Т. В. Власова материклар табиий географияси



Download 6,85 Mb.
bet34/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Амазония ғарбидаги дарё
А мазонка пасттекислигининг сув-айирғич ерлари қадимги қуруқлик бўлиб, уларда ҳозиргига ўхшаш иқлимий шароит мезозойдаёқ таркиб топган. Бу ерларнинг юзаси қизил рангли қалин латерит нураш пўсти билан қопланган, бу нураш пўсти устида подзоллашган қизил-сариқ латерит тупроқлар таркиб топган.
Амазониянинг сувайирғич ерлардаги ўрмонлари 10-12 ярусли бўлади. Бу ўрмонларда ўсимлик турлари ниҳоятда кўп, баъзи бир турлар сув босадиган ерлардаги ўрмонлар учун ҳам хосдир. Сув-айирғичдаги ўрмонларда кўпчиликни ташкил этувчи дарахтлар группаси йўқ. Ўсимликларнинг турлари ҳаддан ташқари кўп, лекин бирор турга мансуб ўсимлик вакиллари одатда кўп эмар. Юқори яруснинг характерли дарахти бертолетия, яъни кастаньядицд Қастанья билан ёнма-ён баҳайбат сейба, (Cocos, Attalea ва бошқа авлодлардан бўлган пальмалар, лаврлар (дафналар), мирталар, мимозалар оиласига кирувчи дарахтлар ва дуккакликлар ўсади. Бу дарахтларнинг кўпчилигидан қимматли қурилиш материаллари ва ўймакорлик ёғочлари олинади, бошқаларининг меваси овқат учун ва турли хил буюмлар ясаш учун ишлатилади. Дарахтлар тагида тана ва барглари катта бўлган йирик ўт ўсимликлари-баландлиги бир неча метрга етадиган қирққулоқлар, бромегуллилар, йирик ва ранг-баранг бўлиб гулловчи каналар кўп; сув босадиган ерлардаги ўрмонларда учрамайдиган ғаллагуллилар, ситовниклар, марантуслар ўсади. Дарахтларни ва ерларни кўпдан-кўп чирмовиқ ўсимликлар босиб кетган, улар танасининг йўғонлиги ва пишиқлиги арқондан қолишмайди.
Ҳаммаёқни ёппасига қоплаб ётадиган сернам тропик ўрмонлар Амазониянинг типик экваториал иқлим ҳукмрон бўлган ғарбий қисми учун хосдир. Қуруқ давр ҳам бўладиган шарқда ўсимлик қопламининг таркиби ва манзараси ўзгаради. Ўрмонларда баргини тўкадиган турлар пайдо бўлади, сувайирғичларда ўсимликлар типик саванна ўсимликларидир.
Амазониянинг ҳайвонот дунёси умуман бой бўлса ҳам бу бойлик ўрмонларда кўзга унча яхши ташланмайди. Амазониянинг қалин тропик ўрмонлари умуман йирик ҳайвонларга камбағал. Йирик ҳайвонларнинг кўпчилиги ўрмонлар чеккаларида ва дарёлар бўйларида учрайди. Қушлар ва ҳашаротлар, судралиб юрувчилар ҳамда сувда-қуруқда яшовчилар кўпчиликни ташкил этади.
Амазонка дарёси ва унинг ирмоқларининг ҳайвонот дунёси айниқса бой. Дарёларда балиқларнинг 2000 тагача тури, шу жумладан йиртқич пиранье балиқлари, йирик сутэмизувчилар (ламантиналар, чучук сувда яшовчи дельфинлар, сув чўчқаси), судралиб юрувчилар (дарё тошбақаси, кайманлар) яшайди. Дарё ва кўллар бўйида кўп вақт сувда бўладиган бўғма илон-анаконда
Амазонияда аҳоли жуда сийрак жойлашган. Ҳозиргача энг муҳим алоқа воситаси дарёлардир ва муҳим аҳоли пунктлари дарёлар бўйида жойлашган. Аҳоли пунктларининг кўпи йирик ирмоқларнинг Амазонкага қуйилиш жойида ёки дарёларнинг кема қатнови бошланадиган жойлари бўйида ўрнашган. Кейинги йилларда ҳаво транспорти тобора катта аҳамйят касб этяпти.
Ўлкада ишланадиган ерлар кам. Амазонка флорасининг кўп қимматбаҳо ўсимликлари (гевея, какао дарахти, Бразилия ёнғоғи ва бошқалар) Жанубий Американинг кўп ўлкаларида ва бошқа материкларда анча вақтдан бери ётиштириляпти. Бироқбулардан ўз ватанида деярли бутунлай ёввойи ўсимлик сифатида фойдаланилади. Амазонияда ҳозирги вақтга қадар гевеядан каучук шарбати ёввойи ҳолда ўсувчи дарлхтлар танасини тилиб қўйиш йўли билан олинади ва бу қимматли ўсимликни экиб кўпайтириш деярли бутунлай қўлланилмайди; Бразилия ёнуоғини экиб кўпайтириш Малакка ярим оролида жуда кенг тарқалган, Амазонияда эса аҳоли ёввойи ҳолда ўсувчи дарахтлардан тўкилган ёнғоқларнигина териб олади.
Амазониядаги индеец аҳолининг катта қисми кўчманчи ҳаёт кечириб, мевалар териш ёки ёввойи ҳайвонлар, масалан, йирик сутэмизувчи ҳайвонламантиналар, шунингдек, тимсоҳ овлаш билан шуғулланади. Тимсоҳларнинг пишиқ ва чиройли териси қиммат туради. Маҳаллий аҳоли даромадининг манбаларидан бири-тошбақаларнинг мазали ва тўйимли тухумларини йиғишдан келади. Тошбақалар тухум қўядиган ерларда тухумлар сони юзлаб мингга етади.
Аҳолининг анчагина қисми балиқ овлат билан шуғулланади, Амазонка ва унинг ирмоқлари суви балиққа жуда бой.
Шарқий Амазонияда фойдали қазилмалардан нефть ва марганец рудасн топилган ва қазиб олинади. Шунингдек нефтнинг катта запаслари ўлканинг ғарбида-Перуда ҳам бор, бу ерда дастлабки бурғ қудуқлари қазилди.
Трансамазония автомобиль йўли Амазониянинг ривожланишида қудратли омилдир. Лекин бу азтомобнль йўлининг қурилиши табиий муҳитга шундай таъсир кўрсатадики, бу таъсир ажойиб Амазония ландшафтларининг тузалмайдиган кўнгилсиз ўзгаришига олиб келиши мумкин.
ГВИАНА ТОҒЛИГИ ВА ГВИАНА ПАСТТЕКИСЛИГИ
Атлантика океани соҳилидан Ориноко пасттекислигигача ер юзаси кенг зинапоясимон кўтарилган. Денгиз бўйида ботқоқ босган пасттекислик чўзилган, ундан текис, аста-секин кўтарилиб борадиган платога ўтилади. Плато кристалли жинслардан тузилган. Ундан жануби-ғарбда ер юзаси типик кристалл пенеплендан иборат: Пенеплен устидан энг қаттиқ жинслардан тузилган алоҳида қолдиқ қирлар кўтарилган.
Гвиана тоғлигининг марказий қисми энг баланд кўтарилган ва ҳаммадан кўп парчалангай. Усти палеозой эрасининг турли рангдаги қумтошлар ва кварцитлари билан қопланган айрим тоғ массивлари 2000 м дан ошади, тоғликнинг энг баланд массивлари (Рорайма ва Ауянтепуа) эса 2772 ва 2950 м га етади. Массивлаодаги қумтош ва кварцитлар кристалл жинсларни қоплаб ётади. Баъзи жойларда узилмалар орқали чегараланган, баландлиги 2000 м ra етадиган ва ундан ҳам ошадиган грядалар (Пакараима ва бошқалар) рельефда кўзга яққол ташланиб туради.
Э нг баланд тоғ массивларининг курсисимон тепалари ўрмонлар билан қопланмаган ва уларни ташкил этган жинслар ҳар хил рангга эга-кулранг, оқ қизил тусли. Бу тоғлар ёибағрини қоплаб ётган яшил ўсимликлар орасида тоғ жинслари айниқса ранг-баранг бўлиб кўзга ташланади. Горайма қизил тоғ массиви маҳаллий индеец қабилалари орасида муқаддас ҳисобланади ва бу тоғ билан ҳар хил афсоналар боғланган. Ҳозирги вақтга қадар бу тоғга кишилар деярли чиқа олмайди.
Тоғликнинг зинапоясимон тик ёнбағирларидан оқиб тушадиган дарёлар баланд жарликларни кесиб ўтади ва кўп шаршаралар ҳосил қилади тоғликнинг марказий қисмини кесиб ўтадигандарёлардакарони ва унинг энг балагнд массивлардан бошланадиган ва қумтош ҳамда кварцитлардаги тик жарликлардан тушадиган ўнг ирмоқларида жуда катта шаршаралар айниқса кўп.

Гвиана тоғлигининг ички қисмида температура ва ёғинларнинг йил давомида ўзгариши (автор фотоси).
Чурун дарёсининг юқори оқимида унинг устунсимон Ауянтепуа массивидан тушадиган ерида дунёдаги энг баланд Анхель шаршараси (баландлиги 1054 м) бор. Тоғликдан Гвиана пасттекислигига тушадиган дарёларда ҳам шаршаралар кўп.
Потаро дарёсидаги Кайетеур шаршараси Анхель шаршарасидан анча паст (225 м) бўлса ҳам, лекин Ниагара шаршарасидан бир неча баравар баланд ва дунёдаги энг йирик шаршаралардан бири ҳисобланади.
Иқлимдаги асосий фарқлар ёғинлар режимига боғлиқ. Шимоли-шарқда, яъни Атлантика бўйи пасттекислигида ҳамда тоғлик ёнбағирларида ёғинлар бутун йил бўйи ёғади. Салгина сезиладиган кам-ёғин давр куз ойларида экваториал муссон билан шимоли-шарқий пассатлар алмашинадиган вақтга тўғри келади. Жануби-шарқда қисқа муддатли, қуруқ давр жанубий яримшарнинг қиш ойларига тўғри келади, Тоғликнинг ички қисмларида ғарб ва жануби ғарбда қуруқ давр шимолий яримшарнинг қишига тўғри келади, апрелдан сентябргача ёмғир кўп ёғади.
Унча баланд бўлмаган. ерларда ҳарорат бир текис ва юқори (ўртача ойлик температура +26, +28°С) бўлади. Тоғларга кўтарилганда ҳарорат пасаядилекин йиллик ўзгариши бир хилда тураверади. 2000 м га яқин баландликда ҳаво ҳарорати +10, +15С дан ошмайди.
Ўсимликлар қоплами ёғинлар режимига ва ер юзининг денгиз сатҳидан баландлигига боғлиқ. Баландлик минтақалари тоғликнинг жанубий ва жануби-ғарбий қисмларида кўзга айниқса яққол ташланади
Атлантика океани бўйида мангра ўрмонлари тарқалган бўлиб, океандан уэоқлашган сари улар ўрнини тропик ўрмонлар эгаллаб боради. Тропик ўрмонлар ботқоқликлар ва тропик ўсимликлари плантациялари билан бирин-кетин алмашиниб келади.
(Сернам тропик ўрмонлар дарё водийлари бўйлаб ҳам тоғликнинг ички қисмларига кириб боради. Бундай ўрмонлар жанубда тоғ ёнбағирларинн ҳам қоплаган. Бироқ ер юзасининг катта қисмини саванналар эгаллаган, улар тоғликнинг ички қисмидаги ясси платоларда ва тоғ ёнбағирларида 400-500 м баландликкача тарқалган. Саванналарда қалин ва баланд ўтлар орасидан чиройли, баланд пальмалар кўтарилиб туради.
Сернам тропик ўрмонлар ва саванналар баландроқда тоғ тропик ўрмонлари билан алмашинади. Бу ўрмонларнинг флораси жуда хилма-хил, улар орасида чиройли ва ранг-баранг гулловчи ўсимликлар кўп. 2000 м дан юқорида тоғ ўрмонлари йирик ва ранг-баранг гулларга бурканган бутазор ҳамда ўтлоқлар билан алмашган, дарёларда кема қатнаш шароити яхшиланади, кўп жойларда дарёлар ягона алоқа йўли ҳисобланади. Сув қайтгандан кейин унинг ўрнида кенг ботқоқликлар қолади, улар тропик безгак таратувчи ҳашаротлар кўпаядиган манбаларга айланади. Ёмғиргарчилик даврида ўсимликлар қийғос гуллайди, ғаллагулли ўтлар ям-яшил бўлиб ўсиб чиқади, дарахт ва буталар яшил либос кияди.
Жанубга томон дарахтлар тобора кўп майдонни эгаллайди, дарёлар бўйида қалин тўқай (галерея) ўрмонлари чўзилган, булар ўпроқ пальмалардан иборат.
Йилнинг қуруқ даврида сув ҳавзаларининг катта қисми саёзланиб қолади, баъзи вақтда улардаги сув бутунлай буғланиб кеади. Сувнинг буғланиб кетишига шимоли-шарқдан доимо зсиб урадиган қуруқ шамол, ҳаво ҳароратининг баландлиги ва ҳавонинг булутсиз бўлиши қулайлик туғдиради. Кўпчилик дарсларда кема қатнови мумкин бўлмай қолади. Ҳавода чанг кўпаяди, кўп дарахтлар баргини тўкади, ўтлар қовжираб кетади. Дарёлар қайирларидагина баъзи бир дарахтлар яшил рангини йўқотмайди, қурғоқчиликка мослашган кактуслар ва бошқа ўсимликлар ўз қиёфасини сақлаб қолади.
Ориноко текислиги ҳозирги вақтга қадар заиф ўзлаштирилган аҳоли сийрак ўрнашган, фақат айрим жойлардагина ҳайдаладиган ерлар бўлиб, уларда маккажўхори, маниок, пахта, банан етиштирилади. Чорвачилик ривожланган, лекин мол боқишга яроқли ерларнинг кичик қисмидан яйлов сифатида фойдаланилади.
Ориноконинг қуйи қисми водийсида, яъни Венесуэланинг қазилов саноати ривожланган ерида аҳоли анча зич ўрнашган, янги шаҳар ва посёлкалар бунёд этилмоқда, ҳайдаладиган ерлар майдони кенгаймоқда, саваннани асфальтли автомобиль йўллар турли томонга кесиб ўтган.
Бу ернинг ҳайвонот дунёси хилма-хил ва яхши сақланган. Ўлкада йиртқич ҳайвонлардан пума ва ягуар яшайди, улар ёввойи чўчқача (пекар) ва бошқа ўтхўр ҳайвонларнитутиб ейди ҳамда уй ҳайвонларига ҳужум қилади. Дарёлар бўйидаги ботқоқ тўқайларда тапир учрайди, очиқ саванналарда чумолихўрлар ва зерҳлилар яшайди. Саванналарга термитлар уялари хосдир, термитлардан бошқа ҳашаротлар ҳам кўп, улар қуруқ даврда айниқса кўпаяди.

БРАЗИЛИЯ ТОҒЛИГИ


Ўлка табиатининг асосий хусусияти ясси тоғликлар ва курсисимон платоларнинг кўплигига ҳамда субэкваториал ва тропик иқлимларнинг ҳукмронлигига боғлиқдир.
Эрозион жараёнларнинг узоқ вақт давомидаги таъсири ва яқин геологик даврда бўлган тектоник ҳаракатлар натижасида хилма-хил рельеф вужудга келган. Рельефда қадимги кристалл пенепленлар билан бирга чўкинди жинслардан тузилган орол шақлидаги қирлар ҳам, кайнозойда рўй берган ёрилишлар ва кўтарилишлар натижасида вужудга келган вулкан платолари ҳамда палахсали тизма тоғлар ҳам бор.
Тоғликнинг энг баланд қисмлари Атлантика океани яқинида жойлашган бўлиб, ундан фақат камбар чўзилган соҳил орқали ажралган. Деярли ҳамма жойдаги қирғоқда бу ерларда яқинда чўкиш бўлганлигининг излари бор. Баъзи жойларда унчалик катта бўлмаган бармоқсимон шаклдаги кўрфазлар қирғоқни ўйиб кирган, булар қулай гаванлардир. Ана шундай кўрфазлардан бирининг соҳилида Бразилиянинг йирик шаҳри Рио-дежанейро жойлашган. Шаҳардан шимол ва жануб томонларда тоғликнинг чеккаси Атлантика океани қирғоғидан узоқлашади ва бу ерда қумлсқ кенг пляжлар чўзилган. Пляжларни сув кўтарилганда қисман сув босади.

Ориноко текнслиги шарқидаги саванна (автор фотоси).

Б разилия тоғлигининг шарқий ва жануби-шарқий чеккалари Атлантика океани томонидан қараганда баланд ва жуда парчаланиб кетган тоғ системасига ўхшаб кўринади. Шарқий Бразилия қалқони чекка қисмларнинг неогенда парчаланиши ва кўтарилиши натижасида баландлиги 2000 м дан ортадиган тизмалар, яъни Съерралар вужудга келган. Соҳилнинг бундан кейинги чўкиши натижасида Съерралардан калла қандга ўхшаш чўққили ороллар ажраб қолган, булар Рио-де жанейро кўрфази атрофини ўраб туради. Тоғликнинг бу қисми ер бағрида темир ва марганец рудаларининг радиоактив элементлар, олмос ҳамда олтиннинг бой конлари бор.
Марказий районларда цокол (пойдевор) ясси тоғлар жойлашган, буларни дарёлар водийлари чуқур ўйиб кирган.
Ўлканинг ғарбида ва марказий қисмида кристалл жинсларни палеозой ва мезозой эраларининг оҳактош ҳамда қумтош қатламлари қоплаган. Дарёлар буларни тик ёнбағирли курсисимон қирларга (шападаларга) бўлиб юборган. Юқори Парана ҳавзасида кристалл асос юзасини триас даврининг лавалари қоплаб, зинапоясимон платолар рельефини вужудга келтирган. Бу платолар зиналаридан Парана ва унинг ирмоқлари суви отилиб тушиб, остонатошлар ҳамда шаршаралар ҳосил қилган (Игуасу, Сетикедас, Урабуанга ва бошқа шаршаралар). Кристалл плато чеккаларини кесиб ўтувчи дарёларда остонатош ва шаршаралар кўп.
Бразилия тоғлиги ғарб ва шимолда пасттекисликлар билан чегараланган. Тропик ўрмонлар билан қопланган пасттекис ерлар дарёлар водийлари-бўйлаб, тоғликнинг ички қисмларига узоқ кириб борган.
Бразилия тоғлиги субэкваториал ва тропик минтақаларда жойлашганлигидан йил давомида қуёшдан кўп миқдорда иссиқлик олади. Фақат энг баланд Съерралардагина салқинроқ. У ерларда ҳатто ушиқ совуқлар ҳам бўлиши мумкин. Иқлим шароитлари ва шу билан бирга табиий ҳамда маданий ўсимликларнинг ривожланиш шароитлари жойнинг океанга нисбатан қандай жойлашганига ва рельефига (ер юзасининг тузилиши ёғиннинг тақсимланишига таъсир кўрсатади), ёғиннинг йиллик миқдорига, сернам ҳамда қуруқ фаслларнинг узун-қисқалигига энг кўп боғлиқдир.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish