33. Мексиканинг ўрта минтақасидаги ўрмон.
Шимолий Мексиканинг бўз, каштан ва жигарранг тупроқларида чалачўл ўсимликлари устун туради. Мексика тоғлигининг шимолида кактус флорасининг пайдо бўлиши ва тарқалиш маркази бор.
Саккулент кактусли чўллар Мексика тоғлигининг шимолидагина эмас, балки Сонора платоси ва Калифорния ярим оролида ҳам катта майдонни эгаллайди. Ўсимлик қопламида кактуслар (жами 500 га яқин тури бор), опунция, агавалар устун. туради, булар орасида фойдали ўсимликлар кўп. Кактусларнинг ташқи хилма-хиллигини тасвирлаш қийин: айниқса баландлиги 20 м гача бўлган устунга ўхшаб ўсган ўлкан цереуслар (Cereus) алоҳида ажралиб туради. Ривоятларга қараганда, Мексика тоғлигининг ғарбий қисмида ўсувчи шундай цереусларнинг бири Колумб замонидан бери мавжуд. Энг катта цереусларнинг дарахтга айланиб кетган танаси ёқилғи ва бинокорлик материали сифатида фойдаланилади.
Танаси доирасимон тииратикон кактусларнинг айланаси 2 м га етади. Бундай ўсимликнинг бир тупида 2 тоннага яқин сув бўлади, унинг нордон танаси (гўшти) иетеъмол қилинади. Опунциялардан бири-тун (Opunta ficusindica) нинг меваси Мексиканинг энг камбағал аҳолисининг истеъмолида катта роль ўйнайди: у қайнатиб, ёпиб ва қовуриб ёйилади.
Кактус ва опунция экиб ҳосил қилинган тўсиқларни тез-тез учратиш мумкин: бу тўсиқлар ўралган жойни ҳар қандай девордан яхши ҳимоя қилади. Бир мартагина гуллагандан кейин нобуд бўлувчи кўп йиллик ўсимлик агавалар (уларнинг 140 га яқин тури бор) ҳам кенг тарқалган. Агавалардан бири хенекен (Agae sisalana Perime) бўлиб, у қимматбаҳо толали ўсимлик сифатида кўп экилади. Мексикаликлар айрим агавалар шарбатидан пульке деб аталадиган алкоголли ичимлик тайёрлайдилар. Шимолий Мексика ландшафтлари учун кактус агава ва опунциялардан ташқари лоладошлар оиласига кирувчи дарахтсимон ўсимлик юкка ҳам характерлидир. Чўлда суккулент ўсимликлар билан бирга турли хил ксерофит буталар ва кичик дарахтлар: мескит, гвайюла ва бошқалар учрайди.
Шимолий Мексикада ёғинлар миқдори орта боришига қараб, чўллар аста-секин чала чўллар ва тропик даштлар билан алмашинади. Даштли ерлар Сонор платосида ва Мексика тоғлигининг шимолида, асосан эса марказий Меса тоғларида учрайди. Булар каштан тупроқли тоғ даштларидан иборат бўлиб, уларда мескит, мимоза шунингдек кактус буталари аралашиб ўсадиган бошоқли ўтлар устун туради.
Ёғин мўл ёғадиган тоғ ёнбағирларининг 1000-1200 м гача бўлган қисми кўпдан-кўп лианалар чирмашиб келган дуб ва магнолия доимий яшил ўрмонлари билан қопланган; лианалар орасида ваниль (Uanilla fragrans) учрайди. Тоғларнинг ўрта минтақасини чинор, дуб, ёнғоқ, қарағай, пихта ва арча ўсган аралаш ва нина баргли ўрмонлар эгаллаган. Вулканли Сьерра-тоғларида 4000 м дан юқорида альп ўтлоқлари ястаниб ётади.
МАРКАЗИЙ АМЕРИКА
Шимолий Американинг тропик кенгликларда жойлашган жанубий камбар қисми Марказий Америка деб аталади. У Шимолий Американи Жанубий Америка билан туташтиради ва табиий шароитига кўра ҳар иккала материк ўртасидаги оралиқ территория ҳисобланаи. Кариб денгизидагн ороллар группаси табиатига кўра Марказий Америкага ўхшаб кетади ва унинг таркибий қисми ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |