Марказий Америкадаги вулкан, Тоғларнинг Тинч океан ёнбағирлари бўйлаб сўнган ва ҳаракатдаги вулканлар қад кўтарган. Марказий Американинг энг баланд тоғ тепаси Гватемала тоғларидаги Тахумулько сўнган вулканидир (4217 м). Такана вулкани ундан салгина паст (4064 м), Ҳаракатдаги Фуэго, Сантамария ва Атитлан вулканларининг баландлиги 3000 м дан ортади, Панамадаги Чирики вулканининг баландлиги 3478 м. Костарикадаги анчадан бери сўниб қолган Ирасу вулкани яна ҳаракатта келди.
Тектоник ва эрозион ботиқлар ҳамда чуқур водийлар тоғларни кўплаб массив ва тизмаларга бўлиб қўйган. Абсолют баландлиги анчагина бўлган бу ботиқ ва водийларда Марказий Америка республикаларидаги аҳоли пунктларининг катта қисми жойлашган бўлиб, бу ерда аҳолининг анча қисми яшайди.
КОЛОН (Панама) бал. 11 м Панама бўйнида температура, ёғинлар ва нисбий намликнинг йиллик ўзгариши.
Т оғлар Никарагуа территориясида жуда кенг ботиқ билан тугайди, сўнг яна давом этиб деярли бутун Панама бўйнини эгаллайди. тектоник бу ботиққа Кордильера тоғлари билан Жанубий Америка Анд тоғлари орасидаги чегара деб қарайдилар. У сейсмик жиҳатдан жуда активдир. 1973 йилги сўнгги зилзила вақгида Никарагуанинг пойтахти Манагуа вайрон бўлди. Марказий Америкада Кариб денгизи томондаги қирғоқбўйи полосаси Тинч океан қирғоқ бўйи полосасига қараганда анча кенг. У Юкатан ярим оролида айниқса кенгаяди. Пасттекислик Никарагуа территориясида ҳам кенгайиб, ботқоқланган Москитлар қирғоғини ҳосил қилади. Қирғоқ бўйи пасттекисликлари деярли ҳамма жойда гилли жинслардан таркиб топган бўлиб, бу ҳол ерларнинг ботқоқланишига сабаб бўлади. Бироқ Юкатан ярим оролида Флорида ярим оролидаги каби неоген оҳактошлари ер бетига чиқиб ётади. Шунинг учун ёғинлар миқдори кўплиги сабабли Юкатан ярим оролида карст процесслари кучли ривожланган ва у рельеф шакллари билан гидрографияда акс этган.
Кариб денгизи билан Мексика қўлтиғи соҳиллари пастак, лагуналари бор ва денгиз томонга кенг очиқ ёки денгиздан қум тиллари ва қатор-қатор дюналар орқали ажралган. Соҳил бўйлаб майда ороллар ва маржон рифлари кўп бўлиб улар кема қатновига ҳалал беради.
Деярли бутун Америкада ёғинлар жуда кўп ва температура баланд. Пасттекисликларда ва тоғларнинг қуйи.минтақасида 1000 м баландликкача йиллик температура бир текис бўлиб, энг иссиқ ой энг салқин ойдан атиги 3-5°С фарқ қилади; яна шуниси ҳагм борки, температура ҳеч вақт +20°С дан пасаймайди. Тоғ ёнбағирларининг 1000 м дан баланд қисмида температура одатда +20°С дан ошмайди, бироқ йиллик амплитудалар ҳам унча катта эмас. Марказий Американинг баъзи тоғ тепаларигина (масалан, Тахумулько) манфий температурали ва қорли минтақаларга етиб боради.
Областнинг Атлантика океанига қараган қисми ёзда энг кучли эсадиган шимоли-шарқий пассат шамоллари келтирадиган нисбатан нам тропик ҳаво таъсиридадир. Шу сабабли Марказий Американинг шарқий ва шимолийшарқи соҳиллари ҳамда тоғ ёнбағирларида йил бўйи ёғин кўп бўлади, ёғинлар максимуми ёзга тўғри келади. йиллик ёғин миқдори ҳеч қаерда 2000 мм дан камаймайди. Москитлар қирғоғининг айрим районларида ва тоғ ёнбағирларида йнлига 4000-5000 мм ёғин ёғади. Маркаэий Американинг ғарбий қисми йилнинг совуқ даврида Тинч оеан максимуми таъсирида бўлади, ёзда эса ҳаво массалари бу ерга Кариб денгизи билан Мексика қўлтпғига ёндош районларга қараганда кам ёғин келтиради. Шу сабабли бу ерда қиш нисбатан қуруқ, йиллик ёғинлар миқдори шарқдагига қараганда анча кам (ҳамма жойда 1000 мм дан, атрофи ўралган водийларда эса 500 мм дан кам), Марказий Американинг чекка жануби субэкваториа; минтақада жойлашган. Бу ерда ёғинларни жануб жануби-ғарбдан эсадиган экваториал ҳаво массалари келтиради ёғинлар асосан ёзда ёғади.
М арказий Америкада қисқа, бироқ серсув ва жўшқин дарёлар кўп. Бош сувайирғич Атлантика океанига нисбатан Тинч океанг яқин, шу сабабли Кариб денгизи билан Мексика қўлтиғига қуйилувчи дарёлар энг узундир. Улар серёғин территориядан оқиб ўтганлигидан Тинч океан ёнбағридан оқиб тушувчи дарёларга қараганда серсув. Юкатан ярим ороли бундан мустаснодир, бу ерд карст процесслари ривожланганлиги сабабли ер бетида оқар cyвлари йўқ ва ёғинлар кўп бўлишига қарамай, деярли бутунлай cyвсиздир. Аҳоли ер ости карст ҳавзаларидан сув олади ва бунда шамол двигателларидан фойдаланади.