уларнинг ошқозонида тухумдан олти илмоқчали онкосефера чиқади ва у ичакка тушиб ичак девори орқали қонга ўтади.
Қон оқими орқали ички органларга (жигар, ўпка), мускулларга куз ва мия каби органларга тарқалади.
Бу органларда онкосфера 4 ой давомида иккинчи личинкалик даври, яъни пуфак боскичи-цистицерк ёки финнага айланади. Бу нухат катталигидаги пуфакнинг ичига чўчқа солитёрининг 4 сўрғичли ва бир қанча илмоқчаларга эга бўлган бош қисми (сколекс) қайрилиб кирган бўлади. Финна шу ҳолатда чўчқа гўштида узоқ вақт сақланиши мумкин. Меъёрига етказиб пиширилмаган чўчқа гўштини истеъмол қилинганда, улар гижжанинг асосий хўжайини-одамга ўтади. Ошқозонда овқат ҳазм қилувчи ферметларнинг таъсирида пуфак парчаланиб кетади ва унинг ичидан цистицеркнинг бош қисми қайрилиб чиқиб, сўрғичлари ва илмоқчалари ёрдамида ичак деворига ёпишиб олади. Цистицеркнинг бўйин қисмидан янги ёш бўғинлар ривожлана бошлайди. Бу жараён 2 – 3 метр узунликдаги гижжа ривожлангунга кадар давом этади (30 расм).


Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish