Австралия ва унга яқин оролларнинг тупроқлари.
Австралия ва Янги Гвипеянинг нам тропик ўрмонлари маизарасига, қисман таркибига кўра ҳам Жанубий Осиё ўрмонларига ўхшайди. Бу ўрмонларда баъзи бир хил пальмалар (масалан, кентия-Kentia пальмаси), дафналар, фикуслар, дуккаклилар ўсади. Лианалар ломопос лиана, қалампир ва ротанг пальмалардан пборат Австралиянинг нам тропик ўрмонларида Оснё ва Австралия турларидан ташқари Антарктика ва Кап ўлкаси вакиллари ҳам учрайди. Бу ўрмонлар тагидагп тупроқларни ботқоқ босган пасттекисликлардагн подзоллашган қизил тупроқлар ва ёнбағир ҳамда сувайирғичлардаги подзоллашган латерит тупроқлар типларига киритиш мумкин.
Қалин тропик ўрмонлар Австралиянинг бутун шарқий чеккасини ҳам қоплаб, Катта сувайирғич тизма ёнбағирларига кўтарилади. Бу ўрмонлар типик нам тропик ўрмоплардан турларга камбағаллиги, пальмалар деярли бутунлай бўлмагани ҳолда ҳар хил эвкалипт турларининг кўпчиликни ташкил этиши билан фарқ қилади. Лекин бу ўрмонларда дарахтлар жуда баланд бўлади, бироқ лианаларнинг ҳамда эпифитларнинг кўпчилиги жиҳатидан нам тропик ўрмонлардан кейин туради. Бу ўрмонлар тагида қизил-сариқ ферралиг тупроқлар ҳосил бўлган.
А встралиянинг шарқидаги ўрмонларда манзара ҳосил қилувчи эвкалиптлар ташқи қиёфасига ҳамда катта-кичиклигига кўра жуда хилма-хил. Баъзи бпр хил эвкалиптларнинг барги ҳаво ранг ёки кул ранг товланади, бу ҳол эвкалипт ўрмонларига ўзига хос ва жонсиз манзара бахш этади. Бу ўрмонлар учун, шунингдек, турли қирққулоқлар дарахтсимон қирққулоқлар ҳам, ўтсимон қирққулоқлар ҳам хосдир. Эпифит ўсимликлар хилма-хил, кўпчилиги ранг-баранг чиройли гуллайди. Эпифитлар орасида орхидея оиласи вакиллари алоҳида ажралиб туради.
Австралия ва Океанияда айрим ўсимликларнинг тарқалиши.
Австралияда тропик сийрак ўрмон ва саванналар анча катта майдонни эгаллаган. Улар материкнинг шимолида, асосан 20° шим. кенгликдан шимолда катта майдонларни қоплаган. Шарқда сийрақ саванна ўрмонлари ва типик саванналар анча жанубга тyшиб келади. Улар Янги Гвинея оролининг жанубида ҳам катта майдонларни эгаллайди.
Австралия саванналарини намгарчилик фаслида айиқтовонгуллилар, лолагуллилар ва архидеягуллилар оиласидан бўлган ранг-баранг гулловчи ўсимликлар, турли хил ғаллагуллилар қоплайди. Саванналарнинг характерли дарахтлари-эвкалиптлар, акациялар, баргсиз шохлари ипга ўхшаган казуариналар (Casurima). Таналари йўғон дарахтлар ҳам кенг тарқалган, уларнинг таналарида нам запаслари тўпланади. Улар бутилкасимон дарахтлар деб аталувчи Stresularia авлодига кирувчи бир қанча турларга эга. Бу ўзига хос дарахтларнинг мавжудлиги Австралия саванналарининг бошқа материклар саванналаридан бирмунча фарқ қилиб туради.
Саванналар асосан эвкалиптларнинг ҳар хил турларидан ташкил топган сийрак ўрмонлар билан алмашиниб келади. Бундай ўрмонларда дарахтлар сийрак ўсади, шу сабабли тупроқни йилнинг қуруқ фаслида қрвжираб қолиб, ёғингарчилик даврида ям-яшил бўладиган қалин ўт қоплаб ётади. Эвкалипт ўрмонлари Кейп-Йорк ярим оролининг катта қисмини ва Австралиянинг шимолидаги кенг соҳилни қоплаган.
Маҳаллий аҳоли ҳайдаб экин экиш ва тупроқда нам сақлаш учун саванналардаги дарахтларни ва-эвкалипт ўрмонларини ёкади. Эвкалиптлар жуда кўп миқдорда нам буғлатади, шу сабаблн қурғоқчил ўлкаларда улар қишлоқ хўжалиги учун зарар келтиради.
Австралия саванналарининг тупроқлари қизил, ферралит, қуруқроқ жойларда ишқорли кучли ювилган қизил-қўнғир ҳамда ишқори кам ювилган қизил-жигар ранг тупроқлар типига киради.
Австралиянинг шимолий ва шарқий энг нам ўлкаларидан аста-секин материкнинг марказий ва ғарбий қурғоқчил қисмларига ўтиб борилади. Шарқдан ғарбга ва шимолдан жанубга борилган сари ўрмонлар сийраклашади ҳамда тобора ксерофит қиёфага кириб боради. Улар аста-секин ўзига хос, Австралияда скрэб деб аталадиган бутазорлар билан алмашинади. Скрэб тиканли буталар ўсган чакалакзорлардан ёки қалин майда баргли дарахтзорлардан иборат. Улар кўпроқ акация ва эвкалиптлардан иборат бўлади. Скрэблар у ёки бу ўсимликларнинг кўпчиликни ташкил этишига ёки эвкалипт ва акациянинг ҳар ҳолда бир хил миқдорда эканлигига қараб ҳар хил турларга ажратилади. Скрэблар таркибида, шунингдек, протейя ва каузариялар ҳам кўп. Скрэб чакалакзорлари чалачўл иқлимига мос равишда материкнинг марказий ва ғарбий қисмларида катта майдонларни қоплаган. Бу чакалакзорлар тагида қизил-қўнғир, кўпинча шўрланган чўлларнинг структурасиз тупроқларига яқин тупроқлар тарқалгаи.
Ғарбий Австралия ясси тоғлигидаги чўл районларида, қисман марказий текисликда ҳам катта майдонларни спинифекс деб аталадиган чўллар эгаллаган. Австралияда спинифекс деб икки авлод-Spinifex ва Iriodia авлодларга мансуб бўлган қаттиқ баргли ғаллагуллилар киритилади. Булар тўзилма қумларда ва тошлоқ ерларда аҳён-аҳёнда буталар зич ўсган чим ҳосил қилади.
Материкнинг марказий ва энг қурғоқчил қисмларида катта майдонларда ўсимлик бутунлай ўсмайди, у ерлар бир-бирига уланиб кетган тошлоқлардан ёки ҳаракатдаги қум дюналари босган ерлардан иборат.
Ғарбий Австралия ясси тоғлигидаги тошлоқ чўллар учун темирли қалин қобиқ (пўст) билан қопланган ерлар хос, улар ҳозирги иқлим шароитига мос бўлмай, намроқ иқлим шароитида вужудга келган, қадимги ҳосилалардан иборат. Материк жанубида чўллар океан қирғоғигача етиб келган. Бу ердаги Наллар бор текислиги оҳактошлари устида ҳар ер-ҳар ерда ўсган шўра бутасини, баъзи-бир шўра ўтларни ёки пакана эвкалипт бутазорларни учратиш мумкин.
Австралиянинг жануби-ғарби ва жануби-шарқида субтропик дарахт ва бута ўсимликлар кўпчиликни ташкил этади, лекин флора таркибида фарқлар мавжуд.
Австралия жануби-ғарбининг иқлими Ўрта Денгиз бўйининг иқлимига яқин. Материкнинг бу қисми ўсимлик қоплами учун доимий яшил сийрак эвкалипт ўрмонлари хос. Ҳар хил турдаги (қизил дарахт, карри ва бошқалар), бўйи 80-100 м га етадиган эвкалиптлар билан бирга, улар тагида Xanthorrhed авлодидан бўлган дарахтсимон лилия (ўт дарахти) ва буталар (акация, протейя ва бошқалар) ўсади. Дарахтсимон лилиялар йирик гуллайди. Материкнинг ичкарисига кириб борилган сари бу ўрмонлар маквис; типидаги бутазорлар билан алмашинади. Улар Австралияга хос ўсимлик турларидан таркиб топган. Бу буталар тагида ишқори ювилган жигар ранг тупроқдар тарқалган.
А встралиянинг нам субтропик иқлимли чекка жануби-шарқи ҳамда мўътадил океан иқлимли Тасмания ўсимлик қоплами ва флораси турларига кўра бир-бирига жуда яқин. У ерларда доимий яшил ўрмонлар кўпчиликни ташкил этади, уларда Австралия флораси вакиллари ҳам, Антарктика ўсимликлари вакиллари ҳам ўсади. Бу ўрмонларда ҳам эвкалиптлар, жумладан баландлиги 150 м га етадиган гигант шох эвкалипт, бодом эвкалипт ва бошқалар асосий роль ўйнайди, лекин улар билан бирга доимий яшил жанубий бук ва баъзи бир игнабарглилар (Podocarpus) каби Антарктика флорасининг характерли ўсимликлари ҳам тарқалган. Қирққулоқлар ва турлхил лианалар катта роль ўйнайди. Бу ўрмонлар ташқи манзарасига кўра ва муайян даражада дарахт таркибига кўра ҳам Жанубий Чилининг сернам ўрмонларига ўхшайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |