Обелия (Обелиа генсилата) нинг тузилиши ва кўпайиши
Керакли жиҳозлар: гидроид полипларнинг ва гидромедузанинг тузилишини акс эттирувчи жадваллар, гидрант ва гонангиларнинг кармин билан бўялган препаратлари, гидроид медузанинг микро-препаратлари, обелия колониясининг формалинда фиксация қилинган кургазма материал, микроскоплар.
Бошка гидроид полиплар сингари обелия ҳам денгиз сохилларида ўтрок ҳолда кичик «дарахтсимон» колония ҳосил қилиб яшайди. Колония таркибида юзлаб, ҳатто минглаб полиплар — гидрантлар бўлиб, улар кнчик поячаларнинг устида жойлашган (3-расм). Ҳар бир гидрант танасининг олдинги қисмида оғиз тешикчаси, унинг атрофида эса пайпаслагичлари бор. Пайпаслагичлардаги ва оғиз атрофидаги отилувчи ҳужайралар ҳимоя қилиш ва овқат моддаларини ушлаш вазифасини бажаради.
Гидрантлар ўзига хос тузилган. Уларнинг танаси эктодерма, эндодерма ва улар орасидаги мезоглеядан иборат. Гастрал бўшлиги эса колония навдасига бориб бевосита қўшилади. Обелиянинг пояси ва гидрантлар жойлашган шохчалар тиниқ кобик билан қопланган бўлиб, умумий ташқи скелет — перисарк (перидерм) ҳосил киладн. У ҳимоя вазифасини бажаради. Перисарк гидрантларга етиб бориб, ҳар бир гидрантнинг атрофида кадахсимон пўст — гидротекани ҳосил қилади. Гидрант таъсирланганда қисқариб, шу гидротека ичига яширинади.
Овкат ҳазм қилиш жараёнида гидрантлар томонидан ушланган озуқа моддалар гастрал бўшлиққа тушади ва барча колония учун тенг таксимланади. Демак, гидрантлар колониянинг овқатланишини таъминлайдиган махсус индивидлардир. Колонияда улар фақат куртаклаш йўли билан кўпаяди. Янги колониянинг ҳосил бўлиши фақат гидроид медузалар иштирокидагина бўлади. Обелия колониясининг таркибида гидрантлардан ташқари цилиндрсимон куртаклар — гононгийлар ҳам бўлади. Булар махсус кобик—гонотэка ичида жойлашган. Агар гидрантлар колония шохчасининг учида ўтирса, гонангийлар унинг асосида жойлашади. Гонангийлар морфологик жиҳатдан анча узгарган полиплардир. Уларда пайпаслагичлар, оғиз тешиги бўлмайди, обелиянинг гастрал бўшлиғидаги умумий овқатдан озиқланади.
Гонангий ичидаги таёқчасимон устун—бластостилда ҳар хил катталикдаги куртакчалар — гонофорлар ҳосил бўлади. Булар бластостилдан ажралиб гонангийлардан ташқари муҳитга чиқади-да, кейин медузаларга айланади ва сувда эркин сузиб юради. Булар обелиянинг жинсий авлодлари — гидромедузалардир. Гидромедузалар соябон шаклида бўлиб, уларнинг диаметри 2—3 мм га етади. Соябоннинг атрофида бир неча пайпаслагичлар жойлашган. Соябоннинг ботиқ томони ўртасида хартумчаси осилиб туради ва унда оғиз тешиги бўлади. Гидромедузанинг танаси ҳам икки қаватдан — эктодерма ва эндодермадан иборат. Бу иккала қават оралигида мезоглея анча қалин қатлам ҳосил қилади. Гастроваскуляр системаси ошқозондан ажралиб чиқадиган 4 та радиал найчадан иборат. Бу найчалар соябоннинг четки қирғоғида доирасимон каналга қўшилади. Гастроваскуляр системанинг барча найчаларида озуқа моддалар тарқалади ва сўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |