66-расм. Денгиз юлдузи (Астериас рубенс) нинг тузилиши:
1-нури; 2-очилган нури (тўрт қатор амбулакрал ампулалар кўриниб турибди); 3- амбулакрал оёқчалари; 4-нур ампулалари олиб ташланган (нур склети кўриниб турибди); 5-ошқозон; 6-жуфт жигар ортиқлари; 7-ректал ортиқлари; 8-мадрипор пластинкаси; 9-жинсий безлар.
Иш тартиби. 1. Денгиз юлдузининг умумий кўриниш билан танишиб, унинг аборал кўтбидаги мадрепор пластинкасини, анал тешигини ва педицеллярияларини қўл лупаси орқали кузатинг ва денгиз юлдузи танасининг қонтурини чизинг. 2. Денгиз юлдузининг ички органлари ва амбўлакрал системасининг тузилиши билан танишиш учун ҳар бир нурнинг иккала чекка қисмидан -аборал кўтбга яқинрок жойидан ўткир учли қайчи билан кесинг. Кесишни нурлараро давом эттириб, фақат медрепор пластинкаси ёнида кесишни орқа томонидан ўтказинг. Кейин юлдузни препаровал ванначаларга орал кўтби билан пастга каратиб қўйиб, энтомологик тўғнағичлар ёрдамида нурларнинг учидан кадаб қўйинг. Сунг ванначани сувга тулдиринг. Денгиз юлдузининг аборал томонидаги тана қоплағичини қисқич билан кўтариб. Унга ёпишиб турган ички органларини қайчи билан кесинг. Бунда мадрепор пластинкаси ва унинг атрофидаги бир қисм тана қоплағичи уз холича колиши керак. Денгиз юлдузининг овқат ҳазм қилиш органларини ва амбўлакрал системасининг тузилишини урганиб, унинг схемаси расмини чизинг.
Тавсия этилган адабиётлар рўйхати
Асосий адабиётлар:
P. Rudall. Anatomy of Flowering Plants (An Introduction to structure and Development) Third Edition. Cambridge. 2007. P. 147.
James D. Mauseth Botany an introduction to Plant Biology USA 2014. P. 766.
E.E. Ruppert, R.S.Fox, R.D.Barnes Invertebrate ZOOLOGY, 7 edition, 2004, Thomson Brooks/Cole, USA, p 1022
Pierre Pontarotti. Evolutionary Biology from Concept to Application. UK 2008. 217 p.
Michael P. Muehlenbein. Human Evolutionary Biology. UK 2010. 603 p.
Jan Sapp. The Evolution of Biology. USA 2003.347 p.
Elliott Sober. Conceptual Issues in Evolutionary Biology. UK 2006. 587 p.
Mustafaev S.M., Ahmedov O’. A. Botanika. Toshkent. “O’zbekiston”. 2006.
Икромов М.И., Нормуродов Х.Н., Юлдашев А.С. Ботаника. Тошкент, «Ўзбекистон». 2002. - 322 б.
Абдурахмонов Г.Н. и др. Основы зоологии и зоогеографии. Москва, Академия, 2001.
Мавлянов О.М., Хуррамов Ш.Х., Эшова Х.С. Умуртқасизлар зоологияси. Тошкент, OFSET PRINT, 2006. 550 б.
Musaev D.A., Turabekov Sh., Saidkarimov A.T., Almatov A.S., Rahimov A.K. Genetika va seleksiya asoslari. Toshkent, 2012. 436 b.
Gofurov A.T.,Fayzullaev S.S. Genetika va evolyusion ta’limot. Toshkent. 2012. 330 b.
Do'stlaringiz bilan baham: |