Т. В. Власова материклар табиий географияси


Мохаве чўлининг баҳорги манзараси



Download 6,85 Mb.
bet20/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Мохаве чўлининг баҳорги манзараси.
Жанубда индеецларнинг бир неча қабиласи яшайди; улар бу ерларга анча илгари ҳайдаб чиқарилган бўлиб, ярим кўчманчи чорвачилик ва обикор деҳқончилик билан шуғулланадилар.
Қояли тоғлар ёнбағирларида яна ўрмонлар учрайди. Улар шимолда ғарбий тилоғоч, дуглас пихтаси, ели, тсуга, туядан таркиб топган, жанубда сариқ қарағай, арча ва оқ пихта кўп тарқалган.
Тоғларнинг шимолий қисмида ўрмонлар тоғ тизмаларининг ён-бағирларинигина эмас, балки бутун водийни ҳам эгаллайди. Водийларда жанубга томон ўрмонлар тугаб, улар ўрнини дашт типидаги ўт ўсимликлари олади. Тоғларнинг юқори қисмларини айниқса шимолда, субальп ва альп ўсимликлари-қоплаган.
Кўриб ўтилган область табиий шароитига кўра АҚШ нинг энг хилма-хил ва қизиқарли қисмидир. Унда катта-катта қўриқхоналар бунёд этилган. Йосемит водийсидаги қўриқхоналар ва Сьерра-невада тоғларида Секвойя қўриқхонаси энг машҳурдир, Қояли тоғларда эса машҳур Йеллоустон миллий парки бор.
Йеллоустон миллий парки майдони 9000 км2 ва баландлиги 2100-2500 м ли баланд платони эгаллайди. У ҳамма томондан тоғлар билан ўралган. Плато вулкан жинсларикўл, лава ва брекчиялардан таркиб топган. Парк аввало вулканик жараёнлар оқибатлари туфайли ажойибдир; вулканик жараён қояли тоғларда умуман суст ривожланган, бироқ жуда катта майдонни эгаллаган. Паркдаги энг диққатга сазовор нарса бир неча юзлаб гейзерлардир. Ўлкан гейзери ҳар уч кунда отилиб, ундан кўтарилган сув фонтани 91 м га етади, сувининг иссиқлиги +94,8°С. Эски хизматчи гейзери ҳар 50-70 минутда +90,4°С сувни 42 м баландликка отади. Қўриқхонада мингдан ортиқ иссиқ булоқ бор, булар орасда паркнинг шимолий қисмидаги Мамонт булоқлари айниқса машҳурдир. Гейзер ва булоқлар атрофида эритмадан ажралиб чи-қадиган кремний оҳактошли бирикмалар кўп миқдорда тўпланади. Улар турли рангда: пушти ранг, ҳаваранг, ва сарғиш тусда товланади. Бу ётқизиқларгейзер ҳамда булоқлар атрофида бутун бир террасаларни ҳосил қилади ва совуб улгурмаган сувлар бу террасалардан оқиб тушиб туради. Сув баъзи бир террасалардаги пастқам жойларда туриб қолиб, кичкинагина кўллар ҳосил қилади.
Йеллоустон платосининг юзасида музлик ётқизиқлари тўп-тўп бўлиб уйилиб ётади ва платони чуқур каньонсимон водийлар кесиб ўтган. Қўриқхонадаги энг катта Йеллоустон кўли 2770 м баландликда жойлашган бўлиб, чуқурлиги деярли юз метрга етади. Қўриқхонанинг деярли бутун территорияси игна баргли ва майда баргли ўрмонлар билан қопланган. Мана шуларнинг барчаси туфайли Йеллоустон парки ғоятда гўзал ва мафтункор районлардан бири бўлиб, унинг табиати айни вақтда қояли тоғларнинг Катта бир қисми шароитини характерлайди. Қўриқхона 1872 йили барпо этилганлигидан, унинг табиий шароити ва ландшафтлари яхши сақланган. Қўриқхонада АҚШ нинг турли областларига хос фауна вакиллари кўп. У ерда бизонлар, гризли айиғи, қора айиқ, буғулар яшайди.
ШИМОЛИЙ МЕКСИКА
Бу область Калифорния ярим оролини, Шимоли-ғарбий Мексика платосини ва жанубий чеккаси бўйлаб баланд вулкан занжирлари ўтган Мексика тоғлигини ўз ичига олади. Шимолий Мексика жанубда Бальсас дарёсининг тектоник водийси билан чегараланади, бу водий айни вақтда асли Шимолий Америка билан Марказий Америка орасидаги географик чегара ҳамдир. Бутун область тоғли ва арид ландшафтлари ҳамда вулкан рельефи шаклларининг кенг тарқалганлиги билан характерланади.
Калифорния ярим оролида АҚШ даги Қирғоқ бўйи тизмаларининг давомидан иборат тоғлар жойлашган. Улар 1000-3000 м баландга қад кўтарган бўлиб, Калифорния қўлтиғи билан Тинч оке-ama тушиб келган. Фақат қирғоқ бўйидаги баъзи жойлардагина камбар соҳилбўйи сертепа текислиги жойлашган. Тор ва узун Калифорния қўлтиғи шарқдан Қирғоқ бўйи тизмаларини чегаралаб турувчи пастқам жойлар (ботиқлар) полосасининг давомидан иборат. Калифорния қўлтиғининг шарқий қирғоғи бўйлаб камбар қирғоқбўйи текисликлари чўзилиб кетган, улар бурмаланган чўкинди, шунингдек вулканик жинслардан таркиб топган Сонор сертепа платосига туташиб кетган.
Шарқда Шимолий Мексика областининг асосий қисмини эгаллаган Мексика тоғлиги қад кўтарган, у шарқ, ғарб ва жанубдан баланд тоғлар билан ўралган. Уни Кордильера тоғларининг бошқа қйсмидан ёр пўстининг чуқур кўндаланг ёриқлари ажратиб туради; бу ёриқлар Тинч океан ва Мексика қўлтиғига чиқиб боради.
Мексика тоғлиги ларамий эпохасида бурмаланган вулкан маҳсулотлари билан кўмилиб қолган мезозой жинсларидан таркиб топган. Унинг шимолий қисми (Шимолий Меса) анча паст бўлиб, бирқанча оқимсиз сойликлар (больсонлар) га ва уларни бир-биридан ажратувчи паст тоғларга бўлинади; бу тоғларнинг баландлиги одатда 1500 м дан ошмайди. Ясси тоғликнинг жанубий қисмини ташкил этувчи Марказий Меса анча баландга кўтарилган бўлиб, кучли ўйилиб кетган. Ясси тоғлик шимолий қисми билан жанубий қисмининг ўйилганлик (парчаланганлик) даражаси уларнинг иқлимидаги тафовут билан боғлиқдир. Жанубий қисмида иқлим анча сернам бўлиб, эрозия жараёнлари шиддатли рўй берадй, шимолда эса нураш ва эол жараёнлар устун туради.
Марказий Месанинг айрим массивлари орасидаги сойликларда шаҳар ва посёлкалар-жойлашган.
Ясситоғлик ғарбдан Ғарбий Сьерра-мадре, шарқдан Шарқий Сьерра-мадре тоғлари билан чегараланади; бу тоғ тизмаларининг баландлиги 3000 м дан ортади.
Мексика тоғлигининг жанубий чеккаси. ер пўстининг жуда катта ёриқлари системасига тўғри келади, бу ёриқлар Тинч океан тагини кесиб ўтган актив тектоник зонанинг шарқий давомидир. Мезазой эрасида бу зона бўйлаб интрузиялар кўплаб оқиб чиққан ва вулканлар отилиб чиқиб, кўндаланг Вулканик Сьерра- ёки Мексиканинг Марказий Вулканик тоғлиги деб аталувчи конусларнинг бутун бир системасини ҳосил қилган. Бу ерда вулканик ҳаракати неогенда айниқса актив бўлган, бироқ у ҳозирги вақтда ҳам давом этмоқда. Орисаба ёки Ситлальтепетль (5700 м), Попокатепетль (5452 ш) ёки Колима (3846 м) энг баланд ҳаракатдаги вулкан ко-нусларвдир. Истаксиуатль (5286 м) ва бошқа вулканларнинг ҳаракати яқинда тўхтади. Худди шу районда инсон кўзи ўнгида янгидан-янги вулканлар пайдо бўлмоқда. 1943 йилдан то 1946 йилгача Парикутин вулкани пайдо бўлди, яқиндагина Хорульо вулкани ҳаракатта келди. Кўндаланг Сьерра- тоғларининг катта вулкан ко-нуслари орасида вулкан маҳсулотларидан таркиб топган анча кенг сойлик ва платолар жойлашган. Уларда Марказий Месадаги каби, аҳоли зич ўрнашган. Баландлиги 2300 м га яқин ва атрофи тоғлар билан ўралган шундай платолардан бирида Мексиканинг пойтахти Мехико шаҳри жойлашган.
Шимолий Мексиканинг катта қисми қурғоқчил, ҳатто чўлдан иборат. Фақат шарқий ва жанубий районларигина бундан мустасно.

Шимолий Меса.


Областнинг энг қурғоқчил қисми унинг шимоли-ғарби ва Кали-форния ороли бўлиб, улар Тинч океан максимумининг шарқий чеккаси таъсирида эканлигидан иқлими Саҳрои Кабир ёки Намиб чўли иқлимига ўхшашдир. Бу районларда ҳаво намлиги нисбатая катта (85% гача) бўлиб, деярли бутунлай ёмғир ёғмайди. Температуралар тебраниши унча катта эмас, ёзги температура +25°С дан ошмайди. йиллик ёғинлар миқдори 100-150 мм. Ёғинлар миқдори Ғарбий Сьерра-мадре тоғларининг ёнбағирларида ва Кали-форния ярим оролининг чекка жанубида бир оз ортади.
Мексика тоғлигининг шимолий қисми континентал иқлими чалачўлдан иборат. Бу ерда ёз иссиқ, қиш нисбатан юмшоқ, бироқ қиш оиларида шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келганда совуқ кучайиб, температура жанубда-15°С ва шимолда -20°С ra тушиб кетиши мумкин.
Областнинг жанубий ва шарқий қисмлари Шимолий Атлантика мэксимумининг ғарбий чеккаси таъсирида бўлиб, ёзда ёғинлар анча кўп бўлади. Шарқий Сьерра-мадренинг шарқий ён бағри билан Кўндаланг Вулканик Сьерра- тоғларининг жанубий ёнбағрида ёғин миқдори 2000-4000 мм га етади.
Платода ва тоғ ёнбағирларининг 1500 м дан баланд қисмида температура йил бўйича бирдай туради ва унча баланд бўлмайди (ўртача температура -20°С дан ошмайди). Тоғларда 3000 м дан баландда совуқ бўлиб, қор ёғади. Қор чизиғи 4500 м дан баланддан ўтади, Вулканик Сьерра- тоғларийинг энг баланд чўққиларида қор йил бўйи туради ва унда кичикроқ музликлар ҳам бор.
Ш имолий Мексиканинг катта қисмида океанга томон оқим йўқ ва бу ерлар жуда кам сувдир. Шимолий Меса тоғларида бир неча ичи оқим марказлари бор; улар жудакатта сойлик-больсонларда жойлашган саёз оқимсиз кўллардир. Шимолда Қояли тоғлардан бошланувчи РиоТранде дарёси оқиб ўтади. У ёмғир ва тоғдаги қор сувларидан тўйинади, режими бир текис эмас, сув сарфи максимуми ёзга тўғри келади. Ғарбий ва Шарқий Сьерра-мадре тоғларидан қисқа, лекин серсув дарёлар оқиб тушади. Энг серсув дарёси Бальсасдир.

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish