35-расм. Урғочи аскариданинг кўндаланг кесими:
1-кутикула; 2-гиподерма; 3-мускул ҳужайраси; 4-елка нерв тугуни; 5- қорин нерв тугуни; 6-айириш найчалари; 7-бирламчи тана бўшлиғи; 8-ичаги; 9-тухумдон; 10-тухум йўли; 11-бачадон
Овкат ҳазм қилиш системаси олдинги, ўрта ва орқа ичакдан иборат. Олдинги ва орқа ичагининг ички юзаси кўтикула билан қопланган. Аскариданинг урғочиларида орқа ичак тешиги орқали ташқарига очилади, эркакларида эса жинсий система билан қўшилиб, клоака ҳосил қилади.
Аскариданинг айирув системаси бир жуфт айириш найчаларидан иборат бўлиб, улар тананинг ички ён томонида гиподерма қаватида жойлашган махсус исканалар (валиклар) ичидан ўтади. Бу найчаларнинг орқа учи берк бўлиб, тананинг олдинги қисмида-қизилўнгачга яқин жойда ташқарига очилади. Найчалар битта ҳужайрадан иборат, чунки унинг ягона ядроси бор. Бундан ташқари шу найчалар устида жойлашган 4 та фагоцит (қамраб олувчи) ҳужайралар ҳам айирув вазифасини бажаради. Улар аскарида танасига кирган чет моддаларни ва микроорганизмларни ютиб, улардан организмни тозалашга ёрдам беради.
Нерв системаси томоқ олди нерв ҳалқасидан иборат бўлиб, ундан тананинг олдинги ва орқа қисмларига томон нерв иплари йўналади. Қорин ва елка нерв иплари гиподермада ҳосил бўладиган исканаларнинг ичидан ўтади.
Аскаридалар айрим жинсли, жинсий органлари узун най шаклида тузилган. Урғочисининг жинсий органлар безлари жуфт бўлиб, найчанинг энг олдинги ингичка учлари тухумдонлар, ундан кейинги бироз кенгайган қисми эса тухум йўлларини ташқил қилади. Булар ҳам яна кенгайиб, жуфт бачадонни ҳосил қилади ва ўзаро қўшилиб, тананинг ўрта қисмида жинсий тешик билан ташқарига очиладиган қинга айланади. Эркагининг жинсий системаси ток найдан иборат бўлиб, унинг ингичка учи уруғдон, йўғонлашган қисми эса уруғ йўли вазифа-сини бажаради. Уруғ йўли уз навбатида уруғ тукувчи каналга ўтибр, клоакага очилади. Клоака ичида кўтикуладан иборат бўлган иккита спикула — қўшилиш органи жойлашган.
Иш тартиби. 1,4% ли формалин эритмасида фиксация қилинган чўчқа аскаридаларининг бир-иккитасинн кичик ванначага қўйинг. Кўл лупаси ёрдамида кузатиб, унинг тана тузилишига эътибор беринг, олдинги ва кейинги учларини топинг. Кейин уларнииг жинсини аниқланг. Эркаклари кичик ва дум қисми илмоқсимон кайрилгандир. Урғочиси танасининг олдинги учдан бир қисмидаги жинсий тешиги ва орқа учидаги анал тешигининг жойлашишига эътибор беринг. Эркак ва урғочи аскаридалар ташқи кўринишининг расмини чизинг. 2. Аскариданинг ички органларини ўрганиш учун уни ванначага қорин томони билан қўйиб, олдинги ва кейинги учларини тўғнағичлар ёрдамида санчилади. Агар аскарида тирик бўлса ёки янги фиксация қилинган бўлса, унинг кўтикуласини кўндаланг киркишдан олдин ванначага сув куйилади ва сув остида кирқилади, акс ҳолда унинг тана суюқлиги отилиб чиқиб, кузни ва бошқа органларнинг терисини куйдириши мумкин. Кейинчалик чап қўл билан аскарида ваннача тубига босиб турилади ва унг қўл билан тананинг кейинги қисмининг елка томонидан кўтикула кўндаланг кирқилади. Кўтикула узунасига ҳам кесилиб, тўғнағичлар билан ванначага санчилади. Қўл лупаси ёрдамида аскариданинг ички органларини кузатиш осон бўлиши учун тўғнағичларнинг бош қисми ваннача девори томонига эгилган бўлиши керак. Очилган аскариданинг гиподермасидаги исканаларии топинг, ён томонидан ўтадиган айириш найчаларига эътибор беринг. Тана бўшлиғида диаметри ҳар хил катталикда бўлган жинсий системанинг найчалари жойлашган. Уларни препаровал ниналар ёрдамида секин-аста кўтариб, сув юзасига чиқаринг ва найчалар диаметрининг катталашиб боришига қараб тухумдон, тухум йўллари ва бачадонларнинг чегарасини аниқланг. Иккала бачадоннинг қўшилиб кин ҳосил қилишига эътибор беринг. Агар очилган аскарида эркак бўлса, уруғдон, уруғ йўли ва уруғ тукиш каналини топинг. Жинсий найчалар орасида жойлашган ичакнинг тузилишига эътибор беринг. 3. Аскарида танасининг кўндаланг кесмаси микропрепаратларини микроскопнинг кичик объективи орқали кузатинг. Аскариданинг бирламчи тана бўшлиғидаги ичак кесмасини топинг, у доира шаклида, баъзан эса ясси ҳолда кўринади. Ичак кесмаси атрофида доирасимон шаклдаги бир неча жинсий система найчаларининг кесмасини кўриш мумкин. Аскариданинг кўндаланг кесмасида улар бир неча марта такрорланиши мумкин, чунки жинсий системанинг найчалари бўралган ҳолда бўлади. Энг кичик диаметрли майда эмбарион ҳужайралари билан тўлган доирасимон кесма бу- тухумдондир. Уларнинг бир учи тухумдон деворига, иккинчи учи эса доиранинг ўрта қисмидаги дилдирок узак-рахисга тиралган бўлади Рахис тухум ҳужайраларининг озиқланиш манбаидир. Тухум йўлларида ва бачадонларда Ҳар хил даражада ривожланган тухум ҳужайралари кўринади.
Аскариданинг кўп қаватли кўтикуласини ва унинг остида жойлашган гиподермани кўриш учун кўндаланг кесма деворини микроскопнинг катта объективи орқали кузатинг ва унинг расмини чизинг. 4. Аскарида тухумининг шакли, тузилиши ва улчами билан танишиш мақсадида, бачадоннинг қинга яқин қисмидан кичик бир булагини қирқиб олиб, буюм ёки соат ойнасига қўйинг ва устига бир томчи сув томизиб шиша таёқча билан эзинг. Тайёр препаратни микроскоп остида кузатинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |