Куско шаҳри атрофида яшовчи индеец-кечуа (автор фотоси).
Анд тоғларининг Перу, Боливия ва Эквадордаги баланд ясси тоғларида жойлашган қабилалар европаликлар келганига қадар ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиётда ҳаммадан юқори даражага эришган эди. Бу ерларда обикор деҳқончиликнинг энг қадимги марказларидан бири жойлашган.
X аернннг биринчи ярмида кечуа тили оиласига мансуб энг кучли қабилалардан бири бўлган инклар Анд тоғларидаги тарқоқ, майда халқларни бирлаштирди ва ташкил топган кучли давлатга бошчилик қилди. Инклар Чилининг ҳозирги территориясигача бўлган тоғ областининг барча халқларини ўзларига бўйсундирдилар ва ўз таъсирларини бундан ҳам жанубий районларга ўтказдилар. Бу ерларда ўтроқ деҳқонлардан иборат арауканларнинг мустақил, лекин инкларникига яқин маданияти вужудга келди.
Инкларнинг асосий машғулоти обикор деҳқончилик эди, уларнинг экин далалари тоғлар ёнбағирларидаги террасаларда бўлиб, сувни тоғ дарёларидан чиқаришган, 40 турдан ортиқ фойдали ўсимлик етиштиришган. Инклар ёввойи ламаларни қўлга ўргатишиб, улардан юк ташишда фойдаланишган, хонаки турларидан сут, гўшт, жун олишган. Инклар тоғ йўллари қуриш ва лианалардан кўприклар ясашни билишлари билан ҳам танилган. Улар кўпгина ҳунармандчиликни кулолчилик, тўқувчилик, олтин ва мисга ишлов бериш ва бошқаларни ҳам билишган. Ипклар олтиндан бадиий безак буюмлари ва динга оид буюмлар ясаганлар. Инклар давлатида ерга хусусий ва коллектив мулкчилик мавжуд бўлган, давлат бошида чекланмаган ҳокимиятга эга бўлган олий оқсоқол турган. Инклар ўзларига тобе қабилалардан ўлпон олиб турган.
Инклар маданияти испан истилочилари томонидан шафқатсиз яксон қилинди, лекин унинг айрим ёдгорликлари-йўллар, биноларнинг қолдиқлари, суғориш иншоотлари ҳозиргача сақланиб қолган.
Инклар давлати таркибига кирган баъзи бир халқлар ҳозиргача Анд тоғларининг чўлдан иборат баланд ясси тоғларида яшайди, Улар ерга ибтидоий усулда ишлов бериб, картошка, киноа ва бошқа экннлар етиштирадилар. Уларнинг бир қисми конларда ва бошқа корхоналарда ишлайди, лекин улар оқ танлиларга қарагандан анча кам маош олишади.
Ҳозирги вақтдаги энг кўп сонлн индеец халқи кечуалар Перу, Боливия, Эквадор, Чили ва Аргентинанинг тоғли районларида яшайди. Титикака кўли соҳилларида дунёнинг энг баланд тоғ халқларидан бири бўлган аймарлар яшайди.
Чилининг туб жой аҳолиси асосини умумий ном билан арауканлар деб аталувчи ва деҳқончилик билан шуғулланувчи кучли қабилалар группаси ташкил этгап эди. Улар узоқ вақтга қадар испанларга бўйсунишмаган ва фақат XIII асрдагина уларнинг бир қисми мустамлакачилар сиқуви остида Пампага кўчиб ўтган, Арауканлар (мапучелар) Чилининг жанубий ярмида яшайди, уларнинг унча катта бўлмаган бир қисмигина Аргентина Пампасида жойлашган.
Анд тоғларининг шимолий қисмида, ҳозирги Колумбия территорияснда испан мустамлакачилари келмасдан олдин чибчамуиска халқларининг маданий давлати таркиб топган эди. Ҳозир чипчаларнинг авлодлари бўлган кичик-кичик қабилалар Колумбияда ва Панама бўйнида яшайди. Улар уруғчилик-қабила тузумининг қолдиқларини сақлаб қолган.
Европадан Америкага оиласиз кўчиб келган дастлабки келгиндилар индианкалар билан никоҳга кирганлар. Натижада чатишма метис аҳоли юзага келди. Метислар вужудга келиши кейинроқ ҳам давом этди.
Ҳозирги вақтда материкда европеоид ирқининг соф вакиллари деярли бутунлай йўқ. Энг кейин келган эммигрантлар бундан мустасно. Оқлар деб аталувчи халқнинг катта қисмида озмикўпми индеец (ёки негр) қони бор. Бу чатишган аҳоли (метислар, чололар) Жанубий Америкадаги деярли барча мамлакатлар аҳолисининг асосий кўпчилигини ташкил этади.
Аҳолининг анчагина қисмини, айниқса Атлантика бўйидаги ўлкаларда (Бразилия, Гвиана, Суринам, Гайанада), негрлар ташкил қилади. Булар мустамлака қилишнинг дастлабки даврларида, яъни плантацияларда ишлатиш учун кўп ва арзон ишчи кучи керак бўлган вақтда Жанубий Америкага келтирилган негр қулларнинг авлодларидир. Негрларнинг бир қисми оқ ва индеец аҳоли билан чатишган. Бунинг натижасида ҳам чатишма аҳоли: негрлар билан оқлардан мулатлар, негрлар билан индеецлардан самболар вужудга келган.
Негр қуллар эксплуатациядан қутулиш учун ўз хўжайинларидан қочиб, тропик ўрмонларга яширинишар эди. Уларнинг индеецкар билан қисман чатишган авлодлари баъзи жойларда ҳозирга қадар ҳам ибтидоий ўрмон хўжалиги билан шуғулланиб келади.
Жанубий Америка республикаларининг мустақиллиги эълон қилингунча, яъни XIX аернинг биринчи ярмига қадар Жанубий Америкага бошқа мамлакатлардан кўчиб келиш (эммиграция) маън қилинган эди. Лекин янгидан ташкил топган республикаларийнг ҳукуматлари ўз мамлакатларини ривожлантиришни ва бўш ётган ерларни ўзлаштиришни кўзлаб, эммиграцияга йўл очиб берди. Бунинг натижасида Европа ва Осиёнинг турли мамлакатларидан жанубий Америкага анча миқдорда кишилар кўчиб келди. Италия, Германия, Болқон мамлакатларидан айниқса кўп, Роесия, Хитой ва Япониядан камроқ эммигрант кўчиб келдн. Кейинги даврда кўчиб келган бу эмигрантлар одатда бошқалардан ажралган ҳолда яшаб, ўз тили, урф-одатлари, маданияти ва динини сақлаб қолмоқда. Булар баъзи бир мамлакатларда (Бразилия, Аргентина, Уругвайда) аҳолининг каттагина группасини ташкил қилади.
Жанубий Америка тарихининг ўзига хос хусусиятлари ва бунинг оқибатн бўлган ҳозирги аҳолининг жойлашишидаги нотекислик ва аҳоли ўртача зичлигининг нисбатан камлиги Жанубий Америкада табиий шароитнинг бошқа материкдагига қараганда кўпроқ сақланганлигига сабаб бўлди. Амазонка пасттекислигининг катта қисми, Гвиана тоғлигининг марказий қисми (Рорайма массиви), Анд тоғлари ва Тинч океани соҳилининг жануби-ғарбий қисмида аҳоли деярли бутунлай йўқ ва бу ерлар амалда ўзлаштирилмаган. Амазонка ўрмонларининг бошқа халқлар билан деярли алоқа қилмайдиган айрим кўчманчиқабилалари табиатга таъсир кўрсатишдан кўра унга кўпроқ боғлиқдир. Бироқ бундай районлар тобора қисКариб бормоқда. Фойдали қазилмалар қазиб чиқариш, йўллар қурилиши, янги ерларни ўзлаштириш Жанубий Америкада тобора материкнинг ичкарисига кириб бормоқда. Кейинги йилларда Амазонка пасттекислигининг ғарбида, Перу нам тропик ўрмонларининг энг хилват жойларида нефть қазиб чиқарила бошланди. Ҳозир Бразилия территориясйда трансамазонка автомобиль йўли қуриб битказилди, бу йўл бўйлаб жойлашган ерлар яқин йилларда ўзлаштирилиши керак. Ла-Плата текислиги, Бразилия тоғлигининг қирғоқ бўйи қисмлари, материкнинг чекка шимоли анча илгари ўзлаштирила бошланган ва анча ўзгартирилган. Европаликлар мустамлакачилиги бошланмасдан олдин ўзлаштирилган районлар Боливия, Перу ва бошқа мамлакатлардаги Анд тоғларининг ички қисмларида жойлашган. Қадимги индеецлар цивилизацияси ривожланган у ерларда инсонинг кўп аерлик фаолияти денгиз сатҳидан 3-4,5 минг метр баландликдаги чўл ясси тоғликлари, тоғлар ёнбағрини маданий ландшафтларга айлантирган.
Do'stlaringiz bilan baham: |