Алясканинг шимолий соҳилида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йиллик ўзгариши.
Бундай пасттекисликлар Юкон дарёси ёқасида, унга Поркьюпайн, Танана ва Кою-кук ирмоқлари қуйилиш жо-йида, шунингдек, Кускоквим қўлтиғига қуюлувчи Кускоквим дарёси бўйида жойлашган. Беринг денгизн соҳидида, Юкон ва Кускоквим дарёларининг этаклари орасида ҳам жуда катта ясси пасттекислик жойлашган.
Баланд ички тоғ занжирлари шимол ва шарқда Юкон платоси билан тугайди. Шимолда кенглик йўналишида кам ўрганилган Брукс эпиплатформа тоғлари чўзилиб кетган. Уларнинг баландлиги шарқий қисмида 2800 м га етади, ғарбда зса пасайиб, тепаликларпа айланади. Тоғларни тор кўндаланг водийлар кесиб. ўтган, тоғлар ёнбағри совуқдан нураш натижасида ҳосил бўлган дағал чақиқ жинслар билан қопланган. Шимолда, тоғлар этагида дарёлар ўйиб юборган Арктика платоси, сўнгра эса кўпдан-кўп майда ороллари бўлган кенг денгизбўйи текислиги жойлашган.
Брукс тоғларидан шарқда тоғ тизмалари кенглик бўйича ўтган йўналишини ўзгартириб, жануби-шарқий йўналишга ўтади. 06-ластнинг шимоли-шарқий ва шарқий чеккаларида Ричардсон тоғлари ҳамда Юкон ҳавзаси билан Маккензи ҳавзаси орасида сув-айирғич ҳосил қилувчи жуда катта Маккензи тоғ системаси қад кўтарган. Маккензи тоғлари баландлиги 2500 м гача бўлган ўткир қиррали ва ёнбағирлари жуда ўйилиб кетган тоғ тизмаларидан -ташкил топган. Бу тоғлар даҳшатли, одам чиқиши қийин бўлган тоғлардир;-бу ерда аҳоли деярли йўқ. Маккензининг олд тизмаси-Франклин тоғлари Маккензи дарёси ўрта оқимининг чап қирғоғида бўлиб,улар Канаданинг тоғли районларидан шарқроқдаги кристалли плато орасида жойлашган. Бу тоғлар пайдо бўлишига кўра платформанинг активлашган чекка қисми, яъни эпиплатформа тоғлардир.
Аляска ва Канаданинг шимоли-ғарбий қисми ер бағрида фойдали қазилмалар, олтин, кумуш, мис ва баъзи бир бошқа рангдор металл рудалари кўп. Мезазой чўкинди жинсларида кўмир қатламлари бор, Қенай- ярим оролидан нефть қазиб олинади. Шимолда, Арктика платосининг ёш ётқизиқларида катта нефть топилган.
А ляска иқлими соҳилдан материя ичкарисига томон ўзгарадд Тинч океаннинг бутун соҳили (Алеут ороллари билан Аляска яри ороли ҳам шу жумлага киради) океан ҳаво массалари таъсирида бўлиб, нам денгиз иқлимига эга. Бироқ Европанинг шу кенгликдаги жойлари иқлимига нисбатан Шимолий Америка иқлими анча совуқдир. Қишнинг ўртача температураси 0°С атрофида бўлиб жанубда у бироз юқорироқ, шимолий қисмларида эса пастроқ.
Авлиё Илья тоғи ва Маляспин музлиги.
Июлнинг ўртача температураси областнинг жанубида + 12, +14°С, Алеут оролларида ва Аляска ярим оролида эса +10°С. Бутун соҳилда ва Тинч океанга қараган тоғ ёнбағирларида йиллик ёғин миқдори 1000 мм дан 3000 мм гача, айрим районларда эса бундан анча кўп ёғин ёғади. Ёғинлар миқдори қўлтиқлар ичида бирмунча камаяди. Ёғинлар максимуми куз ва қишга тўғри келади. Бутун йил давомида қирғоқ бўйига туман тушиб туради.
Денгиз сатҳидан унча баланд бўлмаган территориялардагина иқлим нисбатан юмшокдир. Бир неча юз метр баланддаёқ манфий температура устун туради ва ёғинларнинг кўп қисми қор тарзида еғади. Бу эса музланишнинг ривожланиши учун қулай шароит яратади. Кордильера тоғларининг Тинч океангақарТган томошда музликларнинг ҳажми ниҳоятда катта бўлиб, бу музликлар айрим жойларда то денгиз сатҳигача тушиб боради. Врангель тоғлари қор ва фирн билан қопланган. Тоғ ёнбағирларидан улкан водий музликлари тушиб келади; шулардан бири узунлиги 90 км ra етадиган Набесна музлнгидир. Музликлар Авлиё Илья тоғларининг жуда катта фирн .далаларидан турли йўналишда нурсимон таркалган Авлиё. Илья тоғларидан тушиб келувчи альп типидаги музликлар Якутат қўлтиғидан шимолда ўзаро қўшилиб, улкан Маляспин тоғолди муз массивини ҳосил қилади; бу муз массивининг эни 100 км ча, майдони 4 минг км2 бўлиб, у баъзи жойларда денгизга тик жарлик ҳосил қилиб тушади. Музлик юзасида мореналар тарқалган ва ўрмон ҳосил бўлган.
Чугач тоғлари ёнбағирларидан жуда катта водий музликлари сурилиб тушади, бироқ Кенай ярим оролининг энг баланд қисмида фирн қоплами жойлашган бўлиб, ундан атрофга 36 музлик ажралиб чиққан.
Аляска тизмасининг жанубий ёнбағридан ҳам кўплаб водий музликлари тушиб келади. Аляска ярим оролида ва Алеут оролларида тоғлар унча баланд эмаслиги сабабли музликлар нисбатан кам.
Ички районлар иқлими соҳилдагига қараганда совуқ ва уруқроқ бўлиб, уни Шимоли-шарқий Сибирнинг континентал иқлими билан таққослаш мумкин. Аляска тизмаси областнинг муҳим иқлим чегараси вазифасини ўтаб, у Тинч океан ҳаво массаларининг материк ички қисмига кириб келишига тўсқинлик қилади. Унинг шимолий ёнбағрига жанубий ёнбағрига қараганда ёғинлар анча кам тушади, шу сабабли у.ерда музликлар кам. Аляска тизмасидан шимолдаги ички ясситоғлик ҳамда текисликларда қиш совуқ ва Қуруқ бўлиб ойлик ўртача температура -1бдан -30°С гача бўлгани ҳолда минимал температура -40 ва -50°С га етиши мумкин. ёзги ўртача температура нисбатан юқори ( + 10°С дан +16°С гача); ёз ойлари кўп жойларда кундузи температура +30°С гача ва ундан ҳам юкррига кўтарилади. Ички районларда совуқсиз давр бир ярим ойдан уч ойгача чўзилиши мумкин. Йиллик ёғин миқдори 350 мм дан ошмайди. Ёғинлар асосан йилнинг илиқ дав-рида ёғади. Дарёлар камсув ва улар асосан музликлардан тўйинади. Доимий музлоқлар тарқалган.
Арктика учун хос бўлган қаҳратон совуқ шароит шимолий соҳил учун характерлидир. Бу ерда қиш деярли 11 ойга чўзилади ва унда узоқ қутб кечаси бўлади, денгиз музлайди ва қор бўронлари қутуради. Ёз амалда август ойидагина бўлади, бироқ шунда ҳам қаттиқ изғирин туриб қор бўронлари бўлиб туради. Қирғоқда увоқ жинслар орасида қазилма муз қатламлари сақланиб қолган. Йилнинг кўп қисмида муз билан қопланган кўплаб кўл ва ботқоқликлар ёзда юришни қийинлаштиради.
Иқлим шароитининг ўзгаришига қараб тупроқ-ўсимлик қопами ҳам ўзгаради.
Тинч океан еоҳили полосаси ва тоғ ёнбағирларининг пастки қисмлари ситха ели, хемлок ва бошқа дарахтлар ўсган игна баргли ўрмонлар билан қопланган. Фақат қиргоқ бўйидагина (Алеут ороллари ва Кенай ярим оролида) ўрмонлар ўрнида ўтлоқлар учрайди, чунки шамоллар дарахтларнинг ўсишига тўсқинлик қилади.
Тоғ ёнбағирларида 1000-1500 м дан бсшлаб дарахтлар ўсмайди ва бу ерлар типик тоғ тундрасидан иборат. Областнинг бутун шимолий қисми, Брукс ўрмонеиз (яланг) тоғларидан то Бофорг денгизи соҳилигача текислик ва тоғ тундраси билан қопланган. Юкон платосида ель ва ель-майда баргли ўрмонлар дарё водийларида тарқалган. Маккензи тоғлари ёнбағирларида ель ўрмонлари 1200-1600 м баландликкача бўлган жойларда ўсади.
Область территориясида тайга ва тундра ҳайвонлари учрайди, уларнинг баъзилари Шимолий Американинг бошқа қисмларида яшамайди. Буидай ҳайвонларга жуни узун, оппоқ қорсимон рангини қишда ҳам, ёзда ҳам ўзгартирмайдиган қор эчкиси (Oreamnos montanus) ва Сибирда ҳам учрамайдиган қор қўви (Ovis canadensis) мисолдир. Улар ўрмонлар чегарасидан юқорида яшайди ва тоғ тундраларининг сийрак ўсимликлари билан озиқланади.
КАНАДАНИНГ ЖАНУБИ ҒАРБИЙ ВА АҚШНИНГ ШИМОЛИ-ҒАРБИДАГИ КОРДИЛЬЕРА ТОҒЛАРИ
Бу областга Кордильера тоғларининг Авлиё Илья ва Маккензи тоғларидан жанубда (59-60° ш. к. да) жойлашган қисми киради. Область ғарбда Тинч океан соҳили бўйлаб деярли 40° ш. к. гача чўзилиб кетган, шарқда унинг жанубий чегараси Катта Ҳавзанинг шимолий чеккасидан ўтади. Кордильера тоғлари бу қисмининг ландшафт хусусиятлари унинг мўътадил минтақада жойлашганлиги, Тинч океан бўйидаги тоғ тизмаларининг жуда парчаланиб кетганлиги ва тоғларнинг олдинги областдаги тоғларга қараганда пастроқ эканлиги билан боғлиқдир.
Авлиё Илья тоғларидаги жанубда то Канада билан АҚШ чегарасигача бўлган территорияда жойлашган тоғ системалари жуда кучли парчаланиш (ўйилиш) таъсиридабўлган ва улар ҳозирги материк соҳилига яқин жойлашган ороллар занжиридан иборат. Булар Александр архипелаги, Шарлотта Қироличаси ороллари, Ванкувер ороли ва бошқалардир. Бу ороллардаги нисбатан паст тоғлар Оролли тоғлар занжири деган умумий ном билан юритилади. Бу тоғлар занжирининг энг баланд қисми-Виктория чўққиси (2200 м) Ванкувер оролида жойлашган. Қирғоқбўйи тизмаси Кордильера тоғларининг бу қисмида Невадий бурмаланиш зонасига киради ва ёппасига гранитлардан таркиб топган. Унинг айрим тоғ тепалари 3000 м дан баланд, Уоддингтон тоғининг баландлиги эса 4042 м.
Ороллар ва материкнинг қирғоқ чизиғи қуруқликнинг яқинда интенсив пасайганлиги ва парчаланганлигидан дарак беради. Канаданинг Тинч океанбўйи қисми Шимолий Америкада энг парчаланган жойлардир. Ороллар шаклининг ниҳоятда ажойиблиги билан ажралиб туради, тор, эгри-бугри бўғозлар бу ороллария бир-биридан ва материкдан ажратиб туради. Материкнинг қирғоқ чизиғини кўпдан-кўп қўлтиқлар ўйиб кирган, бу қўлтиқлар кўп ҳолларда водийси чўзинчоқ тоғорасимон шаклдаги дарёларнинг қуйилиш жойларини денгиз суви босиши натижасида вужудга келган бўлиб, улар Скандинавия фьордларини эслатади. Оролларни материкдан ажратиб турувчи бўғозлар Қирғоқбўйи чўкмаси деб аталадиган ва сув босган бир бутун тектоник ботиқда жойлашган. Соҳилнинг бу қисмидаги энг катта Пьюджет-Саунд қўлтиғи қуруқликка анча кириб борган; икки тоғ тизмаси орасидагибўйламаводийнинг чўкиши натижасида ҳосил бўлган бу қўлтиқ дунёдаги энг қулай табиий гаванлардан биридир. Ушбу қўлтиқ уни ўраб турган пасттекисликлар билан бирга Қирғоқбўйи ботиғининг давомидир.
О ролли тоғ занжири ва Қирғоқбўйи тизмалари антропоген даври бошидан анча кучли музланиш таъсирида бўлган, кейинроқ эса эрозия натижасида ўйилиб кетган. Водийларнинг трогсимон профили, соҳилни кесиб ўтган қўлтиқларнинг фьорд типида эканлиги, қирғоқларнинг ёрилиб кетганлиги ва ғўла тошларнинг кўплиги музликлар таъсиридан дарак беради. Қирғоқбўйи тизмасйнинг энг баланд тоғ тепаларида музликлар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |