Лаборатория машғулоти 21.
Трахеялилар(Трачеата) кенжа типи: Олтиоёқлилар(Ҳехапода)= Хашаротлар(Инсеcта) синфи. Вакиллар: суварак(Блатта ориенталис), чигиртка(Лоcуста миграториа). Ташқи ва ички тузилиши.
1 – иш.
Суварак /Блатта ориентали) нинг ташқи тузилиши.
Керакли жиҳозлар: тирик сувараклар (урғочи ва эркаги), хлороформ, ванначалар, суваракнинг ташқи тузилишини акс эттирувчи жадваллар. Препаровал ниналар, энтомологик тўғнағичлар, қўл лупалари, бинокулярлар, ўткир учли кичик қайчилар, буюм шишалари, жаррохлик пичоклари, ок картон қоғозининг (10х10 см) бўлаклари.
Сувараклар уйларда (хонадонларда), омборларда, новвойхоналарда, ошхоналарда ва улар учун озиқ-овқат мавжуд бўлган бошқа жойларда кўп учрайди. Цилиндрсимон танаси 2-3 см узунликда бўлиб, елкадан қорин томогига қараб яссиланган. Жинсларнинг бир-биридан фарқи (жинсий диморфизм) яккол ифодаланган. Урғочиларининг танаси эркакларига нисбатан кенгрок ва уларнинг канотлари ривожланмаган (рудимент) ҳолатда бўлади. Ҳозирги вақтда кенг тарқалган Марказий Осиё сувараги (Шелфортелла тартара) нинг охирги кукрак ва қорин қисмининг дастлабки сегментлари устида сарик рангдаги нуқтачалари бор. Бу суварак эркакларининг канотлари танасига нисбатан анча узун ва ана шу белгилар билан улар кора суварак (Блатта ориенталис) дан фарқ қилади. Бошка ҳамма хашаротлар сингари суваракнинг танаси ҳам уч: бош, кукрак ва қорин бўлимларидан иборат бўлиб, унинг усти хитин пўст билан қопланган. Бош қисми (Cепҳалон) гавдага бўйининг ингичка белча қисми орқали тўташган. У 5 та сегментнинг ўзаро бирикишидан ҳосил бўлган. Суваракнинг боши учбурчак шаклда бўлиб, қалин хитин пўст билан қопланган ва бош кўтичасига айланган. Унинг пастки қисмида оғиз жойлашган. Юкориги томонини эса пешана қисми ташқил қилади. Бошнинг иккала ён томонида ипсимон майда ҳалқалардан иборат жуфт муйловлари-антенналар жойлашган. Улар ҳидлаш (хеморецептор) ва сезиш вазифасини бажаради. Муйловларнинг асосида бир жуфт мураккаб фасеткали кузларни кўриш мумкин Бош қисмида антенналаридан ташқари икки жуфт оғиз олди пайпаслагичларн ҳам жойлашган. Бош қисмининг томонида унинг елка тешиги бор.
Кукрак (тҳорах) учта сегментдан тузилга cегментларнинг ҳар бири мустақил равишда кукракнинг алоҳида бўлимларини ташқил қилади. Шунга кўра кукрак: олдинги, ўрта ва кейинги кукрак қисмларига ажралади. Суваракларнинг ва умуман ҳамма хашаротларнинг кукрак қисми ҳаракатлантирувчи (лакоматор) тана бўлимидир. Чунки бу бўлимда уч жуфт оёқ ва икки жуфт (жуфт канотлилар бундан истисно) канот жойлашган. Суваракларнинг эркакларида канотлари яхши ривожланган, лекин учишга мослашмаган.Урғочиларида эса канотлари қисқа ва жуда калта бўлади. Олдинги жуфт канотлари ўрта кукракка бириккан, улар қалин ва каттик канот қоплағични ҳосил қилади. Иккинчи жуфт канотлари анча юпқа бўлади. (52-расм).
Хашаротларнинг кукрак бўлимида уч жуфт юриш оёқлари бўлганлиги учун уларни олти оёқлилар (Ҳехопода) ҳам дейилади. Оёкларининг ҳаммаси бир хил. Биринчи жуфт оёқлари олдинги кукракка, иккичи жуфти ўрта кукракка, учинчи жуфти эса кейинги кукракка бириккандир. Оёклари беш бўғимдан ташқил топган: асосий бўғим — думгаза, куст, сон, болдир, панжадан (кафт) иборат. Панжанинг кейинги қисми жуфт тирнокча билан тугайди. Суваракларнинг оёқлари югуришга мослашган. Уларнинг панжа қисми нисбатан узунрок бўлиб, бироз яссилангандир. Бу типда тузилган оёқларининг панжаларида узига хос мосламалари бор. Тирнокларининг остида юпқа хитин билан қопланган пульвилла (ёстикча) жойлашган бўлиб, у субстратга ёпишиш учун хизмат қилади.
Суваракларнинг корни (абдомен) ҳар хил катталикдаги 10-сегментдан тузилган. Қорин қисмининг охирги сегментида жуфт сезги органи — церкалари жойлашган. Эркакларида улардан ташқари яна бир жуфт грифелькалари (қўшилиш органи) бўлади. Қорин қисмидаги сегментларнинг пастки томонида нафас олиш тешикчалари-сегментлар жойлашган. Тупрок орасига тухум куядиган хашаротларнинг урғочилари қорин қисмининг охирги сегментида тухумкуйгичлар бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |