Т. В. Власова материклар табиий географияси


Бразилия тоғлигининг ички қисмида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йил давомида ўзгариши



Download 6,85 Mb.
bet35/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Бразилия тоғлигининг ички қисмида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йил давомида ўзгариши.
Тоғликнинг марказий қисмида йиллик ёғин миқдори (1500- 1200 мм) жанубий ярим шар ёзининг деярли бутунлай тўрт-олти ойига тўғри келади. Январнинг ўртача температураси +25, +27°С, июлнинг ўртача ҳарорати эса +24°С атрофида. Температура фарқлари ана шундай кичик бўлган шароитда йилнинг турли фаслларида ҳароратнинг суткалик ўзгариши амплитудаеи анча катта бўлиши мумкин: қишда жанубдан совуқ ҳаво кириб келиши билан ҳароратнинг суткалик ўзгариш фарқи 25°С га етиши мумкин. Йилнинг ҳатто энг иссиқ ойида ҳам совуқ ҳаво тўлқини келиши билан ҳарорат сутка давомида 15°С пасайиши мумкин.
Шимолда сернам давр анча узоқ чўзилади ва ҳарорат анча бир текис бўлиб, йил бўйи деярли ўзгармайди.
Тоғликнинг ички ва шимолий кисмларидан Амазонканинг Шингу ва Токантинс ирмоқлари оқиб ўтади. Дарё тармоқлари жуда зич, ҳамма оқар сувлар учун ёзгикузги тошқин хосдир, йилнинг бошқа даврида эса сув сатҳи жуда пасайиб кетади. Дарёларда остонатош ва шаршаралар кўплигидан уларда кема қатнай олмайди, лекин сув энергияси запаси жуда катта.
Шарққа томон борилган сари иқлим шароитларининг анчагина ўзгариши кузатилади. Тоғликнинг шимоли-шарқий қисмида сернам давр йилига уч ойгача қисқаради, ёғин миқдори эса 1000- 400 мм гача камаяди, шу билан бирга ёғин миқдори йиллар давомида кескин ўзгариб туради. Жануби-шарқий пассат шамоллари намининг асосий қисмини соҳилда қолдириб, тоғликнинг ички қисмига нисбатан қуруқ ҳолда кириб келади. Экватор ҳавоси тоғликнинг шимоли-шарқий чекка қисмига ҳамма вақт ҳам ўзгармасдан кириб келавермайди.
Шимоли-шарқнинг энг йирик дарёси бўлган Сан-Франсисконинг оқим режими жуда ўзгарувчан, лекин шунга қарамасдан унинг шаршаралари йўқ, айрим қисмларидан кема қатиовида фойдаланилади. Дарёнинг серостона ерларида электр станциялари қурилган. Кейинги йилларда кичик дарёларда суғориш мақ-садларида бир қанча йирик сув омборлари бунёд этилган.
С ьерраларнинг Атлантика океанига қараган ёнбағирларита ва қирғоқ бўйидаги текисликларда ёғин миқдори кескин ортади ва деярли бутун йил бўйи ёғиб туради. Юқори Парана системасига кирувчи кўпдан-кўп дарёлар шу ерлардан бошланади.



Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish