Оловли Ердаги Ландшафт. Дарахтлар ҳукмрон шамоллар йўналиши томонга қийшайган.
Чекка шарқий қисмини истисно қилганда Оловли Ер иқлими жуда сернам. Архипелаг доим қаттиқ ва нам жануби-ғарбий шамоллар таъсирида бўлади. Ғарбда йилига 3000 мм гача ёғин тушади, ёмғир кўпроқ шивалаб ёғади ва йилига 300-330 кун ёмғирли бўлади. Шарқда ёғин миқдори кескин камаяди.
Температура бутун йил бўйи паст бўлади ва фаслларга қараб унча кўп ўзгармайди. Оловли Ер оролини ёзги температурасига кўра тундрага, қишки температурасига кўра субтропикларга яқин дейиш мумкин.
Оловли Ернинг иқлим шароити музликларнинг ривожланиши учун қулай. Ғарбда қор чегараси 500 м баландликда жойлашган ва музлар бевосита океанга тушиб, айсбергларни ҳосил қилади. Тоғ тизмаларини муз қоплаган ва фақат ўткир чўққиларгина муздан баланд кўтарилиб туради.
Архипелагнинг тор океан соҳилида, асосан ғарбий соҳилида доимий яшил ва барг тўкувчи дарахтлардан ташкил топган ўрмонлар ўсади. Жанубий бук, магнолия гуллилардан оқ хушбўй гуллайдиган канело (Drumis Winteri) ва баъзи бир тур игнабартлилар характерлидир. Ўрмонларнинг юқориги чегараси қор чегарасига деярли тўғри келади.
Айрим жойларда 500 м дан юқорида, баъзан денгиз бўйида ҳам (шарқда) ўрмонлар сийрак субарктика тоғ ўтлоқлари билан алмашинади, бу ўтлоқларда гуллайдиган ўсимликлар ва торфзорлар йуқ. Доим кучли шамоллар эсиб турадиган районларда сийрак ва паст бўйли қинғир-қийшиқ дарахтлар ҳамда буталар тўп-тўп бўлиб ўсади, уларнинг шох-шаббалари байроққа ўхшаб шамол кетаётган томонга чўзилган.
Оловли Ер архипелаги ва Жанубий Анд тоғлари ўлкасининг ҳайвонот дунёси тахминан бир хил ҳамда жуда ўзига хосдир. Бу ерда гуанако билай бирга ҳаво ранг тулки, тулкисимон ит ёки магелан ити ҳамда кўп хил кемирувчилар яшайди. Ер остида яшайдиган эндемик кемирувчи тукотуко бу ер учун характерлидир-Қушлар: тўтилар, колибрилар кўп.
Хонаки ҳайвонлардан қўй энг кўп тарқалган. Қўйчилик аҳолининг асосий машғулотидир.
АВСТРАЛИЯ ВА ОКЕАНИЯ
Австралия-Ердаги энг кичик материк. У атрофидаги ороллари билан бирга бутунлай жанубий ярим шарда жойлашган. Бошқа материклардан кейин топилгана кейин аҳоли ўрнашган бу материкнинг номи латинча australis-жанубий сўзидан келиб чиққан. Жанубий тропик Австралияни шундай кесиб ўтганки, ундан шимолда материкнинг кичик қисми, жанубда катта қисми жойлашган. Материкнинг чекка нуқталари: шимолда Йорк бурни (10°4Г шим. кенглик), жанубда Жануби-шарқий бурун (39°11 жан. кенглик), ғарбда Стиппойнт бурни (113° 05 шарқий узунлик), шарқда Байрон бурни (153° 34 шарқий узунлик). Австралня шимолдан жанубга 3200 км, ғарбдан шарққа 4100 км чўзилган, майдони 7631,5 минг км2 Австралия яқинида шимолда Мелвилл, Батерст, Грут-Айленд ва бошқа яна ҳам майдароқ ороллар, жанубда материк саёзлигида жойлашган Тасмания, Кинг, Флиндерс ва Кенгуру ороллари бор. Дерк-Хартог ороли ғарбдаги, Фрейзер ороли эса шарқдаги энг йирик ороллар ҳисобланади.Австралияни Ҳинд ва Тинч океанлари суви ювиб туради-Австралия бошқа ҳеч бир материк билан қуруқлик орқали боғланмаган. Шу сабабли ва унинг кичиклигини назарда тутиб Австралия материк орол деб ҳам аталади Австралиядан шимол ва Шарқда, Тинч океаннинг жануби-ғарбий қисмида келиб чиқишига кўра материк, маржон ва вулкан оролларидан иборат жуда кўп катта-кичик ороллар жойлашган. Бу оролларнинг ҳаммаси биргаликда Океания деб аталади. Океания оролларининг умумий майдони тахминан 1,3 млн. км2. Океания одатда бир неча қисмга бўлинади. Австралияга яқин жойлашган энг йирик ороллар Меланезия деб аталади. Унинг таркибига Янги Зеландия киритилмайди. Меланезияга Янги Гвинея, Соломон ороллари, янги Каледония ва бошқа ороллар киради. Анч, жанубда жойлашган Янги Зеландия алоҳида ўлкага кири-тилади. Меланезиядан шимолда 177° шарқий узунликдан ғарбда жойлашган майда ороллар (Мариана, Каролин, Маршалл ороллари ва бошқалар) Микронезия деб аталади. Тинч океаннинг марказий ва жанубий қисмларида 177° шарқий узунликдан шарқда жойлашган қолган барча ороллар Полинезияга киритилади-Булар Гавай, Лайн, Жамият ороллари ва бошқалар. Бундай бўлиниш тарихий ва этнографик бўлиниш бўлиб, Океаниянинг генетик ва табиий географик белгиларига қараб бўлинишига тўғри келмайди.
Янги Гвинеядан Янги Зеландиягача чўзилиб, Фиджи оролларини ҳам ўз ичига олган ороллар ёйи ва бу оролларни материкдан ажратиб турган сув ҳавзалари Тинч океан геосинклинал минтақасининг давоми ҳисобланади. Бу ороллар ёйи иқлимининг ҳосил бўлиши ҳамда органик дунёсининг таркиб топишига кўра А встралия билан жуда боғланган. Шарқий Осиёдаги ороллар Евросиёга нисбатан қандай жойлашган бўлса, бу ороллар ҳам Австралияга нисбатан шундай жойлашган. Чет эл адабиётида бу оролларни баъзан Неоавстралия деб аталади. Бу ороллар ёйини Австралия билан бирга кўриб чиқиш мумкин. Тинч океаннинг очиқ қисмидаги ороллар вужудга келишига кўра Тинч океан платформаси (талассократон) билан боғланган ва улар мавжудлиги вақтида ҳеч қачон йирик қуруқлик таъсирида бўлмаган. Бу ороллар табиати жуда хилма-хил ва Австралия материги табиати билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |