Иш тартиби. 1. Қисқичбақа ички оргаганларининг тузилишини ўрганиш учун уни қорин томони билан чап қўлнинг кафтига қўйиб, қорин қисмини бироз чузиш керак. Кейин жаррохлик пичоғи билан бошкукрак калқони билан қорин қисмини бирлаштириб турадиган юпқа парда кесилади. Бошкукрак калқони остига қайчининг учи киргизилиб, уни иккала ён томонидан кузнинг олдига кадар кесинг. Ундан кейин калқоннинг олдинги томонида кесишни кўндаланг равишда давом эттиринг. Натижада бошкукрак калқони — карапакс танадан ажралади. Шундан сунг қисқичбақанинг бош қисмини ўзингиз томонга каратиб айлантиринг ва унинг қорин қисмидаги тана қоплағичини ён томонидан тельсонга кадар кесинг. Тельсонга етгандан кейин эса қорин қисмининг охирида елка томонидан киркишни кўндаланг давом эттиринг. Кейин қисқичбақани ванначага тўғнағичлар ёрдамида жойлаштириб, унинг устидаги кесилган тана қоплағичини олиб ташланг. Бунинг учун терининг кесилган қисмини энг охирги сегментдан бошлаб қисқич ёрдамида ажратиб олинг. Бошкукрак калқонининг кейинги қисмидан секин кўтариб, унинг остидаги мускулларни қайчи билан киркинг. Қисқичбақанинг хитин қоплағичи олингач, унинг остида юпқа парда-гиподерма кўринади. Уни ҳам кесиб олиб ташлангандан кейин қисқичбақа ички органларининг тузилишини ўрганишга киришинг. Энг аввало қисқичбақанинг елка томонидаги юрагини кузатинг, сунгра тананинг олдинги, орқа томонларига йуналган қон томирларига эътибор беринг. Қисқич ёрдамида юракни ушлаб, қайчи билан унинг атрофидаги қон томирларини ва мускулларини кесинг. Кейин юракни Петри идишидаги сувга қўйиб, остияларнинг жойлашишини ва артерия томирларини ўрганинг. 2. Жабра копкогини бироз қирқиб, унинг остидаги жабра толаларининг тузилишини ўрганинг. Асосида жабралар жойлашган оёқлардан бирини ажратиб олиб буюм ойнасига қўйинг. Кейин препаровал ниналар ёрдамида жабралардан бир толасини бинокуляр орқали кузатинг. 3. Овкат ҳазм қилиш системасини ўрганиш учун уни ажратиб олиш керак. Бунинг учун ошқозон атрофидаги мускулларни кесиб, унинг остки томонидан қайчи билан киркиш лозим. Якин жойидан орқа ичакни ҳам қирқиб, ичак найчасини Петри идишига ўтказиш керак. Ошқозоннинг кардиал бўлимини очиб, унинг ичидаги хитиндан иборат "тишча" ларга эътибор беринг. 4. Нерв системасини кўриш учун олдин урганилган ҳамма ички органлар олиб ташланади. Кейин қорин нерв занжири кўринади. Унинг ҳар хил қисмларини препаровал нина ёрдамида кўтариб, нерв толаларини кузатинг.
Халқум усти нерв ганглиясини кўриш учун олдин рострумни ажратиб олиш керак. Қисқичбақа ички органлари тузилишини расмини чизинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |