Жанубий Америка фаунистик районлари
Бир вақтлар Жанубий Америка платформасини Африка платформаси билан туташтирган қуруқликда, афтидан, ҳар икки материк учун маркази битта бўлган саванна ва тропик ўрмон флоралари шаклланган; бу флоралар таркибида баъзан бир хил ўсимлик тури ва авлодларининг учраши ҳам шуни кўрсатади. Бироқ мезозой охирида Африка билан Жанубий Американинг бир-биридан ажралиб кетиши ҳар бир материкда мустақил флора комплексларининг рнвожланишига ҳамда Палеотропик вa Неотропик ўсимликлар дунёсининг ажралиб чиқишига сабаб бўлган. Неотропиклар ўсимлик туририга бойлиги ва эндемикнинг юксак даражада (ривожланганлиги билан характерланади; бу хусусият неотропик флоранинг мезозойдан бишлаб тўxтовсиз ривожланганлиги ва турлар пайдо бўлишининг бир қанча катта марказлари мавжудлнги билан боғлиқ бўлган.
Жанубий Америка флорасининг энг муҳим эндемик оилалари ананасдошлар, настурциядошлар, каннадошлар кактусдошлар ва бошқалардир.
ЖАНУБИЙ АМЕРИКАНИНГ БОТАНИК-ГЕОГРАФИК РАЙОНЛАШТИРИЛИШИ.
Энг катта эътиборга сазовор кактусдошлар оиласининг шаклланиш маркази, афтидан, Бразилия тоғлигида бўлиб, улар бу ердан бутун материк бўйлаб тарқалган, плиоценда Панама бўйни вужудга келгандан кейин эса, шимолга ҳам кириб бориб, Мексика тоғлиғида иккиламчи марказ ҳосил қилган.
Жанубий Америка шарқий қисмининг флораси Анд тоғлари флорасига қараганда анча қадимийдир. Анд тоғлари флораси тоғ системасининг ўзи пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда шакллана борган. У қисман қадимги тропик флора элементларидан, кўпроқ эса, жанубдан-Антарктида областидан, шимолдан-Шимолий Амернка Кордильера тоғлари томонидан кириб келган элемент
Антарктика флораси дунёси (ўлкаси)да 40° ж. к. дан жанубда эндемик, турлари бирмунча кам ва анча ўзига хос флора бор. У қадимий Антарктида материгида Антарктида материк музланишлари бошланмасдан олдин шаклланган. Бу флора-иқлим совиган сари шимолга сурилиб, жанубий ярим шардаги айрим жойларда ҳозирги вақтгача сақланиб қолган. У материкнинг жанубий қисмида энг яхши ривожланган. Жанубий Американинг Антарктида флораси, шунингдек, шимолий ярим шарнинг Арктика ва Антарктика оролларида ўчрайдиган баъзи бир биполяр (икки-қутбли) флора турлари билан ҳам характерланади.
Жанубий Америка флораси инсониятга кўплаб қимматбаҳо ўсимликларни берди; бу маданий ўсимликлар фақат ғарбий ярим шардагина эмас, балки ундан ташқарида ҳам тарқалган. Булар-дан энг биринчиси картошка бўлиб, у қадимда дастлаб Перу ва Боливия Анд тоғларида 20° ж. к. дан шимолда, шунингдек, Чилида 40° ж. к. дан жанубда, жумладан Чилоэ оролида ҳам етиштирилган. Анд тоғлари помидор, ловия ва қовоқнинг ватанидир. Ҳозиргача маккажўхорининг асл ватани ва ёввойи аждоди узил-кесил аниқланган эмас, бироқ у неотропик флора ўлкасидан тарқалганлиги шубҳасиз. Жанубнй Америка, шунингдек, энг қимматбаҳо каучуклик ўсимлик-гевеянинг, шоколад ва хин дарахтлари, маниок ҳамда бутун ер шарининг тропик областларида етиштириладиган бошқа кўплаб ўсимликларнинг ватанидир. Жанубий Американинг инсон ҳали ҳам нисбатан кам ўзгартирган, ниҳоятда бой ўсимлик дунёси жуда катта табиий бойликлар-озиқ-овқат, ем-хашак, техника экинлари ва доривор ўсимликларнинг битмас туганмас манбаидир.
Жанубий Америкада Африкада учрайдиган деярли барча хил тупроқ ва ўсимлик қоплами типлари бор. Бироқ бу материкдаги флоранинг нисбати ва турлари таркиби бир-биридан фарқ қилади. Африкадаги асосий ўсимлик типи саванна бўлса, Жанубий Американинг ўсимлик қопламида тропик ўрмонлар айниқса харак-терлидир; турларга бойлиги жиҳатидан ҳам, эгаллаган майдонининг катталиги жиҳатидан ҳам Ер шарида бу тропик ўрмонларга тенг келадигани йўқ.
Ж анубий Американинг подзолсизлашган тупроқларидаги А. Гумбольдт гилея (ҳилея) деб атаган, Жанубий Америкада эса сельвас деб аталадиган нам тропик (экваториал) ўрмонлар Амазонка пасттекислигининг катта қисмини, Ориноко пасттекислигининг унга туташ районларини ва Бразилия ҳамда Гвиана тоғлик-ларининг ён бағирларини эгаллайди. Шунингдек, улар Тинч океан соҳил бўйи полосасининг Қолумбия билан экватордаги қисмлари учун ҳам характерлидир. Шундай қилиб, нам экваториал ўрмонлар экваториал иқлимли областларда тарқалган, бундан ташқари, бу ўрмонлар Бразилия ва Гвиана тоғликларининг Атлантика океанига қараган ёнбағирларида, йил бўйи пассат ёмғирлари кўп бў-ладиган юқори географик кенгликларда ҳам ўсади.
Жанубий Америка гилеялари турлари таркиби ва ўсимлик қопламининг қалинлиги (зичлиги) жиҳатидан ер шаридаги энг бой ўсимлик типидир. Улар ўрмонларининг анча балаидлиги ва мураккаблиги билан характерланади. Ўрмоннинг дарё сув босмай-диган жойларида яруслар сони 12 тага ва баланд дарахтларнинг бўйи 80 ва ҳатто 100 метрга етади. Жанубий Америка гилеяларидаги ўсимлик турларининг 1/3 қисмидан ортиғи эндемик бўлиб, улар. турларга ниҳоятда бойдир. Бу жиҳатдан Америка гилеялари Африка ва ҳатто Жануби-Шарқий Осиёнинг нам тропик ўрмонларидан ҳам олдинда туради. Урмонларнинг юқори ярусини пальмалар ташкил этади, улар орасида пальмаларнинг (Attalea) винобоп пальма (Raphia vini fera), улкан сейба (Ceiba pentandra) каби турлари бор. Америка учун типик бўлган дарахтлардан қимматбаҳо ва жуда ёғли ёнғоқ берувчи бертолеций (Bertolletia excelsa) ни айтиб ўтиш лозим.
Жанубий Америка тропик ўрмонлари учун гуллари ва меваси бевосита танасида ўрнашган шоколад дарахти (Theobroma) турлари ҳам характерлидир.
М аданийлаштирилган шоколад дарахти (Thoebroma сасао) нинг қимматбаҳо озуқа моддаларга бой ва одам организмини мустаҳкамловчи меваси шоколад тайёрлашда хом ашё сифатида ишлатилади. Бу ўрмонлар-каучук берувчи гевея (Неоеа brasiensis) нинг ватанидир. Жанубий Американинг тропик ўрмонларида баъзи дарахтлар билан чумолиларнинг симбиозини кузатиш мумкип. Бундай дарахтлар орасида цекропит (Cecropia) нинг бир неча тури бор.
Жанубий Американинг нам тропик ўрмонларп ярқироқ ва чиройли гуллайдиган лиана ва эпифитларга айниқса бойдир. Булар орасида кучалагулдошлар, ананасдошлар, қирққулоқ турлари ва гўзаллиги ҳамда гулларининг тиниқ рангига кўраўзига хосорхи-деялар бор. Нам тропик ўрмонлар тоғ ёнбағирлари бўйлаб тахминан 1000-1500 м гача чиқиб боради ва унча ўзгармайди.
Иқлим ўзгарган сари, яъни қурғоқчил фасл бўладиган жойларга ўтиш билан нам тропик ўрмонлар саванналар ва қуруқ тропик ўрмонлар билан алмашинади. Бразилия тоғлиғида саванна-лар билан нам тропик ўрмонлар ўртасида деярли соф пальма ўрмонлари полосаси бор. Саванналар Бразилия тоғлигининг катта қисмида, асосан унинг ички районларнда тарқалган. Бундан ташқари, улар Ориноко пасттекислигининг катта қисмларини ва Гвиана тоғлигининг марказий районларини эгаллаб ётади.
Бразилияда қизил латерит тупроқлардаги типик саванналар «кампос» дейилади. Ундаги ўт ўсимликлари Paspalum, Andropogon Aristuda дуккакликлар ва мураккаб гуллилар авлодига кирувчи баланд бўйли ғалладош ўтлардан иборат. Дарахт ўсим-ликлари бутунлай йўқ ёки танаси соябонсимон мимозалар, дарахтсимон кактуслар, молочайлар ва бошқа хил ксерофитлар билак суккулентларнинг якка тупларидан ташкил топган.
Бразилия тоғлигининг қурғоқчил шимоли-шарқида катта майдонларни «каатинга» қоплаган; «каатинга» деб, қурғоқчиликка чидамли дарахт ва буталардан ташкил топган сийрак ўрмонга айтилади. Бу дарахт ва буталарнинг кўпи қуруқ фаслда баргини
Do'stlaringiz bilan baham: |