Т. В. Власова материклар табиий географияси


Бразилия тоғлигининг шарқидаги нам тропик ўрмон



Download 6,85 Mb.
bet31/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Бразилия тоғлигининг шарқидаги нам тропик ўрмон.
т ашлайди, бошқалари масалан, пахмоқ (Cavanillesia arborea) бочкасимон танасига сув тўплаб олади. Каатингадаги дарахтлар танаси ва шохларини лиана ҳамда эпифитлар қоплаб олган. Пальманинг ҳам бир неча тури учрайди. Каатинганинг энг ажойиб дарахти ўсимлик муми олинадиган карнауба пальмаси (Copernicia cerifera) дир; ўсимлик муми дарахтини тешиб ёки катта-катта (узунлиги 2 м гача) баргларини қайнатиб олинади. Мум шам тайёрлаш, полларни артиш-учун ва бошқа мақсадларда фойдаланилади. Карнауба дарахти танасининг тепа қисмидан саго (крахмал крупа) ва пальма уни олинади, бу ўсимлик япроғи уйлар томини ёпиш ва турли асбоблар тўқишда, илдизи-медицинада фойда-ланилади, мевасини эса маҳаллий аҳоли хомлигича ёки қайнатиб ейди. Бразилияликлар карнаубани ҳаёт дарахти деб бежиз аташмаган. Каатинга тагида жигар ранг-қизил тупроқлар ҳосил бўлади.
Гран-Чако текислигида, айниқса қурғоқчил районлардаги жигар ранг-қизил тупроқларда тиканли бутазорлар ва сийрак ўрмонлар тарқалган. Бу ўрмонларда бошқабошқа оилага кирувчи икки дарахт тури ўсади ва у бир умумий ном билан кебрачо, яъни болта синдирар деб аталади. Бу дарахтлар таркибида ошловчи моддалар кўп: қизил кебрачода (Schinopsis Lerentru)-25% гача, ок кебрачода (Aspidos-perma quebracho) ундан бироз камроқ. Бу дарахтларнинг ёғочи оғир, зич, пишиқ, чиримайди ва сувда чўкади. Кебрачо кўплаб кесилмоқда. Ундан махсус заводларда тери ошловчи модда олинади, ёғочидан шпаллар, ерга кўмиладиган устунлар ва сувда узоқ вақт турадиган бошқа хил предметлар тайёрланади. Ўрмонларда шунингдек, альгарробо (Prosopis iuliflora) учрайди; унинг танаси эгри-бугри бўлиб ўсади, шохлари атрофга майда нозик барғлари кенг тарвақайлаб кетади. Альгарробонинг соя бермайди.
Ўрмонларнинг пастки яруси кўпинча қалин ва ўтиб бўлмайдигаи тиканли бутазорлардан иборат.
Шимолий ярим шар саванналари ташқи кўринишига ва флорасининг турлари составига кўра жанубий ярим шар саванналаридан фарқ қилади. Ғалладош ва икки паллали ўсимлик қоплами орасида пальма дарахтлари; қуруқроқ жойларда-коперник пальмаси (Copernicia tectorum) ботқоқланган ёки дарё суви босадиган зах жойларда маврикий пальмаси (Marritia flexucsa) қад кўтарган. Бу пальмаларнинг ёғочи қурилиш материали сифатида фойдаланилади, баргидан турли буюмлар тўқнлади, меваси ва дарахт танасининг ўртаси ёйилади. Акация ва дарахтсимон баланд кактуслар ҳам кўп.
Т инч океан соҳилининг 5° ж. к. билан 27° ж. к. орасидаги қисми ва муттасил ёмғирсиз иқлими шароитидаги Атакаман ботиғи Жанубий Америкада энг типик акс этган тупроқ ва ўсимлик қопламига эга. Деярли унумсиз тошлоқ тупроқли жойлар тўзима қумли массивлар ва таркибида селитра бўлган шўрхок тупроқли кенг майдонлар билан алмашиниб келади. Ниҳоятда сийрак ўсимлик қоплами сийрак кактуслар, ёстиқсимон тиканли буталар ва пиёзчали ҳамда туганакли ўсимликлардан иборат эфемерлардан таркиб топган.
Жанубий Америкада субтропик ўсимликлар нисбатан кичик майдонда тарқалган.

Баъзи ўсимликларнинг Жанубий Америкада тарқалиши.
Бразилия тоғлигипинг ёғинлар йил бўйи кўп бўладиган чекка жануби-шарқи араукария субтропик ўрмонлари билан қопланган; бу ўрмонларда турли-туман буталар, шу жумладан, парагвай чой (Ilex paraguaiensis) ўсади. Маҳаллий аҳоли парагвай чойи баргини қайнатиб, чой ўрнига ичади. Бу ичимлик думалоқ идишда тай-ёрланганлиги учун номи ҳам шу идиш номи билан мате ёки йерба мате деб аталади.
Жанубий Америкадаги субтропик ўсимликлар қопламининг иккинчи типи-субтропик дашт ёки пампа Ла-Плата пасттекислигининг 30° ж. к. дан жанубдаги шарқий энг сернам қисмлари учун характерлидир; пампа-вулканик жинсларда пайдо бўлган унумдор қизғишқора тупрақларда ўсадиган ғалладош ўт ўсимликлар қопламидан иборат. Пампа ўсимликлари Европанинг мўътадил минтақа даштларида кенг тарқалган ғалладош ўт ўсимликлар туркумларининг Жанубий Америкага хос турларидан таркиб топган. Бу ерда чалов, қорачайир, ёввойи сули турлари учрайди. Пампа билан Бразилия тоғлиги ўрмонлари орасида ўрмондаштга ўхшаш оралиқ типдаги ўсимлик қоплами жойлашган бўлиб, бу ерда ўтлар билан доимий яшил буталар аралаш ўсади. Пампа ўсимликлари энг кўп қирилиб кетган, чунки ҳозирги вақтда пампа ўрнини деярли бутунлай буғдой ва бошқа хил экин далалари эгаллаган.
Пампадан ғарб ва жанубга томон ёғинлар камая бориши му-носабати билан сур-қўнғир ҳамда бўз тупроқларда қуруқ субтропик дашт ва чалачўл ўсимликлари тарқалган; улар орасида суви қуриб қолган кўллар ўрнида пайдо бўлган шўрхоклар учрайди.
Тинч океан соҳилининг субтропик ўсимликлари ва тупроқлари ташқи қиёфасига кўра Европа ўрта денгизи бўйининг ўснмлики ва тупроқ қопламини эслатади: Бу ерларнинг жигар ранг тупроқларида доимий яшил бутазорлар устун туради.
Ж анубий Американинг чекка жануби-шарқи (Патагония) мўътадил минтақанинг қуруқ дашт ва чалачўл ўсимликлари билан характерланади. Бу ерлар аслида Пампанинг ғарбий қисмидаги чалачўлларнинг анча оғир ва совуқ иқлим шароитидаги давомидир.
Марказий Анд тоғлари ўсимликлари. Олдинда қандилсимон кактус ўсиб турибди.
Сур-қўнғир тупроқлар устун туради, шўр босган тупроқлар ҳам кенг тарқалгап. Ўсимлик қопламида ғалладош баланд ўтлар (Роа flabellatq ва бошқалар) ва кўпинча ёстиқсимон шаклга эга бўлган турли хил ксерофит буталар (Bolax, Axorella) ҳамда паст бўйли кактуслар устун туради.
Материкнинг йиллик температура тафовутлари кам ва ёғннлар миқдори анча кўп бўлган океаник иқлимли чекка жануби-ғарбий қисмида намсевар доимий яшил субарктика ўрмонлари ўсади; улар кўп ярусли ва ўсимликлар турига кўра жуда хилма-хилдир. Турларга бойлиги ва ўрмон қопламн структурасининг мураккаблнги жиҳатиДаи улар тропик ўрмонлардан қолишмайди. Бу ўрмонларда лиана, мох ва лишайниклар жуда сероб. Бу ерда Fitzroya, Araucaria ва бошқа турларга кирувчи хилма-хил баланд бўйли нина баргли дарахтлардан ташқари, жанубий бук (Nothophagus), магнолия каби доимий яшил баргли дарахтлар ҳам ўсади. Ўрмонлар тагида қирққулоқ ва бамбук (ғаров) кўп. Намга тўйинган бу зах ўрмонларни очиш, яъни кесиш ва кундаков қилиш анча қийин. Улар катта майдонларда ҳанузгача қўл тегизилмаган ҳолда сақланиб қолган бўлиб, таркиби ўзгармаган ҳолда тоғ ёнбағирларь бўйлаб 2000 м гача чиқиб борган. Бу ўрмонларнинг тупроқлари ўрмон қўнғир тупроқларидир.
Жанубга томон иқлим совиб борган сари ўрмонлардаги ўсимлик турлари камая боради,лианалар, дарахтсимон қириққулоклар ва бамбук (ғаров) учрамайди. Игна баргли дарахтлар (Libocedrus, Podocorpus) кенг тарқалган, бироқ доимий яшил бук ва магнолиялар ҳам сақлагшб қолган. Бу сийрак субантарктика ўрмонларининг тупроқлари подзол тупроқлардир.

ҲАЙВОНОТ ДУНЁСИ.


Жанубий Амерйканинг ҳайвонот дунёси ҳам турларга бойлиги жиҳатидан ўсимлик қопламидан қолишмайди. Материкнинг ҳозирги фаунаси унинг флораси каби бўр даврининг охиридан бошлаб орол тарзда ажралиб қолган ва иқлим кам ўзгарган шароитда шаклланган. Фаунасининг қадимийлиги ва унинг таркибида эндемик формаларнинг кўплиги шундан дарак беради. Шу билан бирга Жанубий Америка ҳайвонот дунёсининг кўпдан-кўп энг қадимий турлари бошқа материкларда ҳам учрайдики, бу ҳол материкла, қуруқлик орқали қадимдан ўзаро боғланганлигидан дарак беради. Фақат Жанубий Америка бнлан Австралиядагина сақланиб қолган қопчиқли ҳайвонлар бунга мисол бўла олади.
Жанубий Америкадаги ҳамма маймунлар кенг бурунли группага киради ва уларнинг тарқалиш ареали тропик ўрмонларгагина тўғри келади.
Жанубий Америка фаунасининг ўзига хос хусусияти-унинг таркибида кавак тишлиларнинг бир отрядга кирувчи уч оиласининг мажудлигидир.
Жанубий Америкада йиртқичлар, туёқлилар ва кемирувчиларнинг кўпдан-кўп эндемик тури, авлоди ва ҳатто оиласи бор.
Жанубий Америка (Марказий Америка билан бирга) Неотропик фауна области сифатида ажратилади ва бу областнннг Бразилия ҳамда Чили патагония под областларига киради.
Нам тропик ўрмонлар ўзига хослиги ва турларга бойлиги билан ажралиб туради; бироқ ҳайвонлар бу ўрмонлар ландшафтида унча катта роль ўйнамайди; чунки улар қалин ўрмонлар орасида яшириниб ёки кўп вақтбаланд дарахтларда яшайди. Ҳайвоиларнинг дарахтларда яшашга мослашганлиги Амазонка ўрмонларининг характерли хусусиятларидан биридир; бу жиҳатдан Амазонка ўрмбнлари Африкадаги Конго ҳавзаси ёки Осиёдаги Малайя архипелаги ўрмонлари ҳайвонларини эслатади.
Жанубий Американипг тропик ўрмонларида кенг бурунли Америка маймунларининг ҳамма тури учрайди ва улар икки мустақил оилани: игрункасимонлар ва цебидларни ташкил этади.
Биринчи оила (игрункасимонлар)га кирувчи маймунлар кичик бўлади. Бу маймунлардан энг кичигининг бўйи 1516 см дан ошмайди, оёқ панжасидаги тирноқлари уларнинг дарахт шохларида мустаҳкам чирмашиб туришига ёрдам беради.
Цебидлар-думининг бақувватлиги билан характерланади; бу маймунлар дарахт шохларига думи билан ёпишиб олади ва уларнинг думи бешинчи панжа вазифасини бажаради. Цебидлар орасида чинқироқ маймунлар авлоди алоҳида ажралиб туради; товуши жуда узоқдан эшитилганлиги учун улар чинқироқ маймунлар деб аталган. Панжаси узун ва эгилувчан ўргимчаксимон маймунлар ҳам кенг тарқалган.
Тропик ўрмонларда ковак тишли маймунлар отряди вакилларидан ялқов маймунлар (Bradypodidai) учрайди. Улар жуда кам ҳаракат қилади ва кўп вақт дарахтларда осилиб ётиб, барг ҳамда новдалар билан озиқланади. Ялқов маймунлар дарахтларда бемалол юради, ерга эса камдан-кам тушади
Баъзи чумолихўрлар ҳам дарахтларда яшашга мослашган. Масалан, тамандуа дарахтда эркин ҳаранат қилиб юради; думи ба-қувват бўлган кичик чумолихўр ҳам кўп вақтини дарахтда ўтказади. Катта чумолихўр ўрмон ва саванналарда тарқалган бўлиб, ерда яшайди.
Субропик ўрмонларда яшовчи мушуксимон йиртқич ҳайвонлар оиласига оцелот, кичик ягуарунди ва катта ҳамда кучли ягуарлар киради. Итсимон ҳайвонлар оиласига кирувчи йиртқич ҳайвонлардам кам ўрганилган ўрмон ёки бутазор ити эътиборга сазовор; у Бразилия, Гвиана, Суринам ва Гайананинг тропик ўрмонларида яшайди. Дарахтларда овқатланадиган ўрмон ҳайвонларига носуха (Nasua) ва кинкажу (Potos flaus) киради.
Жанубий Америкада кам учровчи туёқли ҳайвонларнинг атиги бир неча авлоди бор. Булар орасида тапир (Tapirus terrestris), кичикроқ қора тўнғиз-пекари ва Жанубий Америка найза шохли пакана кийиклари бор.
Амазонка пасттекислиги ва Жанубий Американинг бошқа районлари ўрмонларида яшовчи характерли кемирувчи ҳайвонлардан бири дарахтларда эпчил ҳаракат қилувчи чайир думли жайра-коэнду (Coendy) дир. Бразилия ўрмонларида яшовчи агути (Dasyprocta aguti) тропик экинзорларга катта зарар етказади.
Материкнинг ҳамма жойида, айниқса Амазонка ўрмонларида, сув чўчқаси капибара (Hydrochoerus capibara) тарқалган; у кемирувчи ҳайвонлар орасида энг йириги бўлиб, танасининг узунлиги 120 см га етади.
Жанубий ва Марказий Америка ўрмонларида қопчиқли каламушлар ёки опоссумларнинг турлари бор. Улардан баъзилари думи билан дарахтларда чирмашиб юра олади.
Амазонка ўрмонларида кўршапалаклар ниҳоятда кўпдир; улар орасида иссиққонли ҳайвонларнинг қони билан озиқланувчи турлари ҳам бор.
Ўрмонларда судралувчи ва сувда-қуруқликда яшовчи ҳайвонлар ҳам турларга жуда бой. Судралувчилардан жуда катта сув бўғма илони-анаконда (Eunectes murinos) ва қуруқликда яшовчи боа-констриктор (Constrictor constrictor) ажралиб туради. Заҳарли илонлар, калтакесаклар ҳам кўп. Дарё сувларида тимсоҳлар яшайди. Сув-қуруқликда яшовчи ҳайвонлардан бақалар кўп, улардан айримлари дарахтда яшайди.
Ўрмонларда хилма-хил қушлар, айниқса ранги ярқираб товланувчи тўтиқушлар кўп. Тўтиқушларнинг энг каттаси-ара энг типикдир. Бундан ташқари, чумчуқсимон майда тўтиқушлар ва патлари чиройли ярқираб турувчи яшил тўтиқушлар ҳам кенг тарқалган. Жанубий Америка, жумладан тропик ўрмонлари орнито-фаунасп (қушлари) нинг энг характерли вакиликолибрилардир. Ниҳоятда хилма-хил рангли бу кичик қушчалар гулларнинг нектари (шираси) билан озиқланиши сабабли ҳашарот қуш номини, олган.
Ўрмонларда, шунингдек, жўжаларининг қанотида дарахтга чирмашиб чиқишига ёрдам берадиган тирноғи бўлган гоацинлар (Opisthocomus goatzin), қуёш қарқаси ва қайиқча тумшуқли қарқаралар, ёш буғу, маймунлар, жумладан, ялқов, маймунлар билан озиқланувчи баҳайбат қушлар гарпиялар ҳам яшайди.
Матерпкдаги тропик ўрмонларнинг хусусиятларидан бири-ҳашаротларнинг ниҳоятда кўплигидир; уларнинг кўпи-эндемиклардир. Бу ерда кундузги ва тунги капалаклар, хилма-хил қўнғизлар, чумолилар кўп. Кўпгина капалак ва қўнғизлар ажойиб товланади. Баъзи қўнғизлар кечаси шу қадар ялтираб нур тарқатадики, унинг яқинида китоб-ўқиш мумкин. Капалаклар жуда каттадир; уларнинг энг каттаси-агриппа-қанотини ёйганда узунлиги деярли 30 см га етади.
Ж анубий Американинг тропик ўрмонларида кўплаб чумоли турлари бор. Боғбон чумолилар деб аталувчи чумолилар айниқса ажойибдир, улар дарахт тепасига тупроқ ва эпифит ўсимликлари уруғини олиб чиқиб, ўзига хос боғ бунёд этади. Шунингдек эцитон номли сайёҳ чумолилар ҳам маълум. Улар маълум бир жойга ин қўймай, ўрмон бўйлаб кезиб, ўз йўлидаги майда ҳашаротлар, эндигина тухумдан чиққан қуртлар, ҳатто кичик умуртқали ҳайвонларни қиради. Ўсимликлар, айниқса маданий дарахтларга баргтешар чумолилар катта зарар етказади, улар дарахт баргларини еявериб, уларни қуритади. Аммо чумолиларнинг бир тури Амазонка-ўрмонларида энг кўп тарқалган дарахтлардан бири-цекропияиинг танасига ин қўйиб, бу дарахтни текинхўр ҳашаротлар (паразитлар) дан тозалайди.
Жанубий Америкадаги бирмунча қурғоқчил ва яланг ерлар яъни, саванналар, трбпик сийрак ўрмонлар ҳамда субтропик далар фаунаси қалин ўрмонлар фаунасидан бошқачадир. Бу ерларда йиртқич ҳайвонлардан, ягуардан ташқари пума (у бутун Жанубий Америкада учрайди ва Шимолий Америкага ҳам ўтиб туради), оцелот, патипа мушуги тарқалган. Итсимонлар оиласига кирувчи йиртқич ҳайвонлардан материкнинг жанубий қисми учун ёлли бўри характерли. Текисликлар ва тоғли районларда бутун материк бўйлаб пампа тулкиси, энг жанубда эса магеллан тулкиси учрайди. Туёқли ҳайвонлардан кичикроқ пампа буғуси тарқалган.

Марказий Анд тоғларидаги ламалар.

Саванна, ўрмонлар ва экин далаларида Америка ковак тишли кемирувчилари учинчи оиласининг вакили броненосецлар (Dasypodidae) яшайди; унинг суякдан таркиб топган қаттиқ қалқони (косаси) бор. Броненосецлар хавф туғилса ерга қазиб кириб кетади.
Саванна ва даштларда кемирувчилардан яна вискача ва ер тагида тукотуко учрайди. Сув ҳавзалари қирғоқларида ботқоқлик қундузи ёки нутрия тарқалган, унинг мўйнаси жаҳонбозорида юқори баҳоланади.
Қушлардан кўп сонли тўти ва колибридан ташцари Жанубий Америка туяқуши нанду (Rhea), баъзи бир йирик йиртқич қушлар яшайди. Саванна ва даштларда илон ва айниқса, калтакесаклар кўп.
Африка каби, Жанубий Америка ландшафтининг характерли хусусияти термитлар инининг жуда кўплигидир. Жанубий Амерканинг айрим областлари вақт-вақти билан чигиртка босиб келишидан зарар кўради.
Анд тоғлари фаунаси ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб турадн. Бу фауна материкнинг шарқий қисмида учрамайдиган кўплаб эндемик ҳайвонларни ўз ичига олади. Анд тоғлари областининг ҳамма қисмида туясимон ҳайвонлар оиласининг Жанубий Америкага хос вакили ламалар тарқалган. Ёввойи ламаларнинг икки тури мавжуд; булар-вигонь (викунья-Larna icugna) ва гуанако (L. guanicoe) дир. Илгари индеецлар ламаларни гўшти ва териси учун кўплаб овлаганлар. Бир вақтлар гуанако ламаси тоғлардагина эмас, балки Патагония ясси тоғлиги ва Пампада ҳам яшаган. Эндиликда ёввойи ламалар кам қолган. Индеецлар Анд тоғларида ламанинг икки хонаки турини-асл лама ва альпакуни боқиб кўпайтирадилар. Ламалар (Lama glama) йириқ ва кучли ҳайвонлардир. Унда юриш қийин бўлган тоғ йўлларидан юк ташилади, гўшти ва сути истеъмол қилинади, жунидан дағал газлама тўқилади. Альпаку (Larna pacos) ни фақат майин жуни учун боқиб кўпайтирилади.
Анд тоғларида, шунингдек, кўзойнакли айиқ ва баъзи бир қопчиқлилар яшайди. Илгари кичик эндемик кемирувчи ҳайвон-шиншилла (Chinchilla) кенг тарқалган эди. Унинг сур тусли юмшоқ, ипаксимон мўйнаси энг яхши ва қимматбаҳо мўйналардан ҳисобланар эди. Шу сабабли шиншилла кўплаб овланавериб, ҳозирги вақтда жуда кам қолган.
Анд тоғларидаги қушлар одатда материкнинг шарқий қнсмидаги каби тоғларга хос эндемик авлодлар ва оилалардан иборат. Йиртқич қушлардан бу отрядга кирувчи энг йирик қуш кондор (ultur griphus) катта қизиқиш уйғотади.
Вулканик йўл билан пайдо бўлган Галапагосс ероллари фаунаси ғоят ўзига хослиги билан ажралиб туради; бу фауна таркибида йирик судралувчи ҳайвонлардан қуруқликда яшовчи ба-ҳайбат тошбақалар ва денгиз калтакесаклари-иуганлар алҳида ўрин тутади. Шунингдек турли-туман қушлар ҳам кўп; булар орасида ҳам тропикларга, ҳам Антарктидага хос фауна турлари (тўтиқушлар) ва совуқ оқимлар билан бирга кириб клган пингвинглар, баклан ва бошқалар бор. Сут эмизувчи ҳайвонларнинг тури унча кўп эмас, улардан қулоғи катта тюлень, баъзи бир кемирувчилар ва кўршапалакларни айтиб ўтиш мумкин. Оролга келтирилган кўпгина ҳайвонлар (эчки, ит, чўчқа) ёввойилашиб кетган. Галапагосс ороллари ҳозирги вақтда қўриқхона деб эълон қилинган.


ОДАМ
Жанубий Америкада аҳоли кам ва жуда нотекис жойлашган. Материкнинг фақат чекка қисмларида, асосан Атлантика океани соҳилларида ва Анд тоғларининг айрим районларида аҳоли зич ўрнашган. Шу билан бирга ички районларда, масалан, ўрмон 6ил лан қопланган Амазонка пасттекислигида аҳоли деярли бутунлай йўқ.
Жанубий Американинг туб жой аҳолиси бўлган индеецларнинг қаердан келганлиги масаласида узоқ вақтгача фикрлар турлича бўлган.
Жанубий Америкага Осиёдан монголоидлар эрамиздан тахминан 20-30 минг йил илгари Шимолий Америка орқали келиб ўрнашган, деган қараш энг кенг тарқалган. Лекин, баъзи бир олимлар Жанубий Америка индеец халқлари билан Океания халқларининг баъзи бир антропологик ўхшашликларига (бурнининг япалоқлиги, сочининг тўлқинсимонлиги, соқолининг қалинлиги) ва уларда бир хил меҳнат қуроллари борлигига асосланиб, аҳоли Жанубий Америкага Тинч океан оролларидан келиб ўрнашган, деган фикрни айтадилар. Бироқ, бу фикр тарафдорлари озчиликни ташкил этади. Кўпчилик олимлар Жанубий Америка соҳилида океанияликлар белгиларининг мавжудлигини бу epra Осиёнинг шимоли-шарқи ва Шимолий Америка орқали монголоид халқлар билан бирга Океания ирқининг вакиллари ҳам кириб келиши мумкин деб тушунтиришади.
Жанубий Америка индеецларининг ҳозирги вақтдаги сони, оқлар ҳукмронлик қилган вақтда жуда қисқарган бўлишига қарамай, Шимолий Америкадагидан анча кўп. Баъзи бир мамлакатларда индеецлар ҳозирги вақтга қадар ҳам аҳолининг анчагина процентини ташкил этади. Перу, Эквадор ва Боливияда индеецлар аҳолининг ярмига яқинини ташкил этади, баъзи ўлкаларда эса улар кўпчиликни ташкил қилади. Парагвай аҳолисининг катта қисми келиб чиқишига кўра индеецлардир, Колумбияда ҳам индеецлар кўп. Аргентина, Уругвай ва Чилида индеецлар мустамлакачиликнинг дастлабки давридаёқ деярли бутунлай қириб ташланган эди, ҳозир бу мамлакатларда улар жуда кам. Бразилияда ҳам индеец аҳолиси тўхтовсиз камайиб бормоқда.
Умуман олганда, Жанубий Америка индеецлари ҳали жуда заиф ўрганилган ва ҳозирга қадар уларнинг етарли даражада илмий ҳамда ягона классификацияси йўқ. Жанубий Американинг барча индеец аҳолиси антропологик жиҳатдан бир хил ва Шимолий Америка индеецларига яқин туради. Индеец халқларининг тилларига кўра классификацияси яхшироқ ишланган. Бироқ бу масалада ҳам қабул қилинган бир хил фикр йўқ, чунки Жанубий Америка индеецларининг тили жуда хилма-хил ва улардан кўпи шунчалик ўзига хос тилга эгаки, уларни тил оиласи ёки группасига бирлаштириш мумкин эмас. Бундан ташқари, илгари материкда кенг тарқалган тил оилалари ва айрим тиллар ҳозир деярли ёки бутунлай йўқолди, чунки бу тилларда сўзлашувчи халқлар европаликлар мустамлакачилиги натижаснда ўлиб битди. Бошқалардан ажралган ҳолда яшовчн кўпгина индеец элатлари ва халқлари тиллари ҳозирги вақтга қадарли ҳам деярли ўрганилмай қолиб келмоқда.
Жанубий Американинг тубжой аҳолиси европаликлар мустамлакачилиги бошланиши олдидан ривожланиш даражасига кўра иккита катта группага бўлинар эди. Бу тафовутлар муайян дара-жада ҳозирги вақтгача ҳам сақланиб қолган. Анд тоғларидан шарқдаги ерларда жойлашган халқлар ибтидоий жамоа тузуми босқичпда бўлиб, ҳаёт учун зарур нарсаларини овчилик, балиқ тутиш, мевалар йиғиш йўли билан топар эди. Анд тоғларида ва Тинч океан соҳилларида индеецларнинг юқори даражадаги деҳқончилик ва чорвачилик маданиятига эришган, ҳунармандчилик, амалий санъат ривожланган ва илмий билимларга асос солинган кучли давлатлари ташкил топган эди.
Европаликлар мустамлакачилиги жараёнида ва мустамлакачилар билан бўлган қаттиқ жанглар натижасида индеец халқларининг баъзилари бутунлай қирилиб бнтди, баъзилари эса ўз жойларидан кимсасиз ва ноқулай ерларга сиқиб чиқарилди. Баъзи бир индеец халқлари ўзларининг илгариги жойларида яшаб келмоқда. Лекин, индеецлар ҳамма ҳолларда ҳам Жанубий Америка давлатлари аҳолисининг энг камбағал, ҳуқуқсиз ва эксплуатация қилинувчи қисмиии ташкил қилади. Ҳозирги вақтга қадар ҳам бошқа аҳолидан ажралган ҳолда яшайдиган ва ривожланиш даражаси ҳамда турмуш аҳволи европаликлар бостириб келган вақтдаги даражада қолиб келаётган қабилалар мавжуд. Улар бошқа аҳоли билан деярли бутунлай алоқа қилмайди.
Қуйида индеец халқларининг аҳолиси сони энг кўп ва энг яхши ўрганилган баъзи бир группалари санаб ўтилган. Булар ҳозир ёки илгариги вақтда материк аҳолисининг анчагина қисмини ташкил этган.
Бразилиянинг ички районларида жетил оиласи қабилаларинннг қолдиқлари ҳозир ҳам мавжуд. Европаликлар материкка келган вақтда бу қабилалар Бразилиянинг шарқий ва жанубий қнсмларида яшар эди. Лекин уларни мустамлакачилар мамлакатнинг ички ўрмонли ва ботқоқ босган районларига сиқиб чиқарган. Булар Жанубий Американинг ибтидоий жамоа тузумини ҳозирга қадар ҳам сақлаб қолган ва дайдиб ҳаёт кечирувчи халқларидан биридир.
Жанубий Американинг чекка жанубидаги аҳоли-оловли ерликлар европаликлар келганига қадар тараққиётнинг жуда паст поғонасида эди. Улар кийим тикишни билишмаган, совуқдан ҳайвонлар терисига ўрапиб сақланишган, қуролларини суяк ва тошдан ясашган, гуанако овлаб ҳамда денгиздан балиқ тутиб кун кўришган, денгизга ўйма ёғоч қайиқларда чиқишган. Оловли ерликлар XIX аерда жуда қаттиқ қирғин қилинган ва ҳозир жуда кам сақланиб қолган.
Материкнинг марказий ва шимолий қисмида Ориноко ҳамда Амазонка ҳавзаларида яшаган қабилалар (тўпи гуарани, аравак, кариб тил оиласига мансуб халқлар) тараққиётнинг юқорироқ даражасида бўлган. Улар ҳозир ҳам оддий деҳқончилик билан шуғулланиб, маниок, маккажўхори, пахта етиштиришади. Улар камон ва найза отувчи найдан фойдаланиб ов қилишади, бунда тез таъсир этувчи ўсимлик заҳари кураредан фойдаланишади. Бу халқлар ҳозирга қадар ҳам уруғчилик тузумини сақлаб келади.
А ргентнна Пампаси ва Патагонияда яшаган қабилалар европаликлар келганига қадар пиёда юрувчи овчилар бўлганлар. Испанлар материкка отлар олиб келишди, отлар бу ерда тезда ёввойилашиб кўпайиб кетди. Индеецлар отларни қўлга ўргатишни билиб олдилар ва гуанако овида улардан фойдаланиладиган бўлдилар. Аргентинада капитализм жадал ривожланган даврда испанлар маҳаллий аҳолини қирдилар ва Патагониянинг жанубий чекка қисмидаги ғаллачилик хўжалиги учун яроқсиз ерларга сиқиб чиқардилар. Пампада ҳозирги вақтда маҳаллий аҳоли деярли бутунлай йўқ. Йирик деҳқончилик хўжаликларида чорикор бўлиб ишловчи кичик-кичик индеец тўдаларигина бор, холос.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish