Т. В. Власова материклар табиий географияси


Австралия ва Океаниянинг ботаника-географик районлаштирилиши (А. Л. Тахтаджяндан)



Download 6,85 Mb.
bet48/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Австралия ва Океаниянинг ботаника-географик районлаштирилиши (А. Л. Тахтаджяндан)
Австралия территориясида флора таркиб топадиган бир-бирндан ажралган марказлар мавжуд бўлган; битта марказ жануби-ғарб ва марказда, иккинчиси шарқда бўлган. Бу марказлар орадигида мезозой денгиз ҳавзаси жойлашган, у антропоген даври бошига келибгина денгиз бўшаб, ўсимликлар келиб ўрнашган. Аптропоген даврида Австралияни муз босмаган ва унинг иқлими мезозой охиридан,буён кескин ўзгармаган.
Австралия флораси ривожланишининг бу барча хусусиятлари унинг асосий белгиси-қадимийлиги ҳамда юқори даражада эндемиклигига сабаб бўлган эндемик ўсимликлар мнқдорининг кўпчилигига кўра Австралия флористик ўлкасининг ер юзида тенги йўқ унда ўсадиган ўсимликларнинг 75% и фақат шу ерда ўсувчи эндемик ўсимликлардир. Масалан, эвкалиптлар авлодининг деярли ҳамма 600 тури, акациянинг 280 тури, казуарийларнинг 25 га яқин тури эндемикдир.
Араукарнялар, протейгуллилар, жанубий буклар Антарктика ва Кап флораси билан умумий элементлардан иборат.
А встралия ва унга яқин оролларнинг ўсимликлари. Австралиянинг ва Океандаги материк оролларнинг тупроқ-ўсимлик қоплами ҳозирги замон иқлим шароитига боғлиқ ра-вишда атрофдам материк марказига қараб тобора кучли ксеро-фитлашиш томон ўзгариб боради. Оролларнинг ҳамда материк шарқий ва жануби шарқий чеккаларининг нам тропик ва субтропик ўрмонлари материкнинг ички қисмларига томон саванналар, сийрак ўрмонлар ва бутазорлар, сўнгра чалачўл ҳамда чўл формациялари бнлан алмашинади.
Янги Гвинея оролининг шимолий қисми ва экваторга бевосита яқин жойлашган майда ороллар сернам тропик ўрмонлар билан қопланган. Уларда кўп миқдорда Осиёдан келган ва эндемик турлар, шунингдек, кўпгина Австралия ўсимликлари ўсади. Қирғоқ бўйида бу ўрмонлар мангразорлар билан алмашинади.
Австралия материгида сернам тропик (ёмғирли) ўрмонлар кам тарқалган. Улар 20° жанубий кенгликдан шимолда, Кейп-Йорк ярим оролининг шарқий соҳилида ёғин кўп ва бир текис ёғадиган кичикроқ майдонни эгаллаган.
Австралиянинг шимолида сернам тропик ўрмонлар дарё водийлари бўйлаб саванна ва сийрак ўрмонлар тарқалган ўлкаларга кириб келади. Саванна ва сийрак ўрмонлар сувайирғичларни қоплаган.



Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish