Т. В. Власова материклар табиий географияси


Вайоминг ҳавзасидаги базальт устун



Download 6,85 Mb.
bet18/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Вайоминг ҳавзасидаги базальт устун.
Жануби-шарқда Катта Ҳавзага баландлиги 2000 м дан ортиқ бўлган Колорадо платоси келиб туташади. Унинг фундаменти то-кембрий матаморфик ва кристалли жинсларидан таркиб топган бўлиб, улар устида куйи палеозойдан то антропогенгача бўлган ёшдаги чўкинди жинслар қатламлари горизонтал ётади. Плато заминида чўккан ва қадимги чўкинди жинслар қоплами билан кўмилиб қолган токембрий ўрта массиви жойлашган. Неогенда бутун плато бирмунча кучли деформациялар таъсирида бўлиб, бунда вулканик ҳаракатлар ҳам бўлган. Бу деформациялар ясси тоғлик ер юзаси парчаланиб, сойлик ва баланд платолар ҳосил бўлишиг олиб келган; бу платолардан айрим вулкан тоғлари қад кўтарган Ясси тоғлик геологик тузилишининг барча хусусиятлари уни турли йўналишда кесиб ўтган чуқур дарё каньонларида яхши кўриниа туради. Бу каньонлар ҳозиргига қараганда анча серсув бўлгаД дарёлар неоген даврида тобора кўтарила борган тоғларни кесиб ўтиши натижасида пайдо бўлган. Колорадо дарёси каньони айниқса ҳайбатлидир. Катта Каньон номи билан машҳур бу каньон ҳақиқатан ҳам Шимолий Америкадаги энг ажойиб табиий ҳодисалардан биридир.
Катта Каньоннинг узунлиги 350 км, энг чуқур жойи 1800 м, кенглиги баъзи жойларда салкам 25 км келади. Бу ўлкан водийнинг зинапоясимон ёнбағирлари деярли тик жарлик ҳосил қилган, тор эгри-бугри ўзани эса кристалли заминни ўйиб киргак. Эрозия каньон деворларидан минора, ўткир учли чўққи . ёки ажойибғаройиб харобалар кўринишида кўплаб қолдиқ шакллар ҳосил қилган; булар каньоннинг умумий манзарасига янада афсонавий тус беради.
Катта Ҳавза каби Колорадо платоси ҳозирги рельефининг шаклланишида нураш процесслари ва шамолнинг иши жуда кат та роль ўйнайди. Улар чўл иқлими шароитида бўлак жинсларнинг жуда катта уюмлари ва ажойибғаройиб-рельеф шаклларини ҳосил қилган. Платонинг жанубий қисмида серманзара чўл номи билан машҳур анча катта район бор. Шамоллар бу ердаги ярақлаб турувчи оқ, қизил, тўқсариқ ва сарғиш жинсларда шамоллар иши ва нураш натижасида кўприксимон, дарвозасимон, ғорсимон; ер ости йўлакларига ўхшаш ва бошқа хил ажойиб рельеф шакллари вужудга келгаи.
Колорадо платосига жануби-ғарбдан қум ва шағаллар билан қопланган пастак чўл платолар, Колорадо дарёсидан ғарбда Мохаве чўли, шарқда эса Хила чўтш туташган. Мохаве чўлида Калифорния қўлтиғидан шимолроқда Империя водийси деб аталадиган ва таги океан сатҳидан 78-85 м паст ботиқ. бор. Бу ботиқ билан қўлтиқ орасида Колорадо дарёси ётқизиқларидан ҳосил бўлган пасттекислик жойлашган. Дарё ҳозир ҳам вақт-вақти билан таби-ий тўғонни бузиб пастда жойлашган водийни сув босади.
Шарқдан. областга Қояли тоғлар системаси туташган бўлиб, структурасига -кўра шу системанинг шимолроқдаги қисмларидан кескин фарқ қилади. Қоял .ғларнинг нанубий қисми қадимгк платформанинг чеккаси активлашиши натижасида пайдо бўлган типик эпиплатформа тоғлардан иборатдир, Қояли тоғлар билан шарқдаги текислик орасидаги чегара аниқ акс этмаган. Тоғлар баланд девор каби шимолдан жанубга томон баланд тизмалар тарзида чўзилган бўлиб, бу тизмаларнинг баландлиги кўп жойларда 4000 м дан ортади.
Тоғлар Миссуридан жанубга томон музлик эрозияси таъсирида кучли ўйилган. Улар атрофдаги текисликдан 1200-1500 м дан баланд жуда тик жарлик ҳосил қилиб қад кўтарган. Эрозия натижасида ҳосил бўлган устунлар ва пирамиДалар шаклидаги кўплаб қолдиқ қирлар тоғларнинг олд чеккасини ажратиб туради. Тоғлар баъзи жойларда супасимон платоларни эслатади; бу платолардан ясси сойликлар ўтган. Плато юзасида музлик ётқизиқларидан иборат бўлак жинслар уюлиб ётибди, ёнбағирларни кўплаб қир ва чуқур дарё водийлари кесиб ўтган.
Миссури дарёси ва унинг йеллоустон ирмоғининг водийси бу райондаги энг катта ва аҳамиятли водийдир. йеллоустоннинг юқори оқимида АҚШ нинг энг қизиқарли районларидан бири Йеллоустон миллий парки бор.
Тахминан 43° ш. к. билан 41° ш. к. орасида, Вайоминг ҳавзасида бутун Қояли тоғлар системаси тобора пасая боради. Бурмаланган тоғлар чўкиб, қалинлиги бир неча минг метрли бўр даври ва кайназой горизонтал қатламлари тагида давом этади. Булар орасида кристалли ва чўкинди жинслардан тарқиб топган ҳамда букилиб тоғ занжирлари ёки эрозия натижасида силлиқланган ўлкан базальт устунлари ороллар тарзида тикқад кўтариб туради. 41° ш. к. дан жанубда тоғ занжирлари яна баландлашиб, 3000-4000 м га етади.
Қояли тоғлар жанубий қисмида ўқ зонаси кристалли жинслардан, қанотлари эсачўкинди жинслардан тузилган антиклинал тоғ тизмалари системасидан иборат. Булар орасидаги энг катта тизмалар-Олд тизма, Ларами, Сангрё-де-Кристо ва бошқалар бўлиб, уларнинг баландлиги 4000-4300 м га етади (Эльберт то- ғининг баландлиги 4399 м). Бу тизмалар орасида кенг бўйлама водийлар жойлашган бўлиб, маҳаллий халқ уларни парклар деб атайди. Улар рельефи билангина эмас, балки ўрмонларининг йўқлиги билан ҳам ўрмонли тоғ тизмаларидан кескин ажралиб туради. Баланд тизмалар музлик ва сув эрозияси таъсирида ўйилиб кетган. Кўпдан-кўп тизмаларни чуқурлиги баъзан 1500 м га етадиган кўндаланг водийлар кесиб ўтган. Бўлакли (чақиқ) жинслар ёмғир сувлари билан водий бўйлаб пастга тушиб келади. Юқорида айтиб ўтилганидек, область иқлими қурғоқчил бўлиб, Қояли тоғларнинг чекка ғарбий қисми ва шарқий ёнбағридагина ёғингарчилик кўп тушади. Иқлим шароитининг ўзгариши ғарбдан шарққа томон юрилганда шимолдан жанубга томон юрилгандагига қараганда анча яхши сезилади.
Область ғарбий чеккасининг иқлими ўрта денгизбўйи иқлимига яқин субтропик иқлимдир. Бироқ рельеф хусусиятлари ва Кали-форния совуқ оқимининг таъсири район иқлимига шундай хусуси-ятлар берадики, бу хусусиятлар уни Европа Ўрта денгизбўйи иқлимидан фарқ қилдиради.
Ёғинлар асосан қишда ёғади. Қирғоқ зонасининг шимолий қисми энг сернам бўлиб, бу ерга 2000 мм гача ёғин тушади. Жанубда, Лос-Анжелос районида, ёғинлар миқдори 400 мм гача камаяди. Калифорния водийсида ҳам йиллик ёғин миқдори шимолдан жанубга томон камаяди, бироқ бу ерда ёғинлар миқдори қ ирғоқ полосасидагнга қараганда ёппасига камаяди. Водийнинг шимолида 750-1000 мм, жанубида эса атиги 200 мм ёғин тушади, шу сабабли бу ерларда фақат обикор деҳқончилик қилиш мумкин.

АҚШнинг жануби-ғарбий соҳилида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йиллик ўзгариши.


Сьерра- неваданинг ёнбағирларида,айниқса унинг ғарбий ёнбағирларида, йиллик ёғин миқдори яна ошиб, 1000 мм ra етади ва ундан ҳам ортади. Ёғинлар максимуми қишга тўғри келиши сабабли уларнинг кўп қисми Сьерра- Невадада қор тарзида тушади. Айрим жойларда қор қопламннинг қалинлиги 10 м га етиб, унинг оғирлигидан катта-катта дарахтлар синиб тушади.


Совуқ Калифорния оқими температуранинг ўзгарпшига анча таъсир кўрсатади. Соҳилбўйи районларда энг иссиқ ойнинг ўртача температураси ҳамма жойда+20°С дан паст. Ёз Европанинг шу кенгликдаги бошқа жойларига қараганда анча салқин. Совуқ ойларипнг ўртача температураси + 10°С.
Калифорния водийсида океаннинг температурага таъсири де-ярли билинмайди. Июль ойининг ўртача температураси водийнинг шимолий қисмида +27, +28°С, жанубий қисмида эса +35СС, энг совуқ ойнинг ўртача температураси +7, +8°С.
Сьерра-невада тоғлари ёнбағирларининг энг баланд қисмида қор йил бўйи ёғади, тоғларнинг шймолий қйсмида эса кар музликлари бор. Сьерра-неваданинг шарқий ёнбағирлари ғарбий ёнбағнрларига қараганда анча қуруқ, ички платоларнинг бутун терри-торияси эса қурғоқчил, кескин континентал иқлими билан ажралиб туради. Платога ёғинлар кам тушади, чунки тоғлар нам шамолларнинг ғарбдан шарққа қараб келишини қийинлаштиради. Ёғинлар максимуми қишга тўғрй келади ва улар асосан қор тарзида ёғади. Денгиз сатҳидан пастда жойлашган сойликлар, чуқур каньонлар ва ботиқларга йилига 200 мм дан ёғин ёғади. Ёзда ёмғирлар ондасонда ва жала тарзида ёғади, шуниси ҳам борки, кўпинча ёмғир томчилари ер юзасига етиб келмай буғланиб қстади.
Температура ички платоларда жуда кескин ўзгариб туради. Ёзда уларнинг ер юзаси тахминан Саҳрои Кабирдагидек исиб ке-тади. Ботиқларда айниқса жазирама иссиқ бўлади. 1913 й. Ажал Водийсида соя жойда +56,7°С ли температура қайд қилинган (узоқ вақт бу температура ер шаридаги абсолют максимум ҳисоблапиб келган). Қечаси ер юзаси-ҳавога кўп миқдорда иссиқлик беради, натижада температура ўнлаб градус пасайиб кетади. Қишда ясси тоғликларнинг катта қисмида ўртача температура 0°С ат-рофида бўлиб, ҳатто ушуқ совуқлар бўлиб туради.
Қояли тоғлардаги тизмалар ёнбағрига ғарбий ёнбағирлар вя ички сойликларга қараганда ёғин анча кўп тушади. Атлантикадан келадиган ҳаво оқимлари таркибидаги намни конденсацияловчи шарқий ёнбағирларда йилига тахминан 700-800 мм ёғин тушади. Бу миқдор дарахтлар ўсиши учун бемалол етади. ёпиқ сойликлар ва ғарбий ёнбағирлардаги ёғинлар миқдори 300-400 мм дан ошмайди. Шимолда, қояли тоғларнинг этаклари яқинида январнинг ўртача температураси -20°С, июлнинг ўртача температураси тахминан +20°С. Жанубда энг совуқ ойнинг ўртача температураси 0°С га яқин, энг иссиқ ойнинг ўртача температураси эса +30°С га етади. Тоғлар анча совуқ. Қор чизиғи шимолда салкам 3000 м, жанубда эса салкам 4000 м баланддан ўтади. Музликлар жанубда бирмунча кичик бўлиб, шимолда, барчаси кар типида бўлишига қарамай, анча каттадир.
Областнинг геоморфологик ва иқлимий шароити гидрография тармоқларининг зич бўлиши.га имкон бермайди. Тоғ тизмаларининг ғарбий ва шарқий чеккаларидангина кўпдан-кўп дарёлар бошланади. Кордильера тоғлариюшг бу қисмида асосий сувайирғич Қояли тоғлардан ўтади. Шимолий Американинг катта дарёларимиссури, Риогранде ва Калорадо баланд тоғ зонасидан бошланади. Бу дарёлар ва уларнинг ирмоқлари қор-ёмғир аралаш сувлардан, шимолда эса, музлик сувларидан тўйинади. Режими беқарор ва оқими унча катта бўлмаган -сўпданкўп кичик дарёлар бутунлай ёмғир сувларига боғлиқдир. Бу дарёларнинг айримлари кучли ёмғирлардан кейингина тўлиб оқадиган ва бу вақтда атрофни қаттиқ емириб кетадиган вақтинчалик сув оқимларидан иборат. Дарёлар суви Қояли тоғларнинг қуйи минтақаси ва водийларда суғориш учун кенг фойдаланилади.
АҚШ нинг жануби-ғарбидаги Сьерра-невада тизмаси ҳам катта гидрография тугуни ҳисобланади. Унинг ғарбий ёнбағирларидан музликлар ёки қорлар эришидан сув оладиган кўплаб дарёлар оқиб тушади. Энг катта дарёлари-Сакраменто ва Сан-Хоакин Калифорния водийсидан оқиб ўтиб Сан-Франциско қўлтиғига қуйилади. Кичикроқ дарёлар Қирғоқтизмаларидан бошланиб, Тинч океанга қуюлади. Дарёларнинг кўп қисми ёзда тоғларда қор эриганда, соҳилдаги дарёлар эса қишки ёмғирлар даврида тошади.
Сьерра-невада тизмасидан оқиб тушувчи дарёлар жуда катта хўжалик аҳамиятига эга. Калифорния водийси интенсив субтропик деҳқончилик райони бўлиб, деҳқончилик деярли ҳамма жойда ерларни суғоришни талаб қилади.
Д еярли бутун Катта Ҳавза дарёлари океанга оқиб чиқмайди ва, умуман, ер усти дарёлари ҳзмда қолдиқ кўлларининг жуда-кўплиги билан характерланади. Кўлларнинг кўпи оқмас бўлиб, суви анча шўр. Улардан энг каттаси 1300 м баландда жойлашган Катта Шўр кўл муфассал текширилган. Унинг чуқурлиги атиги 5 м бўлиб, сув сатҳи доим ўзгариб туради, ўтган аер ўрталаридан бери сув сатҳи 5 м пасайди. Кўл сувининг шўрлиги 277 ‰ га етади. Кўл қирғоқлари ва лагуналарда доимо ош тузи ва глаубер тузи тўпланади; бу тузлар қазиб олинмоқда. Катта Ҳавзанинг баъзи бир кўллари, масалан Юта кўли оқади, унинг суви шўрланган эмас ёки кам шўрланган.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish