3-савол бўйича ўқитувчининг мақсадлари.
-Э.В.Гирусов ёндашуви бўйича ресурсларни иқтисодий баҳолашни изоҳлаб бериш.
-Бозор баҳоси ва ресурслар мазмунини баён қилиш.
3-савол баёнига оид муаммолар.
-Умумий иқтисодий баҳолаш ва унинг хусусиятлари.
-Умумий иқтисодий баҳолаш ва унинг элементлари.
Идентив ўқув мақсадлари.
-Умумий иқтисодий баҳолашни Гирусов ёндашуви бўйича ёритади.
-Фойдаланилмайдиган қиймат моҳиятини ифодалайди.
3-асосий савол баёни.
Табиатни баҳолашда мажмуали ёндошув нуқтаи назаридан ва нафақат тўғри ресурс функцияларини хисобга олишдан ташқари яна табиий мухитининг ўзлаштириувчи хусусиятларини хисобга олиш бўйича истиқболли консепциялардан бири умумий иқтисодий баҳолаш (қиймат) хисобланади. Э. В. Гирусовнинг фикрича умумий иқтисодий баҳолаш тўрт кўрсаткичининг жами катталигидан иборат яни фойдаланиш қиймати қўшув фойдаланилмаган қиймат тенг тўғри фойдаланиш қиймати қўшув билвосита фойдаланиш қиймати қўшув имкон қиймати қўшув мавжуд бўлиш қиймати (2-чизма).
Умумий иқтисодий баҳолаш (киймат)
Фойдаланиш киймати (исеъмол киймати)
Фойдаланилмаган киймат
Имконий киймат (3)
Бевосита фойдаланиш киймати (1)
Билвосита фойдаланиш киймати (2)
Мавжуд булиш киймати (4)
Доривор усимликлар, кушимча махсулотлар (кузикорин, мевалар), овчилик, баликчилик, сайёхлик
Корбонат ангидрид гази билан боглик булган ва сувни тартибга солиш функциялари
Истикболда фойдаланиш (1) ва (2)
Хак тулашга тайёр
2-чизма. Ўрмон ресурслари учун умумий иқтисодий баҳолаш (қиймат) нинг тузилма кўрсаткичлари (Гирусов ва б 1998).
Иқтисодий баҳолашга фойдаланиш қиймати энг кўп мос келади (шунингдек истеъмол қиймати хам) масалан ўрмонлар берувчи барқарор тўғри қиймати қўйдагилардан иборат бўлади: барқарор ўтин тайёрлаш, доривор ўсимликлар, қўшимча махсулотлар (қўзиқорин, мевалар, ёнғоқ), сайёҳлик, барқарор овчилик ва балиқчилик. Ушбу барча кўрсаткичлар амалда маълум ва ўзининг қийматига эга уларни жамлаш натижасида тўғри қиймат вужудга келади.
Фойдаланишни билвосита қийматини аниқлаш анча мураккаб бу кўрсаткич кўпинча сайёра миқиёсида қўлланилиди. Шунинг учун глобал аҳамиятга эга. Бу глобал ва махалий фойдаларнинг мос келмаслиги билан тушунтирилади. Масалан билвосита қиймат бирор мамлакат ёки худудга фойдали бўлмаса балки бошқа мамлакат ёки бутун сайёра учун наф бўлади. Нам тропик ўрмонларнинг айёвсиз қирқилаётганлиги ва буни оқибатида ноёб ўсимлик ва хайвонот турларининг йўқолиб бораётгани сайёра ёки биосфера миқиёсида нохуш ходисаларни ривожланишига сабаб бўлмоқда. Ўрмонларни қирқишнинг махаллий фойдаси биосфера миқиёсидаги салбий ходисаларга нисбатан бир неча марта кам, хаттоки фалокатлидир, чунки ўрмон тупроқлари қисқа муддатларда хўжалик муомаласида чиқиб кетади. Бунда ботқоқланиш, эрозия, шўрланиш, дефлеяциякаби ходисалар фаол ривожланади.
Бу зиддиятни амалий жихатдан хал қилиш учун халқаро миқиёсида глобал экологик жамғарма ташкил қилинган унинг асосий мақсади табиатни мухофаза қилиш тадбирларини инвестиция билан таъминлаш бўлиб бу махаллий фойдага устиворлик бермай балки бутун дунё учун наф беришни назарда тутади. Билвосита қийматидан фойдаланиш кўрсаткичи каттароқ худудлар учун фойдани йиғишга харакат қилади. Ўрмонни билвосита қийматидан фойдаланиш тадқиқоти баъзан қуйидаги кўрсаткичлардан иборат бўлади: ис гази билан боғланиш (иссиқ хона самарасини юмшатиш); сувни тартибга солиш функцияси (худудни сув тошишидан мухофаза қилиш).
Хисоб китоб учун имконий қиймат янада мураккаблиги билан тафсивланади. Бу хол келажакда фойдаланиш учун худуднинг биоресурларини консервация (асраш) қилиш билан боғлиқ. Бунда имконий қиймати тўғри (бавосита) ва билвосита қийматларнинг фойдаланиш қийматидан иборат бўлади. Фойдаланилмайдиган қиймат мавжуд бўлиш баҳосига асосланади, бу табиатнинг нозик этик ва эстетик сохаларини бахолашга ас қотади. Чунки инсон учун табиатнинг эстетик бахоси жуда юқори хисобланади уни келажак авлод учун сақлаш бурчи, мероснинг бахоси ва бошқалар эътиборга олиниши лозим. Мавжуд бўлишнинг қиймати табиатни мухофаза қилиш учун мухим сабаб бўлиши мумкин. Бу қийматни бахолашда содда иқтисодий ёндашувлар қўлланилади, энг аввало «тўлашга тайёрлиги» назарияси билан боғлиқ «қалбаки» бозорларни тузиш учун урунишлар асосида харакат қилинади. Анкета ва сўроқ қилиш услублари кенг қўлланилади. Меъёрдаги бозор мавжуд бўлмаганда қийматни субъектив бахолаш усулидан фойдаланилади. Бу усулда табиат гўшасининг бахосини аниқлашда уни шу жойдаги мавжуд субъектлардан сўраб билишга асосланган. Шунинг учун уни ифодаланган афзал кўриш услуби деб хам юритилади. Рекреация жихатидан бой бўлган худудлар (дарё ёки сув омбори соҳили, тоғ кўли) даги махаллий аҳоли дам олувчиларга маълум бахода дам олишга рухсат беришини таклиф этадилар. Лекин бу жараёнда объектни ифлос қилмаслик шарти билан бир қарорга келишади. Хисоб китоб асосида «тўлашга тайёр» тамойили бўйича ўртача бахо аниқланади ва уни дам олувчилар сонини кўпайтирилади ва ўртача жами баҳо аниқланади.
Хузур қилишни баҳолаш услуби табиий ресурслар қийматини аниқлашда кенг қўлланилади. Бу усул кўпроқ уй-жой олди сотдисида қўлланилиб. Мулк эгаси яхши даромад қилиш мумкин. Талабгор тайёр уй-жой сотиб олишда табиатни гўзал жойлари, қуёш нури тушиб турадиган, шамол эсиб турадиган, сув объектлари мавжуд бўлган, дарахтзор, автомабил харакати камроқ бўлган, хуллса табиат инсонга хузур бағишлайдиган жойларидан бўлишини хохлайди. Тайёр уй жой нархига. Албатта экологик жихатдан тоза ва табиат чиройи каби хусусиятлар қўшилади. Бу билан мулк эгаси маълум миқдорда даромад қилади. Демак табиат хиссаси бу жараёнда сотиб олувчининг хузур қилиш услубига асосланганлигидан дарак беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |