Амазонка дарёсининг Перу Анд тоғларидан бошланиши.
А мазонканинг қуйи оқимида унинг режими ва қирғоқларининг шаклланишига сув қалқишлари катта таъсир кўрсатади. Океан сувининг қалқиб кўтарилишидан ҳосил бўлган тўлқин дарёнинг чоқори оқимига томон 1400 км кириб боради; тўлқиннинг баландлиги дарё этагида-1,5 м дан 5 м га етади. Бу тўлқин оқимга қарши йўналишда жуда катта тезлик билан кириб бориб, қумлоқ саёзликларда кучли мавж ҳосил қилади ва қирғоқларни емиради. Маҳаллий аҳоли бу ҳодисани «поророка» ёки «амазуну» деб атайди.
Игуасу шаршараси.
Амазонка йил бўйи серсувдир. Дарё сув сатҳи йилига икки марта анча кўтарилади. Бу максимумлар шимолий ва жанубий ярим шарлардаги ёмғирли мавсумлар билан боғлиқдир. Амазонка-да сувнинг энг кўпайиши жанубий ярим шардаги ёмғирли фасл (май) дан кейинги, яъни сувнинг асосий қисмини ўнг ирмоқлари келтирадиган вақтга тўғри келади. Бунда дарё суви қирғоқлардан тошиб кетади ва ўрта оқимида жуда катта территорияни сув босиб, гўё ўзига хос жуда катта ички кўл ҳосил қилади. Сўнгра сув сарфи тобора камая бориб, дарё ўз ўзанидан оқади. Дарё сув сатҳи август ва сентябрда энг пасаяди, сўнгра иккинчи максимум бошланади; бу максимум шимолий ярим шардаги ёзги ёмғнрлар мавсуми билан боғлиқдир. Амазонкада ёзги ёмғирлар мавсуми бир оз кечикадн ва тахминан ноябрга тўғри келади. Ноябрдаги максимум май ойидаги максимумдан анча кучсиз.
Дарёнинг транспортдаги аҳамияти жуда катта, Амазонка бир қанча областларда Амазонка пасттекислигининг ички қисмларини Атлантика соҳиллари ва мамлакатнинг бошқа қисмлари билан боғловчи бирдан-бир сув йўлидир. Манаус шаҳригача Амазонкадан океан кемалари кириб кела олади. Шундан кейин дарёнинг бош ўзани катта кемалар учун саёзлик қилади. Дарё ўзаги тагида қаттиқ жинслар тўпланиши натижасида, унинг чуқурлиги атиги 7 м ни ташкил этади. Дарёнинг Рио-Пара деб аталувчи жанубий ўзаги бир оз чуқурроқ бўлиб, унга океан кемалари кира олади. Бразилиянинг катта порти Белен шу ўзак соҳилида жойлашган.
Амазонка ҳавзаси дарёлари катта сув запасларига эга, бироқ улардан жуда суст фойдаланилмоқда. Амазонканинг кўп ирмоқлари пасттекисликка оқиб тушар экан, Бразилия ва Гвиана тоғ-ликларининг тик чеккаларини кесиб ўтиб, катта-катта шаршаралар ҳосил қилади. Булардан энг каттаси Мадейра дарёсидаги Сан-Антонио шаршарасидир.
Жанубий Американинг иккинчи катта дарё системаси Ла-Плата бўлиб, у Парана, Парагвай ва қуяр жойи Парана билан бир-лашиб кетган Уругвай дарёларидан ташкил топган. Ла-Плата системасининг номи Парана билан Уругвайнинг Ла-Плата номли жуда катта эстуарийси номидан олинган; бу эстуарийнинг узунлиги-320 км га, кенглиги эса қуйилиш жойида 220 км га тенг. Бутун система ҳавзасининг майдони 4 млн км2 дан ортиқ, Парананинг узунлиги эса турли манбаларга кўра 3300 км дан 4700 км гача.
Парананинг бош ирмоқлари Риу-Гранди билан Паранаиба Бразилия тоғлигида жойлашган. Системанинг кўпгина бошқа ирмоқлари ҳам шу ердан бошланади. Улар барчаси юқори оқимида жуда серостона бўлиб, бир неча катта шаршара ҳосил қилади. Энг катта шаршаралар Парана дарёсидаги Сети-Кедас (Гуайра) ва Парана дарёсининг Игуасу ирмоғидаги баландлиги 80 м ли Игуасу шаршарасидир.
Парана қуйи оқимида типик текислик дарёсидир. Сув сарфи-нинг энг кўпайиши май ойида Бразилия тоғлигида ёғадиган ёзги ёмғирлар билан боғлиқдир. Ла-Плата системаси ва Ла-Плата дарёсининг ўзининг кема қатновидаги аҳамияти жуда каттадир.
Жанубий Американинг учинчи катта дарёси Ориноко. Унинг узунлиги 2500 км, ҳавзаси майдони 1 млн км2 дан ортиқ. Ориноко Гвиана тоғлигидан бошланади. Унинг бошланиш жойини французлар экспедицияси яқинда-1954 йилда топган ва ўрганган.
Ориноко Касикьяре дарёси орқали Амазонканинг ирмоғи Риу-Herpy билан қўшилган бўлиб, Ориноконинг юқори оқимидаги сувнинг бир қисми Рио-Негруга оқиб кетади. Бу ер шаридаги энг катта дарё бифуркациясига яққол мисолдир. Ориноко Атлантика океани яқинида узунлиги 200 км га етадиган катта дельта ҳосил қилиб тугайди.
Ориноко режими бир текис эмас. Дарё сув сатҳи бутунлай ёмғирга боғлиқ; ёмғир ҳавзасининг шимолий қисмида ёзда (майдан сентябргача) ёғади. Оринокодаги сентябрь-октябрга тўғри келувчи максимум жуда яққол акс этади. Дарёнинг ёзги ва қишки сув сатҳидаги фарқ 15 м га етади.
Жанубда кўллар унча кўп эмас. Материкдаги кўллар пайдо бўлишига кўра тектоник, музлик, вулкан ва лагуна кўлларидир. Анд тоғларининг турли қисмларида кичикроқ музлик ва вулкан кўллари бор. Энг катта музлик кўллари ва музлик-тектоник кўллар Жанубий Анд тоғларининг ғарбий қисмидадир.
Материкдаги энг катта Титикака кўли Анд ясси тоғлигида 3800 м баландликда Перу билан Боливия чегарасида жойлашган. Унинг майдони 8300 км2, энг чуқур жойи-304 м. Кўл қирғоғида террасалар ҳосия бўлган, улар кўл сатҳининг бир неча бор пасайганлигидан далолат беради. Кўл суви янада саёзроқ бошқа тектоник кўл-Поопога оқади. Шу сабабли Титикака кўлидаги сув чучук, Поопо суви эса жуда шўр.
Анд тоғларининг ички платоларида ва Гран-Чако текислигида тектоник йўл билан пайдо бўлган саёз оқимсиз ва шўр кўллар кўп. Бундан ташқари шўр босган-ботқоқликлар ва шўрхоклар (саларес) ҳам тарқалган.
Атлантика океани ва Кариб денгизининг пастак қирғоқларвда катта-катта лагуна кўллар жойлашган. Бу лагуналардан энг каттаси шимолда, Анд тоғ тизмалари орасидаги кенг ботиқдадир. Маракайбо деб аталувчи бу лагуна Венесуэла қўлтиғи билан туташган. Бу лагунанинг майдони 16,3 км2, узунлиги-220 км. Лагунадаги сув деярли чучук, бироқ океан суви қалқиб кўтарилганда лагуна сувининг шўрлиги анча ортади.
Материкнинг жануби-шарқида Атлантнка океанидан деярли узилиб қолган лагуналар бор. Булардан энг катталари-Патус ва Мирин.
ТУПРОҚЛАРИ ВА ЎСИМЛИКЛАРИ
Ж анубий Америка тупроқ-ўсимлик зонал типининг анча хилма-хиллиги ва ўн минглаб ўсимлик ўз ичига олувчи флорасининг ниҳоятда бойлиги билан ажралиб туради. Бу хусусият Жанубий Американинг шимолий ярим шардаги субэкваториал минтақа билан жанубий ярим шардаги мўътадил минтақа орасида жойлаш-ганлиги, шунингдек, материкнинг ривожланиш хусусиятлари билан боғлиқдир; Жанубий Америка материги аввалига жанубий ярим шардаги материклар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда, кейинчалик эса-катта қуруқлик массивларидан бутунлай ажралган ҳолда ривожланди. Материкнинг Панама бўйни орқали Шимолий Америка билан бўлган алоқаси бундан мустаснодир.
Жанубий Американинг 40° ж. к. гача бўлган катта қисми Марказий Америка ва Мексика билан бирга Неотропик флора дунёси (ўлкаси)ни ташкил этади. Материкнинг жанубий қисми Антарктика (Голантарктика) флора дунёси (ўлкаси)га киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |