Т. В. Власова материклар табиий географияси


Австралия ва Океанияда ер юзаси сатҳида ҳавонинг ўртача температураси. Июль



Download 6,85 Mb.
bet45/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Австралия ва Океанияда ер юзаси сатҳида ҳавонинг ўртача температураси. Июль.
сифатида кириб келади. Жанубий ярим шарнинг пассат шамоллари Австралия устидаги барик минимум таъсирида айниқса интенсивлашади ва Тинч океаннинг ғарбий қисмида ҳамда Австралиянинг шарқий қирғоқлари яқинида деярли тўғри шарқдан эсиб, материкнинг шарқий қисмига кўп миқдорда ёғин беради. Бу шамоллар Шарқий Австралия тоғларидан ошиб ўтиб, ўзгариб, нисбатан қуруқ ҳаво оқимига айланади.
Шундай қилиб, январда Австралия материгининг чекка қисмлари ва оролларга кўп миқдорда ёғин тушади, бу вақтда шимолий ярим шарда эса ёғин миқдори кескин камаяди.
Австралиянинг жануби-ғарб ва жануби январда Жанубий Ҳинд оқеани максимумининг шарқий чеккаси ва ёғин келтирмайдиган жанубий шамоллар таъсирида бўлади.
Тасманияда ва Янги Зеландиянинг жанубида қишдаги каби ёзда ҳам ғарбий шамоллар кўп эсади ва ёмғирлар ёғади.
Ороллардаги температура шароити, улар экватордан анчагина масофада жойлашган бўлса ҳам, бутун йил давомида деярли бир хилда бўлади. Лекин Австралия учун, айниқса унинг ички қисмлари учун йиллик ва хусусан суткали температуралар амплитудасининг анча катта бўлиши хосдир.
Австралия ва унга қўшни ороллар қуйидаги иқлим минтақаларига киради.
Австралия ва Океанияда ер юзаси сатҳида ҳавонинг ўртача температураси. Январь.
Майда ороллар ва Янги Гвинеянинг шимолий қисми жойлашган экваториал минтақада доим нам экваториал ҳаво массалари ҳамда ҳавонинг кўтарилма оқими ҳукмрондир. Шу сабабли йил бўйи ёғин бир текис тақсимланган, йиллик миқдори кўп ва бир текисда ёғади. Температура йил давомида деярли ўзгармай туради. Ўртача ойлик ҳарорат денгиз сатҳидан салгина баландликда + 24 ва + 28°С оралиғида ўзгариб туради. Юқорига кўтарилган сари ҳарорат пасаяди, лекин йил бўйи бир хилда бўлади.
Субэкваториал минтақага Австралиянинг шимоли, Янги Гвинеянинг жануби ва қўшни майда ороллар киради. Иқлимда, айниқса материк иқлимида фаслийлик аниқ ифодаланган. Ёғингарчилик ёзда кўп бўлади. Қиш даври қуруқ, лекин оролларда қишки қурғоқчилик тоғларнинг пассат шамолларига тескари ёнбағирларидагина аниқ ифодаланган. Тоғларнинг шамолга рўпара ёнбағирларида қишда ёздагига нисбатан миқдори анчагина кам бўлса ҳам, лекин ёғин ёғиб туради. Рельеф қулайлик туғдирадиган районларда йиллик ёғин миқдори жуда кўп. Материкда температуранинг ўзгариш амплитудаси анча катта, лекин барибир ҳеч бир ерда энг салқин ойнинг ўртача температураси + 20°С дан пастга тушмайди. Оролларда температуралар фарқи экваториал минтақадаги каби жуда кам.
Австралияда тропик минтақа учун арид шароитнинг устунлиги хосдир. Тропик минтақанинг шарқий қисми, яъни денгиз соҳили ва Шарқий Австралия тоғлари, фақат шимол ва жануби-шарқни ҳисобга олмаганда, бутун йил бўйи Жанубий Тинч океан максимумининг ғарбий чеккаси ҳамда пассат шамоллари таъсирида бўлиб, бир текис нам иқлимга эга. Австралиянинг шарқида ёғинлар бутун йил давомида кўп ёғади. Қурғоқчил давр бўлмайди, бироқ ёзда қишдагига қараганда ёғин анча кўп тушади. Бунга сабаб шуки, ёғин келтирадиган жануби-шарқий пассат шамоллари ёзда қишдагига нисбатан анча интенсив бўлади. Температуранинг ўзгариш амплитудалари бу ерда Австралиянинг шимолидагига қараганда анча катта бўлади. Тоғ рельефи ҳам иқлимга таъсир кўрсатади.
Материкнинг ички районларида бутун йил бўйи континентал тропик ҳаво ҳукмрон ва йиллик ёғин миқдори 250 мм дан ошмайди. Ҳавонинг нисбий намлиги 30-40%, температуранинг йиллик, айниқса суткалик амплитудалари катта (суткалик амплитуда 35-40°С га етиши мумкин). Қишда жанубдан совуқ ҳаво массалари кириб келганда об-ҳаво кескин совиб кетиши мумкин. Тупроқ юзасининг температураси-5°С гача тушади.
А встралиянинг чекка жануби, Тасманиянинг шимоли ва Янги Зеландиянинг Шимолий ороли субтропик иқлим минтақасига киради. Материкнинг жануби-ғарбида ёғин деярли бутунлай қишда ёғади ва унинг миқдори ғарбдан шарққа томон камайиб боради. Ёзда ўлка Жанубий Ҳинд океани максимуми таъсирида бўлади. Температура шароити, айниқса ёзда, жуда беқарор. Нормал тем-пературанинг ўзгаришига одатда шимолдан жуда қизиган ҳавонинг кириб келиши сабаб бўлади, бу ҳаво ҳароратини +40°С гача

Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish