Қўриқхондаги кенгуру подаси.
А встралиянинг шимолий ва марказий қисмларидаги саванналар, бутазорлар ва очиқ яланглилар фаунаси яна ҳам ўзига хос. Утхўр ҳайвонлар учун озуқа запаси кўп бўлган ўлкаларда бир қанча авлод ва кўп турларга эга бўлган кенгуру яшайди. кенгуру пода-пода бўлиб яшайди ва хавф туғилгудай бўлса, катта-катха сакраб югуради. Энг катта кулранг кенгуру (Macropus majos) 10 м узунликка ва 2-3 м баландликка сакрай олади. Унинг танасининг узунлиги думи билан ҳисобланганда 3 м га етиши мумкин. Қоялар орасида ва бутазорларда валлаби кенгуру яшайди.
Кенгуру одам томонидан ва Австралияга кишилар олиб келиб, ёввойилашиб кетган динго ити (Canis dingo) томонидан жуда қириб юборилган. Динго ити малла рангли унча катта бўлмаган ҳайвон, у жуда чидамли, узоқ ва тез чопишга мослашган. У ўлжаси кетидан бир неча соат югуриб қувиб юриши мумкин. Ҳозир бу йиртқич ҳайвон Эйр кўли атрофида катта территорияда тарқалган. Динго итлари ўзи яшайдиган жойдан овқат қидириб турли йўналишда катта масофаларга бориб келиши мумкин. Улар кенгурудан бошқа кўп ҳайвонларни ҳам қиради. Австралиянинг баъзи бир ҳайвонлари днго ити яшайдиган ерларда бутунлай қирилиб битиб, бу ит йўқ жойлардагина сақланиб қолган. Динго қўйчиликка айниқса катта хавф туғдиради. Баъзи бир районларда динго ити дастидан қўй боқиш-бефойдадир. Бу ит қуролсиз кишиларга, айниқса болаларга ҳужум қилади.
Ўт ва бута ўсадиган ерларда халтали ҳайвонлардан яна вомбат, кўрсичқон, каламуш, бўрсиқ ва чумолихўр яшайди;
Бутазорларда маҳаллий, эндемик ҳайвонтанаси игна билан қопланган сут эмизувчи ехидна (Echidna aculeata) яшайди. Ехидна ҳам ўрдакбурун каби боласини. тухумдан очади ва асосан чумолиларни ейди. У чумолиларни узун ёпишқоқ тилини чумоли инигз тиқиб тутади. Ехидна тунги ҳаёт кечирувчи ҳайвон, жуда қўрқоқ, хавф туғилгудай бўлса, ер тагига кириб кетади. Ехидна мазали гўшти учун ов қилинади.
Ўрмонсиз ялангликларда қушлардан Австралия туяқуши эму (Dromaeus noaehollandiae), экинларга катта зарар етказувчн ўтлоқ тўтиси, сувда сузувчи ва сув бўйида яшовчи турли қушлар учрайди, уларнинг кўпи шимолий яримшардан учиб келади.
Илон ва калтакесаклар кўп. Илонлардан заҳарлилари кўпчиликни ташкил этади. Молох катакесаги (Moloch horridus) нингтанасида тиканга ўхшаш махсус ўсимталари бор, улар ҳаводан намни ютиб олади. Бу калтакесак қурғоқчилик иқлимга шундай мослашган.
Ҳашаротлар, айниқса термитлар кўп, улар ўзларининг уялари билан катта майдонларни шунчалик знч қоплаб оладики, ундай жойлардан баъзан ўтиш қийин бўлиб қолади. Чумолилар ҳам кенг тарқалган. Чигиртка қишлоқ хўжалиги учун офат. Кишиларга искабтопар, чивин ва пашшалар катта зарар етказади.
Тасмания оролининг ҳайвонот дунёси баъзи бир хусусиятлари билан фарқ қилади Масалан, у ердақопчиқлиларнинг материкда учрамайдиган иккита вакили: қопчиқли бўри (Ihylacinus суnосерhalus) ва қопчиқли аждар (Sarcophilus harrisii) сақланиб қолган. Ҳозир улар жуда кам учрайди. Қопчиқли бўрини ҳозир бутунлай қирилиб битган деб ҳам ҳисоблашади. Оролнинг жанубий қисмида Антарктика фаунасининг типик вакилларипингвинглар учрайди.
Янги Зеландия фаунаси жуда ўзига хослиги билан ажралиб туради. Анча узоқ вақтдан буён орол ҳолатида бўлганлигидан туларга, айниқса сутэмизувчилар турларига камбағал. Лекин у ерда баъзи бир хил қадимги ҳайвонлар сақланиб қолган, уларни ҳаққоний равишда тирик қазилмалар дейишади.
Янги Зеландия фаунаси ҳозирги фауналар орасида энг қадимийси бўлиб, таркибида мезозой охири ва палеоген бошида яшаган ҳайвонларнинг вакиллари сақланиб қолган.
Янги Зеландия қушлари орасида эндемик ва қадимий формалар ҳаммадан кўп. Бу ерда қанотсизларнинг қадимги отряди вакиллари киви (Apteryges), бойўғлисимонлар, тўтилар ва бошқалар яшайди. Баландлиги 5 м гача етадиган жуда катта мао қуши европаликлар келгунга қадароқ қириб тугатилган.
Судралиб юрувчилардан калтакесаклар айниқса кўп, улар орасида мезозой эрасидан сақланиб, ҳозиргн вақтда деярли йўқолиб битган гаттерия бор. Лекин Янги Зеландияда илонлар, тошбақалар ва тимсоҳлар йўқ.
Австралия ва оролларга кўп ҳайвонлар бошқа материклардан олиб келинган ва улар бу ерларда кўпайиб кетган. Яйлов ва экинларга катта зарар етказадиган қуёнлардан ташқари буғулар, оҳу ва ёввойи эчкилар ҳам кенг тарқалган. Хонаки ҳайвонлардан қўй ва қорамол кўпчиликни ташкил этади.
ТИНЧ ОКЕАННИНГ ЎРТА ҚИСМИДАГИ ОРОЛЛАР
Тинч океан геосинклинал минтақасидан андезит чизиғи билан ажралган марказий қисми Ердаги энг қадимги океан платформаси (талассократон)дан иборат. Унинг ғарбий ярмида, Шимолий ва Жанубий тропиклар орасида ва қисман улардан ҳам ташқаридаги жуда катта майдонда кўпдан-кўп майда ва жуда майда ороллар жойлашган, улар узун чўзилган архипелаглар ҳосил қилган. Бу вулкан ва маржон ороллар платформани кесиб ўтадиган узунасига чўзилган вулкан тоғларининг сувдан чиқиб турган тепаликларидан иборат.
Улардан баъзилари базальт лавалари оқиб чиқадиган сўнмаган вулканлардир (масалан, Гавай оролларида). Лекин уларнинг кўпчилиги сўнган вулканлар бўлиб, улар устида маржон рифлари вужудга келган. Вулкан тоғларининг бир қисми 200 м дан 2000 м гача чуқурликда жойлашган. Уларнинг чўққилари аб-разия натижасида текисланган, сув тагида, чуқурда жойлашганига сабаб, афтидан, океан тагининг чўкиши билан боғлиқ. Бундай ҳосилалар ганоталар деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |