Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и


- расм. Дафния (Дапҳниа пулех) нинг тузилиши



Download 10,27 Mb.
bet43/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

47- расм. Дафния (Дапҳниа пулех) нинг тузилиши

1- антенулла; 2-антенна; 3-науплиус кўз; 4-мураккаб кўз; 5-максилляр без; 6-юрак; 7-кўкрак оёқлари; 8-айрича; 9-насл хонаси; 10-тухумдон; 11-мускуллар; 12-жигар ўсимтаси


Кукрак қисмидаги 5 жуфт ясси оёқчаларида жабралари бор. Бу оёқчалар сувдаги озиқ зарраларини сизиб олишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Мана шу жараёнда сув билан бирга кирган микроорганизмлар, сув ўтлари, содда ҳайвонлар ва майда коловраткалар каби овқат зарраларини сизиб олиб қолади ва оғиз томонга қараб хайдайди. Демак дафниялар фильтрловчилардир.


Дафниянинг ички органларидан овқат ҳазм қилиш системасини, юрак ва насл хонасини кўриш мумкин. Оғиз тананинг олдинги учида жойлашган бўлиб, у юқорига лаб билан ёпилган бўлади. Оғиздаи кейин бошланадиган қисқа қизилўнгач ўрта ичакка очилади, у эса уз навбатида орқа ичакка уланади. Дафнияларнинг ўрта ичаги «жигар» ўсимтаси деб аталувчи жуфт ўсимта ҳосил қилади.
Юрак тананинг елка томонида жойлашган. Дафнияларда қон томирлари бўлмайди. Юракнинг икки ён томонида биттадан қон кирадиган ва олдинги томонида битта қон чиқадиган тешикчалар — остиялар бор. Юрак қисқарганда қон вазифасиии бажарадиган гемолимфа суюқлиги унинг олдинги тешикчасидан чиқиб, бош томонга йуналади. Ундан кайтиб қорин томондаги тана бўшлиғига келади. Шу ерда—оёқларда оксидланиб, кейин остиялар орқали юракка ўтади.
Дафниялар айрим жинсли, зркаклари урғочиларига нисбатан кичикрок бўлади. Урғочиларининг елка томонида — чиғаноқнинг остида тухум камераси жойлашган. Тухум камераси тухумдон билан бевосита боғланган бўлади. Камерага тушган уруғланмаган тухумлар то улардан кичик дафниялар пайдо булгунга кадар ривожланади. Уруғланган ёки кишлаб қолувчи тухумлар эса дафниялар улгандан кейин унинг чиғаноғи остида эгарча — эфиппийлар ҳосил қилади. Эфиппийлар кишлаб қолувчи тухумларни ташқи муҳит таъсиридан саклайди ва шамол ёрдамида бошқа сув ҳавзаларига таркалишига ёрдам беради.


2 – иш.
Циклоп /Суслопс стренуус/ нинг тузилиши

Циклоп кўракоёқли (Сорерода) қисқичбақасимонлар туркумига мансубдир. Унинг танаси И—2 мм узунликда бўлиб, елка томонидан қорин томонига қараб яссилангандир. Булар ҳам дафниялар сингарн чучук сув ҳавзаларида учрайди. Циклопнинг танаси бошкукрак ва қорин қисмларга ажралади. Бошкукрак 5 сегментдан, қорин қисми эса урғочиларда 4 та, эркакларда 5 та сегментдан ташқил топгандир. Қорин қисмининг охирги учи айрича (фурка) билан тугайди. Бошкукрагида 2 жуфт муйлови бор. Уларнинг биринчи жуфти (антеннуласи) иккинчи жуфт муйловлари — антенналарига нисбатан узун бўлади. Урғочиларининг антеннулалари тўғри эркакларида эса уларнинг учи илмоқсимон бўлади ва жуфтлашиш вақтида урғочиларни ушлаб туришга мослашган. Урғочиларининг икки ён томонида уруғланган тухумларига эга бўлган жуфт тухум халталари бўлади (48- расм).


Циклопнинг кукрак қисмда 4 жуфт икки айричали оёқлари бор. Булар сувда сузиш учун хизмат қилади. Циклопларда жабра бўлмайди. Танасини коплаб турган хитин жуда юпқа бўлганлиги учун улар бўтун тана юзаси билан нафас олади. Хатто уларнинг тана қоплағичи орқали ичаги, жинсий безлари ҳам куриниб туради. Қон айланиш системаси жуда содда тузилишга эга, юраги бўлмайди.




Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish