3 Лаборатория иши Мавзу: Теодолитда турли усуллар билан горизонтал бурчак ўлчаш Лаборатория машғулотиинг мазмуни ва мақсади



Download 119,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi119,5 Kb.
#223097
Bog'liq
Геодезия 3-Лаборатория иши(1)


3 - Лаборатория иши
Мавзу: Теодолитда турли усуллар билан горизонтал бурчак ўлчаш
Лаборатория машғулотиинг мазмуни ва мақсади: Машғулот давомида 2Т30 ва 2Т30П русумдаги теодолитларни иш ҳолатига келтириш ва горизантал бурчак ўлчаш усулини ўрганиш.
Машғулотда фойдаланиладиган асбоблар ва жиҳозлар: Теодолит штативи билан, геодезик рейка, бурчак ўлчаш журнали.
Мавзу бўйича умумий назарий маълумотлар
Теодолитда горизантал бурчак ўлчаш орқали обьектнинг координаталари аниқланади. Горизонтал бурчак ўлчашда уч хил усуллардан бири қўлланилиши мумкин:
а) доиравий қабуллар усули;
б) лимб ва алидаданинг ―нолларини‖ туташтириш усули;
в) такрорлаш усули;
Доиравий қабуллар усули билан бурчак ўлчаш
Геодезияда, одатда йўналиш бўйича ўнг бурчак ўлчанади. Мисол учун, А нуқтадан С ва F йўналиши бўйича йўл бўлсин.

3.1-расм. Горизонтал бурчак ўлчаш
Бунда, C нуқта орқадаги ва B нукта олдинги деб белгиланади. Бу йўналишда CB орасидаги бурчакни ўлчаш учун лимб қотирилиб, алидада ҳаракатлантирилиб, кўриш трубасининг тўрлар маркази аввал кейинги A нуқтага қаратилиб лимбдан микроскоп орқали a саноғи, сўнгра олдинги ишорат қозиғига қаратилиб B нуқтадан b саноғи олинади. Ўлчанган амаллар натижасида бурчак қуйидагича ҳисобланади.
β=а–b
Агар а саноғи в саноғидан кичик бўлса, бу саноққа 360° қўшиб, айириш ишлари бажарилади.
Бу усулда бурчак бир маротаба ўлчов билан чегараланмай, кўриш трубаси ўз зенит ўқида айлантирилиб, ўлчаш ишлари қайтарилади. Ҳар бир алохидаўлчаш ишлари ярим прием ва иккита ўлчов натижалари эса тўлиқ прием деб юритилади ўлчаш натижаларининг фарқи асбоб аниқлигининг икиланганидан ошмаслиги шарт. Мисол учун Т30 теодолитида бу фарк-1' минутни ташкил қилади. Агар фарқ шартни бажарса, у ҳолда иккита ўлчаш натижаларининг ўртачаси олинади. Барча ўлчаш натижалари махсус горизонтал бурчак ўлчаш журналига кайд қилинади.
Лимб ва алидаданинг “нолларини” туташтириш усули
Бу усулда лимбнинг алидада ―ноллари‖ туташтирилиб ва лимб ҳаракатлантириб, турлар марказини олдинги нуқтага тугирланади ва лимб қотирилиб, алидада бўшатилиб теодолит айлантирилиб кўриш нуқтаси кейинги нуқтага визирланади. Микроскопдан саноқ ўлчанаѐтган бурчак катталиги аниқланади.
Такрорлаш усули билан бурчак ўлчаш
Лимбда ўлчанаѐтган бурчак катталигини n-Т (30°, 60°, 90°, 120° ва ҳ.к.) маротаба кетма кет қўйиш бу усулнинг асосини ташкил қилади. Бунинг учун визир ўқини олдинги нуқтага қаратиб, лимбдан в саноги олинади, сўнгра алидадабўшатилиб, кўриш трубаси кейинги нуқтага қаратилади, сўнгра эса лимб бўшатилиб, яна олдинги нуқтага қаралади. Алидада бўшатилиб, труба кейинги нуқтага қаратилади шу билан бирга лимбда иккинчи марта ўлчанаѐтган бурчак катталлигига қўйилади. Бундай ўлчаш ишлари бир неча марта такрорланади. Шундай такрорлашда b саноғини лимбдан олдинги нуқтага қараб олинган катталик, a саноғини эса кейинги нуқтадан олинган катталик десак, у ҳолда ўлчанаѐтган бурчак b қуйидаги ифода билан ҳисобланади.


3.2-расм. Шкалали микроскопдан саноқ олиш (горизонтал бурчак: 125°11')

Лаборатория машғулоти бўйича билимларни мустаҳкамлаш учун назорат саволлари
1. Теодолитни иш ҳолатига қандай тартибда келтирилади?
2. Горизантал бурчак ўлчаш ишдарини санаб ўтинг.
3. Қайси усул амалиѐтда қандай ҳолатлада қўлланилишини тушунтиринг.
4. Микроскопдан саноқ олиш қандай бажарилади?


Download 119,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish