Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и


-расм. Ҳашаротлар мўйловининг турли шакллари



Download 10,27 Mb.
bet50/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

53-расм. Ҳашаротлар мўйловининг турли шакллари:
1-хивчинсимон; 2-ипсимон; 3-мунчоқсимон; 4-аррасимон; 5-тароқсимон; 6-тўғнағичсимон; 7-бошсимон; 8-пластинкасимон; 9-тиззасимон; 10-тароқли тиззасимон; 11-патсимон; 12-тукчали.

Хашаротларнинг оёқлари уларнинг яшаш шароитига кўра ва бажарадиган вазифасига қараб турлича шаклда бўлиши мумкин. Суваракнинг оёқлари югуришга мослашган. Уларнинг панжа қисми нисбатан узунрок бўлади. Югуришга мослашган оёқларни яна уй пашшаларида, кунгизларда ҳам учратиш мумкин. Югуришга мослашган оёқларнинг панжа қисми бироз яссиланган бўлиб, "ёстикча" ҳосил қилади. Ёстикчаларнинг усти ҳар хил тукчалар билан қопланган бўлади. Масалан, узун-тумшук кунгизларнинг юриш оёқлари. Бу иккала типдаги оёқларнинг панжаларида узига хос мосламалари бор. Тирнокчаларининг остида юпқа хитин билан қопланган пульвилла – «ёстикча» жойлашган бўлиб, у субстратга ёпишиш учун хизмат қилади.


Хашарот силлик субстратда пастдан юқорига ёки қарама-қарши томонга ҳаракатланганда тирнокчаларининг ораси очилади ва пульвилла субстратга ёпишади.
Хашаротларнинг сакрашга мослашган кейинги оёқларида сон узун ва йўғонлашган бўлади. Сакраш учун учинчи жуфт оёқлари хизмат қилади. Бундай оёқларни тўғри канотлилар туркумининг вақилларида ва бургаларда учратиш мумкин. Сув муҳитида яшайдиган хашаротларнинг кейинги жуфт оёқлари сузишга мослашган. Уларнинг панжа қисми (кафти), баъзан эса болдир қисми ҳам яссиланган ва тукчалар билан қопланган бўлади. Улар хашарот сувда сузган пайтида эшкак вазифасини бажаради. Бундай тузилган оёқлар сув кунгизларида уч-райди. (54-расм).



54--расм. Турли ҳашаротларнинг оёқ тузилиши:


1- ёпишувчи; 2-сакровчи; 3-сузувчи; 4-қазувчи; 5- ёпишувчи; 6-бешиктевратарнинг тутувчи оёғи; 6-асаларининг саватчали оёғи;
а- думғаза; б-сон; д-кўст; э-болдир; ф-кафт ва тирноқчалар

Чангаллаб тўтувчи оёқларда сон, болдир узун бўлиб, уларда хитиндан иборат майда «тишчалар» бор. Болдир сонга келиб кисилган пайтида хашаротлар уз улжасини шу оёқлари ёрдамида кисиб ушлаб олади. Бешиктерватарларнинг биринчи жуфт кўкрак оёқлари шундай тузилишга эгадир.


Тупрок орасида яшайдиган бузоқбошининг, гунг кунгизларининг ва пўстлокхурларнинг биринчи жуфт оёқлари ковлашга мослашган. Бундай оёқларни ташқил қилган ҳамма органлари қисқа ва кенгайган. Улар куракча шаклида бўлади. Панжаси эса қисқарган бўлади.
Йиғувчи ёки тупловчи оёқлар ўсимликларнинг гулчангларини йигишга ва ташишга мослашгандир. Бундай хашаротларнинг кейинги жуфт оёеларининг болдир қисмида тукчалари бўлмайди. Лекин унинг икки ён томонида учи кайрилган майда тукчалар бўлиб, улар саватча ҳосил қилади. Панжанинг биринчи бўғими кенгайган ва унинг ички томони тукчалар билан қалин қопланган бўлиб, у чўткача ҳосил қилади. Бунинг ёрдамида асалари узининг танасига ёпишган гулчангларини йиғиб олади. Хашаротларнинг ёпишувчи ёки илашувчи оёқлари соч, жун ва газмол ип толаларини кисиб ушлашга мослашган. Буларнинг узун тирнокчаси бир бўғимдан иборат бўлган панжага кисилиши натижасида хўжайиннинг соч, жун ёки кийимларидаги ип толаларига ёпишиб олади. Бундай оёқларни одамларда ва сўтэмизувчи ҳайвонларда, паразитлик қиладиган битларда учратамиз. Биз хашаротларнинг оёқларини бажарадиган вазифаларига кўра ҳар хил шаклда узгаришини курдик. Лекин улар ташқи кўринишдан қанчалик узгармасин, уларнинг барчаси асосан 5 та бўлимдан: думгазача, куст, сон, болдир ва панжа (кафт) дан иборат.
Хашаротларнинг канотларининг тузилиши шакли ва сонига кўра жуда хилма-хил бўлиши мумкин. Тубан тузилишга эга бўлган канотсиз хашаротларда ва яшаш шароитига мослашиш жараёнида канотлари қисқарган (йўқолган) айрим гурух хашаротларда (битлар, бургалар) канотлар бўлмайди. Икки канотлилар туркумига мансуб бўлган хашаротларнинг ўрта кукрак қисмида фақат бир жуфт канот бўлади. Уларнинг кейинги кукрак қисмидаги иккинчи жуфт канотлари визиллаб товуш чиқарадиган органга айланган (чивинлар, пашшалар, суналар, искабтопарлар). Айрим хашаротларнинг биринчи жуфт канотлари қалин хитиндан иборат бўлиб, унинг остидаги пардасимон иккинчи жуфт канотларини ҳимоя қилиб канотлар дорзал (елка) ва вентрал (пастки) жойлашган икки пластинкадан иборат бўлиб, уларнинг ўртасида шохчалар ҳосил қиладиган ва тармокланмайдиган томирлари бор (55-расм). Баъзи гурух хашаротларнинг (капалаклар) канотлари тангачалар билан қопланган бўлади. Ташки кўринишидан хашаротларнинг канотлари учбурчак шаклида бўлиб, унинг хашарот танасига бириккан бурчаги асосий ёки базал, унга қарама-қарши бурчаги апикал ёки тепа, учинчи бурчак эса кейинги (анал) бурчакни ташқил қилади. Бу учбурчакнинг уч томони канотнинг кирраларини ҳосил қилади. Олдинги костал қирраси билан кейинги анал қиррасини ташқи апикал кирра ўзаро бирлаштириб туради.

Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish