Т. В. Власова материклар табиий географияси


Австралия ва Океанияда ўртача йиллик ёғин миқдори



Download 6,85 Mb.
bet46/61
Sana28.06.2022
Hajmi6,85 Mb.
#712754
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61
Bog'liq
МАТЕРИКЛАР ТАБИИЙ ГЕОГРАФИЯСИ

Австралия ва Океанияда ўртача йиллик ёғин миқдори.
кўтариб юборади. Лекин кўпинча жанубдан салқин ва нам шамоллар келиб, иссиқ ҳаво билан алмашинади.
Австралиянинг жануби-шарқида Тасманиянинг шимоли ва Янги Зеландияда иқлим бир текис нам, энг кўп ёғингарчилик ёз ойига тўғри келади; ёғинни бевосита океандан эсадиган шарқий ҳамда шимоли-шарқий шамоллар келтиради. Қишки ёғинлар қутбий фронт билан боғлиқ. Бу ерлар тропик ўлкадан асосан қишки ўртача температуранинг пастроқ ( + 5, +10°С) эканлиги билан фарқ қилади. Тоғларда -20°С гача совуқ бўлади.
Австралия жанубий соҳилининг ўрта қисми Эйр ярим оролининг ҳар иккала томонида ёғин жуда кам тушади ва ҳарорат турли фаслларда бир-биридан анча фарқ қилади. У ерда қишда ёғингарчилик кам бўлади.
Тасманиянинг ва Янги Зеландиянинг жанубий қисмлари мўътадил минтақага киради. Бу оролларнинг иқлим шароити жуда сернамлиги ва ҳароратнинг бир хиллиги билан фарқланади. Fap-бий шамолларнинг доимий таъсири туфайли ғарбий соҳилларда ва тоғларнинг ғарбий ёнбағирларида айниқса кўп ёғин тушади. ёз ва қиш ойларининг температурасидаги фарқ жуда кам, тоғли районлар бундан мустасно, тоғларда -5, -7°С гача совуқ бўлиб туради.
ИЧКИ СУВЛАРИ
Австралиядаги ва унга яқин ороллардаги оқим хусусиятларини қуйидаги рақамлар яхши изоҳлаб беради: Австралия, Тасмания, Янги Гвинея, Янги Зеландия дарёларининг оқим ҳажми 1600 км3 га, оқим қалинлиги эса 184 мм га тенг бўлиб, Африкадаги оқим қалинлигидан салгина кўп. Биргина Австралиянинг оқим ҳажми атиги 350 км3, оқим қалинлиги эса бор-йўғи 46 мм, яъни бошқа материклардагидан бир неча баробар кам. Бунга сабаб шуки, материкнинг катта қисмига ёғин кам тушади, унда баланд тоғлар ва музликлар йўқ.
Австралиянинг 60% майдони ички оқим ҳавзасига қарайди. Территориясининг тахминан 10% и Тинч океан ҳавзасига, қолган қисми Ҳинд океани ҳавзасига қарайди. Материкнинг бош сувайирғичи Катта Сувайирғич тизма бўлиб, унинг ёнбағирларидан энг катта ва серсув дарёлар оқиб тушади. Бу дарёлар. деярли -бутунлай ёмғир сувидан тўйинади.
Тизманинг шарқий ёнбағри қисқа ва тик бўлганлигидан Маржон ва Тасман денгизларига қисқа, тез оқар ва эгри-бугри ўзанли дарёлар оқиб тушади. Булар йил бўйи ҳар ҳолда бир текисда тўйинганлигидан улар Австралиянинг энг серсув дарёлари ҳисобланади, бу дарёларда ёзги максимум оқим аниқ ифодаланган. Баъзи бир дарёлар тоғ тизмаларини кесиб ўтиб, остонатош ва шаршаралар ҳосил қилади, энг узун дарёларнинг узунлиги (Фицрой, Бердекин, Хантер) бир неча юз километрга етади. Уларнинг баъзи бирларида қуйи оқимида 100 км ва ундан ортиқ масофада кемалар қатнайди ҳамда қуяр жойига океан кемалари кириб кела олади.
Шимолий Австралиянинг Арафур ва Тимор денгизларига қуйилувчи дарёлари ҳам серсув. Булар орасида Катта Сувайирғич тизманинг шимолий қисмидан оқиб тушадиганлари анча катта дарёлардир. Лекин Австралия шимолининг дарёлари ёзги ва қишки ёғинлар миқдорининг кескин фарқ қилганлиги сабабли, шарқдаги дарёларга нисбатан уларнинг режими доимий эмас. Улар ёз-ги муссон ёмғирлари вақтида тўлиб оқади ва кўпинча қирғоқдан чиқиб тошади. Қишда улар камбар кичик оқимларга айланади ва юқори қисмлари баъзи жойларда қуриб қолади. Шимолнинг энг йирик дарёлари бўлган Флиндерс, Виктория, Орд дарёларининг қуйи оқимида ёзда бир неча ўнлаб километр масофада кемалар қатнайди.
Материкнинг жануби-ғарбида ҳам доимий оқар сувлар бор. Лекин уларнинг ҳаммасида оқим жуда беқарор ва ёзги қурғоқчилик фаслида айрим қисмларида ифлосланган бир қанча кўлчаларга айланиб қолади.
Австралиянинг ички чўл ва чалачўл қисмларида доимий оқар сувлар йўқ. Лекин у ерларда плювиал даврдаги нам шароитда таркиб топган қадимда ривожланган оқар сувлар шохобчаларининг қолдиқларидан иборат қуруқўзанлар бор. Бу қуруқ ўзанлар ёмғирлардан кейин қисқа муддатга сувга тўлади. Бундай вақтли оқар сувлар Австралияда криклар деб аталади. Криклар Марказий текисликда айниқса кўп. Бу ерда улар оқмас, қуриб турадиган Эйр кўли томонга йўналган. Налларбор карст текислигида ҳатто вақтли оқар сувлар ҳам йўқ. Лекин бу ерда оқими Катта Австралия қўлтиғи томонга йўналган ер ости суви оқими бор.
Австралиянинг энг катта дарё системаси Муррей (Марри) Дарлинг системасидир. Бу дарёлар Катта Сувайирғич тизмадан оқиб тушиб, жанубий пасттекисликда бир-бири билан қўшилади. Муррей Дарлингга нисбатан қисқа бўлса ҳам, унга қараганда анча серсув бўлганлигидан бу системанинг асосий дарёси ҳисобланади. Муррейнинг узунлиги 2570 км, Дарлингники 2830 км, иккала дарё ҳавзасининг майдони 1072 минг км2, Муррейнинг Дарлинг қуйилганидан қуйироқдаги ўртача сув сарфи 270 м3с. Муррейнинг иккинчи йирик ирмоғи Миррамбижи бўлиб, унинг узунлиги 1690 км.
М уррейдарлинг системасига кирувчи барча дарёларнинг режими жуда нотекис. Улар асосан ёмғир суви ҳисобига тўйинади ва қисман Австралия Альп тоғларига ёғадиган қордан сув олади. Шу сабабли оқим максимуми ёзга тўғри келади, бу вақтда Муррей ва Дарлинг дарёлари сатҳи кўтарилади ҳамда улар ясси пастте-кисликка тошади, баъзан ҳалокатли тошқинларга сабаб бўлади. Шу билан бирга дарёлар жуда кўп миқдорда нуроқ жинсларни оқизади ва дарё ўзани бўйлаб ётқизиб, марзалар ҳосил қилади. Марзалар бош дарёга ирмоқларнинг қуйилишини қийинлаштиради.


Download 6,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish