63-расм. Яйлов канаси (Иходес риcинус) нинг тузилиши:
А- урғочиси: Б- хартумчаси: Д-қорин томонидан кўриниши:
1-хартум; 2-тана қисми; 3-юриш оёқлари; 4-асосий хартуми; 5-педипалпа; 6-гипостом; 7-хилитсерралар; 8-хилетсерия қини
Кана танасини копловчи кўтикула унинг елка томонида калқон ҳосил қилади. Бу калқоннинг катта ёки кичиклигига қараб кананинг жинсини аниқлаш мумкин. Эркакларида калқон тананинг карийб ҳаммасини урғочиларида эса 1/3 қисмини коплаб туради.
Иш тартиби: 1. Фиксация қилинган сольпугларни Петри идишига қўйиб, қўл лупаси ёрдамида кузатинг. Унинг бошкукрак ва қорин (абдомен) қисмларини топинг. Танасининг сегментларга бўлинишига ва хелицераларига эътибор беринг. Сольпуг ташқи тузилиши расмини чизинг. 2. 70 0 ли спиртда фиксация қилинган коракуртларни Петри идишига солинг ва устига бироз сув қўйинг, кейин уларни қўл лупаси ёрдамида кузатинг. Улардан биттасини қисқич билан олиб фильтр қоғозида қуртинг. Унинг бошкукрак ва қорин қисмларини қўл лупаси орқали кузатинг. 3. Тана тузилишига ва педипальпаларнинг шаклига қараб коракуртларнинг жинсини аниқланг. Қорин қисмининг устидаги қизил нуқталарига эътибор беринг. 4. Коракуртни елка томонига айлантириб қўйиб, унинг хелицералари, педипальпари ва юриш оёқларини кузатинг. 5. Яйлов канасини соат ойнасига қўйиб, устидан бирнеча томчи сув қўйинг ва бинокуляр орқали кузатинг. Танасининг бўғимларга бўлинмаганлигига, бошкукрак ва қорин қисмларининг ўзаро қўшилиб, яхлит танани ҳосил қилганлигига эътибор беринг. Яйлов канасининг санчиб сўрувчи оғиз аппаратининг микропрепаратини бинокуляр ёрдамида кузатинг. Кананинг эркак ва урғочиларининг елка томонидан кўриниши ва Ҳартумчаси расмларини чизинг.
Лаборатория машғулоти 19.
Бўғимоёқлилар типи (Артҳропода): Қисқичбақасимонлар (Cрустаcеа) кенжа типи. Пҳйллопода синфи. Вакил: дафния(Дапҳниа пулех). Тузилиши ва хаёт тарзи.
Керакли жиҳозлар: тирик дафния ва циклоплар, қўл лупалари, микроскоплар, томизгичлар, буюм ва қоплағич ойналари, мум ёки пластилин бўлакчалари, Петри идишлари, препаровал ниналар, сув тулдирилган стканлар, фильтр қоғози бўлакчалари, дафния ва циклопларнинг тузилишини акс эттирувчи жадваллар.
Дафния шохдор муйловли қисқичбақалар (Cладоcера) яъни сув бургалари кенжа туркумига мансуб бўлган майда қисқичбақасимонлар. Улар ҳар хил ҳажмдаги чучук сув ҳавзаларида, шолипояларда учрайди. Танаси 1-3 мм катталикда бўлиб, икки ён томонидан яссиланган ва хитиндан иборат турсимон чиғаноқнинг ичида жойлашгандир. Лекин чиғаноқ юпқа ва тиниқ бўлганлиги учун унинг ички органлари куриниб туради. Чиғаноқнинг қорин ва дум томонлари очик бўлиб, унинг ичидан доимо сув ўтибр туради. Сув билан бирга дафниянинг қорин қисмидаги жабрали оёқлари атрофига сувда эриган кислород келади. Чиғаноқнинг кейинги учи эса мувозанатни саклаш вазифасини бажарадиган узун ўсимта ҳосил қилади.
Дафниянинг боши ярим шар шаклида бўлиб, унинг олдинги қисми тумшуксимон чузилган бўлади. Бош қисмидаги антеннулалари ривожланмаган, улар қисқагина ўсимта шаклида, жуфт антенналари эса анча узун бўлиб, уларнинг ҳар бири икки шохчадан ташқил топган. Булар дафниянинг ҳаракатланиш органидир. Антенналар ёрдамида дафния сувга таянган ҳолда сакраб ҳаракатланади, шунга кўра у "сув бургаси" деб ҳам аталади. Шунингдек, дафниянинг бош қисмида биттадан мураккаб ёки фасеткали кузи ва оддий науплиус кузчаси жойлашган (47- расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |