Т. В. Власова материклар табиий географияси


Канада Кордильераларидаги кўл



Download 6,85 Mb.
bet15/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Канада Кордильераларидаги кўл.
АҚШ территориясида ороллар занжирининг тектоник ва орографик давоми бўлган ва материк чеккаси бўйлаб қирғоқяқинида чўзилиб кетган тоғлар қирғоқбўйи тизмаси деб аталади. Қирғоқ-бўйи тизмасидан шарқда Уилламетт бўйлама тектоник водииси жойлашган бўлиб, у денгиз ётқизиқлари ва аллювиал ётқизиқлар билан тўлиб қолган ҳамда Қирғоқбўйи ботиғининг бевосита давоми ҳисобланади. Водийга катта-катта музликлар тушиб келиб, унда кўплаб ётқизиқларини тўплаган.
Уилламетт водийсидан шарқроқда Канада Қирғоқбўйи тизмаларининг давоми бўлган, бироқ улардан анча баланд Каскад тоғлари юксакка қад кўтарган. Чўкинди жинслар ва ёш лавалардан таркиб топган бу платосимон массивлар системасини тор чуқур даралар кўндаланг кесиб ўтган. Унинг энг баланд тоғ тепалари кам емирилган стратовулканлардан иборат. Булардан энг баланди Рейнир тоғи (4392 м) билан Шаста тоғи (4317 м) музликлар билан қопланган. Жанубда Қирғоқбўйи тизмалари билан Каскад тоғлари уларни бир-бирига туташтирадиган Кламат тоғларига бориб тугайди.
Шарқда Тинч океан тоғ тизмалари системаси геологик тузилиши умумий хусусиятларга эга бўлган ички плато ва тоғлар полосаси билан чегараланади. Канада территориясида Стикин тоғлари, Нечако ва Фрейзер платоси, АҚШ да эса-Колумбия платоси ажралиб туради. Бу тоғлар ва платоларнинг баландлиги 800 м дан 1500. м гача ўзгаради. Улар тузилишининг муҳим ҳусусияти қалинлиги юзлаб метр келадиган лава қопламларининг мавжудлигидир. Лавалар вулканик ҳаракатларнинг бир қанча фазасида тўпланган, бир-бирининг устига қатлам-қатлам бўлиб жойлашиб, тагидаги бурмали фундаментини кўмиб қўйган. Колумбия платосининг айрим жойларида лава қопламларининг қалинлиги 1200 м га етади. Дарёлар лава қопламларини кесиб ўтар экан, унда чуқур каньонлар ҳосил қилади. Колумбия дарёсининг АҚШ дат каньони чуқурлиги 600 м га етади. Лава қопламлари устида сўнган вулканларийнг айрим чўққилари қад кўтарган, платолар атрофи эса чўкинди ва кристалли жинслардан тузилган тоғ занжирлари билан ўралган. Платодаги лава қопламлари устида атрофдаги тоғ тизмаларидан тушиб келган музлик ётқизиқлари қатламлари жойлашган. Колумбия платосининг жанубий қисмида лёссимон жинслар кенг тарқалган.
Шарқдан областни Қояли тоғлар системаси чегаралаб туради; бу тоғлар Канадада Маккензи тоғларидан жанубга томон бошланиб, АҚШ территориясида ҳам давом этади. Қояли тоғлар, уларни Миссури кўндаланг водийси кесиб ўтгунга қадар кенг водийлар орқали бир-биридан ажралиб турувчи бўйлама тоғ тизмаларидан ташкил топган. Уларнинг музликлар билан қопланган энг баланд чўққилари Робсон тоғи (3954 м) ва Колумбия тоғи (3747 м) Канадада жойлашган. Тоғ довонлари жуда баланддан ўтади, тоғ ёнбағирлари шарқдаги қўшни текисликларга тик жарлик ҳосил қилиб тушади.
Қояли тоғлар шимолий қисми рельефининг қизиқ элементи бўйлама тектоник ботиқнинг мавжудлигидир; бу ботиқ Олд тизмалар системасини ички платоларнинг чекка тизмаларидан ажратиб туради. Тектоник ботиқ денгиз сатҳидан 700 м дан баландда жойлашган бўлиб, унда музлик ётқизиқлари уюлиб ётади. Бу ботиқдаи Колумбия, Фрейзер дарёлари ва Пис-Ривера дарёсининг бош ирмоқлари оқиб ўтади.
Област фойдали қазилмаларга бой. Фойдали қазилма конларининг асосий қисми интрузиялар ва кристалли жинсларнинг ер бетига чиққан қисмлари билан боғлиқ. Мис, темир, қўрғошин ва руҳ шунингдек слтин ва кумуш конлари энг катта аҳамиятга эгадир. Қояли тоғлар билан Қирғоқбўйи тизмаларининг чеккаларида ҳамда бўр даври ётқизиқлари билан тўлиб қолган сойликларда тошкўмир конлари жойлашган.
Областнинг орографик хусусиятлари унинг иқлими, ўсимлик ва тупроқларига катта таъсир кўрсатади. Тинч океанга қараган чекка ғарб яқинидан Аляска илиқ оқими ўтиши сабабли унинг иқлими жуда сернам ва илиқдир. Оролларда Қирғоқбўйи тоғлари ва ҳатто Каскад тоғларининг ғарбий ёнбағирларида йиллик ёғин миқдори 2000 мм га, айрим районларда эса-6000 мм га етади. Ёғинлар максимуми қишга тўғри келади; қиш айрим районларда ниҳоятда серқор келади.
Қор қопламннинг қалинлиги Рейнир тоғлари ёнбағрида 6 м га, Қирғоқбўйи тизмасида эса ҳатто 9 м га етади. 2000 м га яқин баландликда ёғин энг кўп тушади. Бу полоса ниҳоятда сертуман бўлади, энг баланд чўққилар эса одатда булутлар оша юксакка қад кўтариб туради. Қиш сертуман келадиган қирғоқбўйи районларида, қишда деярли совуқ бўлмайди, энг совуқ ойнинг ўртача температураси 0°С дан -4°С гача бўлади. Денгизбўйи қисмида совуқ оқимлар таъсирида ёз салқин келади. Июль ва август ойларининг ўртача температураси +13°С дан +15°С гача.
Соҳилдан узоқлашилган сари иқлим шароити кескин ўзгаради. Уилламетт водийсидаёқ, ёғин миқдори 1000 мм га яқин бўлишига қарамай, иқлим соҳилдагига қараганда анча континенталдир. Лавали платода йиллик ёғин миқдори. йилига 400-500 мм гача тушиб цолади. Фақат айрим районлардагина, айниқса шимолда, Қирғоқбўйи тизмасининг паст жойларидан областнинг марказий қисмига томон трансформацияланиб улгурмаган денгиз ҳавоси кириб келади ва бу ерларда йилига 500 мм дан ортиқ ёғин тушади. Ёғинлар максимуми ички платоларда қишга тўғри келади ва бу ерларда анча совуқ бўлиб, кўп қор ёғади. Платода ёз соҳилдагига қараганда анча иссиқ ва қуруқдир, бинобарин, деҳқончилик қилиш учун деярли ҳамма жойда (айниқса Колумбия платосида) ерлар суғоришни талаб қилади. Қояли тоғларнинг ички ёнбағирларида ёғинлар миқдори бироз кўпаяди. Ёғинлар шарқий ёнбағирга кўпроқ тушади, бу ерга ёғинларни Атлантика ҳаво массалари келтиради ва ёғинлар максимуми энди қишга эмас, балки ёзга тўғ-ри келади.
Область табиатининг хусусиятларидан бири дарё тармоқларининг зич, серсув эканлиги бўлиб, рельеф ҳам, ёғинларнинг мўл-кўллиги ва ҳозирги замон музланишлари ҳам унинг ривожланишига қулайлик туғдиради. Кўпдан-кўп қисқа дарёлар Қирғоқбўйи ва Каскад, тоғларининг музлик ҳамда кўлларидан тўйиниб, фьордларга қуйилади. Уларнинг сув сарфи музликлар ва жуда кўплаб қорларнинг эриши, шунингдек, мўл-кўл кузги ва қишки ёмғирлар ҳисобига тикланиб туради.

23. АҚШнинг соҳилбўйидаги оролларидан бирида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йиллик ўзгариши.
Энг катта дарёлари-Снейк ирмоғи билан бирга Колумбия дарёси, Фрейзер дарёси ва бошқалар Қояли тоғлардан бошланиб, океанга томон оқар экан, тоғ кўллари орқали ўтади. Улар ички плато ва Тинч океанбўйи тизмалари орқали гоҳ тор ҳамда чуқур, гоҳ кенг водийлардан оқиб ўтади. Бу дарёлар режими тоғлардаги муз ва қорларнинг эришига боғлиқ бўлиб, ёзги максимуми билан характерланади. Бу дарёлар о кеан яқинида қишда бўлздиганкўп ёғинлардан қўшимча сув оЛади. Область территориясида сув энергиясининг запаси ва хўжаликдаги аҳамиятига кўра Колумбия дарёси биринчи ўринни эгаллайди. АҚШда бу дарёга иккита катта гидро-узель (Гранд-Кули ва Бонне-виль) қурилган. Колумбия дарёсининг қуйи оқимида океан кемалари сузиб юра олади. Бундан ташқари, бошқа дарёлар каби ундан ёғоч оқизишда фойдаланилади.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish