2 – иш.
Болалар острицаси /Ентеробиус вермиcуларис / нинг тузилиши ва ривожланиши
Острицанинг танаси анча калта, урғочисининг узунлиги 12 мм, эркаги эса 2–5 мм гача етади. У одатда кичик ёшдаги болалар ингичка ичагининг охирги қисмида ва йўғон ичакда яшайди. Ташқи кўриниши аскаридага ўхшайди. Танаси дуксимон бўлиб, олдинги ва кейинги учлари ингичкалашган. Лекин эркагининг дум қисми қорин томонга қараб қайрилган бўлади. Тананинг олдинги учида оғиз тешиги жойлашган бўлиб, унинг атрофи 3 та лаб билан ўралгандир. Ҳамма юмалоқ чувалчанглар сингари, буларда ҳам қон айланиш ва нафас олиш органлар системаси бўлмайди. Бошқа органлар системаси тузилиши жиҳатидан аскариданикига ўхшайди. Аскаридадан эркагининг спикуласи (қўшилиш органи) тоқ бўлиши билан фарқ қилади (41-расм).
Острицанинг етилган урғочилари хўжайиннинг тўғри ичагига ўтиб, кечаси унинг анал тешиги атрофиига чиқади ва терига тухум қўяди. Кейин ўзлари ҳалок бўлади. Тухумлар жуда тез ривожланади, орадан 4-6 соат вақт ўтгандан кейин уларда ҳаракатчан ва одамларни зарарлай оладиган личинкалар етилади. Острица тухум қўйиш даврида анус атрофини жуда қичитади, натижада тери қашилганда унинг тухумлари тирноқ остига кириб қолиши, қўл орқали болалар ўйнайдиган ўйинчоқларга, идиш–товоқларга ва бошқа предметларга юқиши мумкин. Шахсий гигиена қоидаларига етарли риоя қилинмаса, бу тухумлар оғизга тушади ва одамлар қайта зарарланадилар. Ичакка тушган тухумлардан 2-4 ҳафта ўтганидан кейин вояга етган острицалар ривожланади. Острица катта ёшдаги болалар ва одамларнинг ичагида ҳам паразитлик қилиши мумкин.
37-расм. Болалар остритсияси (Ентеробиус вермиcуларис):
А-урғочиси; 1-оғиз; 2-кутикула ўсимтаси; 3-қизилўнгач; 4-булбус; 5-ичак; 6-жинсий тешик; 7-бачадон; 8-тухум; 9-тухумдон; Б-еркаги; 1- 1-оғиз; 2-кутикула ўсимтаси; 3-қизилўнгач
Иш тартиби. 1. Микроскопнинг кичик объективи остида трихинелла эркак ва урғочисининг микропрепаратларини кузатинг ва уларнинг тузилишидаги фарқларга эътибор беринг. Уларнинг ташқи кўриниши расмини чизинг. 2. Трихинелла билан зарарланган кўндаланг тарғил мускул тўқимасидан тайёрланган ва бўялган микропрепаратларини микроскопнинг кичик объективи орқали кузатиб, мускул толалари орасида капсула ҳосил қилишга улгурмаган личинкаларни топинг ва уларнинг расмини чизинг. 3. Зарарланган чўчқа гўштидан тайёрланган ва бўялган микропрепаратларни микроскопнинг олдин кичик, кейин катта объективлари ёрдамида кузатиб, капсулага ўралган личинкаларни топинг. Капсуланинг шаклига эътибор бериб, унинг ичидаги личинкаларнинг расмини чизинг. 4. Формалиннинг 4 % ли эритмасида фиксация қилинган острицаларни соат ойнасида ёки Петри идишида бинокуляр орқали кузатиб, эркак ва урғочисини фарқланг. 5. Эркак ва урғочи острицаларнинг микропрепаратларини микроскопнинг кичик объективи орқали кузатиб, уларнинг бош тузилиши ва жинсий органларининг жойлашишига эътибор беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |